ГЕПАТИТ С ХАҚИДА 5 ТА АФСОНА ВА ХАҚИҚАТ

ГЕПАТИТ С ХАҚИДА 5 ТА АФСОНА ВА ХАҚИҚАТ


АФСОНА №1. «Даволанишни хам-даволанмасликни хам фойдаси йўқ, гепатит С тузалмайди».
Хозирги замон тиббиёти гепатит С ни «даволаниши мумкин бўлган» касалликлар қаторига қўшган. Гепатит С нинг генотипларига қараб тўлиқ тузалиб кетиш имкониятлари 80-95 фоизни ташкил этади. Касалликни эрта бошланган пайтида эса бу кўрсаткич 100 фоизга етиши мумкин.  

АФСОНА №2. «Даволаниш – бу хаётингни бир йилини бекорга кетди дегани».

Хақиқатда айрим холатларда гепатит С ни даволаш бир йилгача чўзилиши мумкин. Лекин бу вирусга қарши даво олаётган пайтда даврда пациентлар ўзлари истаганича яшашни давом эттиришаверади: фаол хаёт тарзини давом эттираверади, ўз иш жойларида ишлаши хам мумкин, хатто сайр қилиб келиши хам мумкин.   
Гепатит С ни даволаш давомийлиги бир қатор кўрсаткичларга, жумладан бемор ва вируснинг вирусга қарши даво терапиясига реакциясига боғлиқ. Бу ерда даволовчи врачнинг замонавий билимлари ва амалиётда ишлаётган гепатологнинг малакаси хам мухим роль ўйнайди. Айнан даволовчи мутахассис тегишли даво терапиясини тўғри танлай билиши ва даво муддатларини белгилаши лозим.   

АФСОНА № 3. «Ножўя таъсирлари даволанишни тўхтатишга мажбур қилади».
Барча касалликларни хам даволаш пайтида ножўя таъсирларни кузатиш мумкин. Оддий бош оғриғи таблеткаси хам оғриқ синдромини йўқотиш билан бирга бир қатор салбий эффектларни беради. Худди шу каби ножўя таъсирларни гепатит С вирусини даволаш мобайнида хам кузатиш мумкин. Булар гриппга хос белгилар, кайфиятни ўзгариши, теридаги тошмалар ва хаказо бўлиши мумкин. Айтиб қўйиш керакки – ножўя таъсирлар – даволанишдан бош тортишнинг асосий сабаби бўла олмайди.

АФСОНА № 4. «Гепатит С ни даволаш ўта қиммат, мен бунақа иқтисодий юкни кўтара олмайман».

Гепатит С ни хозирги даволаш усулларини арзон деб айтиб бўлмайди. Аммо соғлиқдан қиммат нарса борми? Қолаверса: биринчидан - бари сарфлайдиган суммани бирданига ишлатиш шарт эмас (масалан, холодильник сотиб олганингиз каби). Харажатлар бутун даво курси бўйлаб тақсимланади. Иккинчидан, диагностика ва даво терапияси ўтказиладиган марказни тўғри танлаш – турли хил «хисобга олинмаган» чиқимлардан халос этади. Учинчидан, гепатолог томонидан хар бир пациент учун индивидуал даво терапиясини танлаш даволашни хам эффектив, хам хамёнбоп бўлишини таъминлайди.

АФСОНА № 5. Вирусга қарши терапия – ножўя таъсирлар бир умрга қоладиган бошқа касалликларни чақириши мумкин.

Гепатит С ни вирусга қарши даволаш организмда бир қатор кўнгилсиз ўзгаришларни келтириб чиқаради. Аммо бу ўзгаришларни учраш даражаси унчалик юқори эмас ва даво терапияси тугагандан сўнг тезда ўтиб кетади.

Гепатит С вирусига қарши терапияни танлаш хуқуқи хар бир пациент ўзи хал қилади.

© www.gepamed.uz