ЮРАК ИШЕМИЯСИ НИМА. САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ, ДАВОЛАШ.

ЮРАК ИШЕМИЯСИ НИМА. САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ, ДАВОЛАШ.

Юрак (миокард) ишемияси – юрак-қон томир патологиясининг энг кенг тарқалган касаллиги бўлиб, статистика бўйича кекса ёшдаги эркакларнинг тенг ярми ва аёлларнинг учдан бирида учрайди. Юрак ишемияси узоқ вақтгача билинмасдан кечиши ва кенг кўламдаги инфарктга олиб келиб, ўлим билан якунланиши мумкин. Ишемиянинг турли шаклларидан ўлим асорати 30% ни ташкил этади.

Юрак ишемияси сабаблари.
•    Кекса ёш;
•    Эркаклар жинси;
•    Ирсий мойиллик (оилавий ёғлар алмашинувини бузилиши);
•    Чекиш;
•    Ёндош касалликлар диабет, гипертония, семизлик;
•    Липид спектрини бузилиши;
•    Кам харакат қилиш.

Сўнгги йилларда ишемиянинг ёшларда, айниқса шахарларда яшовчи контингентларда кузатила бошлади. Аёллар эса ўз гормонал фонининг хусусиятларига, яъни эстроген гормони хисобига 70 ёшгача турли ишемик ўзгаришлардан химояланган.
Ёғлар алмашинувининг бузилиши артерия қон томирлари деворида липидли бирикмаларани циркуляр ўтириб қолишига ва қон айланишини бузилиши натижасида юрак тўқималарида гипоксияга сабаб бўлади.

Юрак ишемияси турлари:
1.    Стенокардия
2.    Миокард инфаркти
3.    Юрак ритмини бузилиши.
4.    Тўсатдан коронар ўлим.
5.    Кардиосклероз (илгари ўтказилган инфаркт хисобига).
6.    Юрак етишмовчилиги.



Стенокардия – юрак ишемиясиннг кенг тарқалган тури бўлиб, оғриқли ва оғриқсиз турлари фарқланади.
Инфаркт – юрак мускулини некрози бўлиб, кислороднинг ўткир етишмовчилиги натижасида ривожланади, юрак фаолиятини бузилиши билан кечади. У қайтмас жараён бўлиб, ишемия ўчоғи ўрнида чандиқ – инфарктдан кейинги кардиосклероз ривожланади. Зарарланган ўчоқнинг катталигига кўра инфактнинг: йирик ўчоқли (трансмурал) ёки майда ўчоқли  турлари фарқланади.

Юрак ишемиясида нима кузатилади?
1. Юрак ишемиясининг асосий белгиси оғриқ синдроми хисобланади. У нерв рецепторларини моддалар алмашинуви махсулотлари (сут кислотаси) томонидан таъсирланиши натижасида пайдо бўлади.
2. Хроник ишемия натижасида юрак мускулларининг доимий «гипоксияси» кузатилиб, бу фибробласт хужайраларини фаоллашувига олиб келади ва натижада кардиосклероз ривожланади.
3. Ишемик ўчоқларнинг юракнинг ўтказув тизими – нерв толалари сохасида жойлашуви аритмияларга сабаб бўлади.
4. Ишемик ўзгаришлар юракнинг асосан чап қисмларида – энг кўп зўриқиш билан ишлайдиган – чап қоринчада жойлашади.

Юрак ишемияси белгилари
1.    Зўриқиш стенокардияси – жисмоний зўриқиш натижасида кўкрак сохасида оғриқ синдроми шунингдек,  харакат ва эмоционал стресслар пайтида хансираш билан намоён булади. Одатда бу белгилар ярим соатгача давом этиб, нитроглицерин таъсирида йўқолади.
2.    Тинч холатдаги стенокардия – пациентнинг тинч холатида бирданига оғриқ пайдо бўлиб, қабул қилинаётган дори препаратларининг эффекти кам бўлади.
3.     Миокарда инфаркти – ишемиянинг оғир тури хисобланиб, кўкрак қафаси ортидаги кучли, куйдирувчи оғриқлар, ўлиб қолишдан қўрқув хисси, нотинчланиш, психомотор қўзғалишлар, хансираш, териларнинг кўкариши билан характерланади. Айрим холларда оғриқ қорин сохасида жойлашиши, ёки умуман оғриқни бўлмаслиги кузатилади.
4.    Хилпировчи аритмия – юрак ичи нерв томирларида импульслар ўтказувчанлиги бузилиши натижасида ривожланади. Пациентлар юрагининг тез-тез ураётганини, қотиб қолганга ўхшаш хисни ёки ховлиқиши хақида айтади.
5.    Юрак етишмовчилиги белгилари – ишемик холатнинг узоқ чўзилиши натижасида ривожланиб, тери ва шиллиқ қаватларни кўкариши, оёқлардаги шиш, перикард, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида сув йиғилиши, беморларнинг хансираб,  мажбурий ўтирган холатга ўтиб олиши кузатилади.

Юрак ишемияси диагностикаси.
1.    Беморнинг шикоятларига, уларни жисмоний зўриқишга боғлиқлигига эътибор берилаи.
2.    Ўпкаси аускультация қилиниб, димланишли хириллашлар аниқланади.
3.    Жигар пайпасланиб, димланиш хисобига катта-кичиклиги аниқланади.
4.    Юрак аускультация қилиниб, шовқин ва ритм бузилишлари аниқланади.
5.    Қоннинг умумий тахлили: ЭЧТ кўтарилиши, лейкоцитоз, АЛТ, АСТ,
6.    Қоннинг биохимик тахлили ўрганилади: липидлар спектри.
7.    ЭКГ, тинч холатда ва зўриқишда ўтказилади: велоэргометрия, тредмил.
8.    Холтерли мониторлаш (юракни кун давомида текшириш).
9.    Компьютерли коронароангиография (Контрастли КТ)

Юрак ишемиясини даволаш принциплари.
•    Жисмоний ва эмоционал зўриқишларни камайтириш;
•    Пархез: хайвон ёғлари ва углеводларни чегаралаш, вқат рационига мевалар, сабзавотлар, сут ва билиқ махсулотларини кўшиш;
•    Тана вазнини камайтириш;
•    Медикаментоз терапия:
•    Антиагрегантлар: ацетилсалицил кислота, тромбо асс, аспирин кардио, кардиомагнил.
•    Антикоагулянтлар: варфарин, гепарин.
•    Бета-адреноблокаторлар: метопролол, бисопролол, карведилол.
•    Липид спектр бузилганида: ловастатин, симвастатин, клофибрат, фенофибрат.
•    Нитратлар: нитроглицерин оғриқ хуружида.
•    Диуретиклар (сийдик хайдовчилар): фуросемид, индапамид.
•    Кон босимини нормаллаштирувчилар: лизиноприл, капроприл, энап.
•    Антиаритмик препаратлар: амиодарон, кордарон.


© https://t.me/gepamed_ultra