БОЛАЛАРДА СИЙДИК ТУТА ОЛМАСЛИК (ЭНУРЕЗ) НИ ДАВОЛАШ

БОЛАЛАРДА СИЙДИК ТУТА ОЛМАСЛИК (ЭНУРЕЗ) НИ ДАВОЛАШ

Болаларда энурез сабабларини аниқлаш ва тўғри даво терапиясини белгилаш учун ота-оналар фарзандларини педиатр, уролог, гинеколог ёки невропатолог каби мутахассисларга кўрсатишлари керак.

Врач маслахатига бориш 4 ёшдан ортган болаларда 21 кун давомида бир мартадан кўп «тўшагини хўл қилиб қўйганда» тавсия этилади. Энурез муаммолари билан 6-10 ёшдан ортган болалар уролог кўригидан ўтиши шарт.

Шунингдек, энурезда қуйидаги текшириш усуллари ўтказилиши лозим:
•    урофлоуметрия (сийдик пуфагини функционал холатини бахолаш);
•    цистография (махсус контраст моддаси билан тўлдирилган сийдик пуфагини ренгренография қилиш);
•    Буйраклар ва сийдик пуфагини ультратовушли текшириш;
•    Цистоскопия (кўрсатма асосида).

Хозирги кунда энурезни даволашни 300 дан ортиқ турлари бор бўлиб, улар: физиотерапия, махсус диеталар, игна билан даволаш курслари, аутотренинг, турли дори воситалари ва хатто гипноз бўлиши мумкин.

Энурез билан касалланган болаларнинг ота-оналари учун умумий маслахатлар:
•    Болангизни қўллаб-қувватланг, дунёда бу каби муаммолар кўплаб болаларда учрашини таъкидланг.
•    Бола сийиб қўйса хақорат қилманг ва жазоламанг. Бу унинг муаммоси эмас, бу умумий муаммо хисобланади ва уни бирга хал қилиш керак.
•    Болага ётиш олдидан памперслар кийгазманг, энурез билан касалланган 4-5 ёшли болаларнинг аксарияти узоқ вақт памперсда юрган болалар хисобланади. Памперсларни маълум бир пайтларда: сайр қилганда, мехмонда ёки узоқ йўлга чиққанда тақилади. Памперсни болалар бир ярим ёшга келиб унутиши керак. Ота-оналар эса болани бу даврда туалетга ўргатишлари керак.   
•    Кечки пайт ва ётар қоринга суюқлик ичишни камайтириш керак (уйқуга 4 соат қолганда). Суюқликни талаб қиладиган қисмини куннинг биринчи ярмида ва шомгача ичган маъқул.
•    Болангизга уйқудан олдин кичик хожатга боришга одатлантиринг.
•    6-7 ёшли болаларни тайинли бир кунлик режимга риоя қилишига эътибор қаратинг, уйқуга соат 21-00 дан кеч ётмаслигини таъминланг.
•    Уйқудан олдин турли қўзғатувчи омиллар: фаол спорт ўйинлари ўйнамасликка, «қўрқинчли» фильмларни кўрсатмасликка харакат қилинг.
•    Айрим холатларда ота-оналар болалари сийиб қўймаслик учун маълум бир вақтла уйғотишиб болани сийишга мажбурлашади. Врачлар бундай килмасликни тавсия этади. Негаки, бунда болалар тўлиқ уйғонишмайди, ва чала уйқу холатида хожатини амалга оширади. Бу эса уларда энурез механизмини мустахкамланишига сабаб бўлади.   
•    Агар бола қоронғулик ёки ёлғизликдан қўрқса унинг ётоқхонасидаги тунги чироқни ўчирмасликка харакат қилинг, ўзингизни ётоғингизга бўлган эшикни очиқ қолдиринг.
•    Хеч бўлмаса бир кеча «қурғоқчилик» бўлган бўлса хам мақтовларингизни аяманг.  


Дори воситалари
Медикаментоз даво одатда врач томонидан буюрилиб, қуйидаги дорилардан фойдаланилади:
•    Гормонлар: Адиуретин СД (Десмопрессин) – энурез гормонал етишмовчилик хисобига ривожланганда, яъни вазопрессин ажралиши пасайганда буюрилиб, томчи ёки аэрозоль холида бўлади. Ушбу препарат билан бир неча ой давомида даволаниб, психотерапия билан биргаликда олиб борилади.
•    Психостимуляторлар: Мезокарб (Сиднокарб) – танадаги силлиқ мускул тўқималари, шу жумладан сийдик пуфагининг умумий тонусига таъсир этади.
•    Кофеин.
•    Антидепрессантлар: Имипрамин, Амитриптилин.
•    Адреномиметиклар: Эфедрин. Унинг таъсири психостимулловчи эффекти билан тушунтирилади.

Тўғри даволаш натижасида қисқа вақт ичида 30% болаларда энурез тўлиқ йўқолади, қолганларида эса кескин камаяди.

Бошқа усуллари
Дельфинотерапия – психотерапиянинг бир тури бўлиб, дельфинлар билан мулоқот қилиш натижасида энурез йўқолади. Гипнотерапия – ишонтириш усули орқали классик ва эриксон гипнози қўлланилади.
Фитотерапия – тинчлантирувчи седатив доривор гиёхлар: ялпиз, варлериана, пустырник ва бошқалар.
Контраст душ – физик таъсир ўтказиш мақсадида эрталаб контраст душ қабул қилинади.
Игнабаргли дарахтлар ваннаси.
Оиладаги муносабатларни яхшилаш, болаларнинг рухий ва мактабдаги муаммоларини хал қилиш.

Боладаги энурезга жиддий қараш талаб этилади. Охиригача еказилмаган даво курси касалликнинг қайталанишига сабаб бўлади.

© www.gepamed.uz