АСАБ ТИЗИМИ УЧУН 10 ТА ТОП ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ДОРИ

АСАБ ТИЗИМИ УЧУН 10 ТА ТОП ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ДОРИ

19 аср ўрталаридаги врачлар «Хамма касалликлар асабдан» деб хисоблашган. Бу шиор 21 асрда хам ўз актуаллигини йўқотмаган. Хаёт ритми одатдагидек тезлашмоқда, талаблар кучаймоқда, чарчоқ эса ортгандан ортмоқда. Бундай пайтларда фақат дам олиш режимини меёрга келтириш ва етарлича ухлаш орқали стресслардан қутулишнинг имкони йўқ. Асаб тизими тонусини тиклаш ва нормал холатга қайтиш учун қандайдир маънода тинчлантирувчи препаратларни ичиш фойдадан холи эмас. Замонавий фармакология хам ўз ўрнида тургани йўқ. Дори бозори доимий равишда янги-янги седатив дорилар билан бойимоқда. Уларнинг зарарли таъсирлари камаймоқда. Қуйида асаб тизимини тинчлантирувчи ТОП 10 та энг яхши дори препаратлари хақида айтилади.

1. Фитоседан (тинчлантирувчи гиёхлар №2)
Табиий тинчлантирувчи бўлишига қарамасдан, эффективлиги жихатидан синтетик препаратлардан қолишамайди. Бу хаммаси ундаги доривор гиёхлар (тоғрайхон, тошчўп, қашқарбеда, валериана ва қизилмия илдизи) нинг ажойиб комбинацияси хисобига амалга ошади. Амалиёт кўрсатишича фитоседан уйқу билан боғлиқ муаммоларни осон хал қилиб, стресс хроник турга ўтмаган бўлса эффектив даволайди. Табиий бўлгани учун болаларга бериш мумкин, уйқучанлик чақирмайди, нархи қиммат эмас.

2. Персен
Энг оммабоп яна бир табиий восита бўлиб, валериана лимонўт, ялпизнинг комбинациясидан таркиб топган. Енгил бўшаштирувчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга. Рухий тушкунлик ва вахима симптомларини йўқотади.
Психосоматик бузилишларни профилактикаси учун буюрилади. Ўрганиб қолишлик чақирмайди, диққатни камайтирмайди,  
Камчилиги: 3 ёшгача болаларга тавсия этилмайди, узоқ вақт қўллаш ич қотишига сабаб бўлиши мумкин.

3. Тенотен
Хроник стресс, невроз холатлари, вегетатив ва психосоматик бузилишлар билан беморларга буюрилади. Хотирани кучайтирди. Организмни стрессга чидамлилигини оширади. Қарши кўрсатмалари: хомиладорлик, лактаза етишмовчилиги, 3 ёшгача болалар.

4. Деприм
Энг табиий антидепрессант хисобланиб, актив моддаси қизилпойча (зверобой) экстракти хисобланади. Депрессияга қарши, вахима касалликларида, климаксда мавсумий хаво ўзгаришларига юқори сезувчанликда тавсия этилади. Камчиликлари: рецепт бўйича берилади, 6 ёшгача мумкин эмас, фотоаллергия чақиради. Бошқа антидепрессантлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
 
5. Афобазол
Замонавий вахимага қарши препаратлар ва транквилизаторлар орасида энг кучли, хавфсиз ва нархи бўйича қиммат эмас. Асабни яхши тинчлантиради, вахимани йўқотади, хайз олди синдроми, уйқусизлик, ва ухлай олмаслик муаммоларини йўқотади. Чекишни ва ичкиликни  ташламоқчи бўлган беморларга буюрилади. Ўрганиб қолишлик чақирмайди. 18 ёшгача, хомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди.

6. Гербион
Комбинацияланган табиий препарат бўлиб, валериани илдизи, ялпиз барги, хмеля ва лимонўт (мелисса) гиёхларини тутади. Марказий нерв тизимини тинчлантиради. Таъсирчан, қўзғалувчан, уйқусиз ва доимий рухий зўриқишдаги инсонларга буюрилади. Катталар кунига 20-30 томчи ичиши керак. 12 ёшгача мумкин эмас, спирт тутгани учун автомобил бошқарувчиларга мумкин эмас.  

7. Новопассит
Бу препарат таъсирчанлик, вахима, қўрқув, паришонхотирлик, ортиқча қўзғалувчанлик каби ёқимсиз холатларга қарши қўлланилади. Аёлларга климактерик даврда, аллергияга қарши, невроз ва психозда буюрилади. Салбий таъсирларидан кўнгил айниши, қусиш ёки бош айланиши кузатилиши мумкин. Новопассит шунингдек, организмни реактивлиги ва диққатини камайтиради. 12 ёшгача болаларга буюрилмайди.

8. Фенибут

Замонавий ноотропларнинг энг яхшиси бўлиб, бош мияни фаоллаштиради, ақлий жараёнларни кучайтиради. Траквилизатор (тинчлантирувчи ва вахимага қарши) таъсири бор. Ухлаш қийин бўлганда, доимий қўрқув ва бошқа невротик холатларида буюрилади. Бош айланиши, бошнинг зўриқишдан оғриши, «денгиз касаллиги» ва Меньер касаллигида эффектив хисобланади. Болаларга хам бериш мумкин. Салбий томони бу препаратни кўп ичганда жигарга токсик таъсир этиши мумкин.   

9. Пантогам

Бу ноотроп препарат Бош мияни кислород етишмовчилигини химоялайди, ақлий ва жисмоний фаолиятини оширади. Седатив таъсири бўлгани учун турли тобеъликларни даволашда, шизофренияда, эпилепсияда ва Паркинсон касаллигида тавсия этилади. Педиатрияда хам кенг қўлланилиб, болалар хотираси ва уйқусини яхшилайди, болалар тутқаноғида ва рухий бузилишарида буюрилади. Салбий томони хомиладорлик (1 триместри) да, аллергик холатлар ва буйрак патологиясида  мумкин эмас. Уйқучанлик ва бўшашиш белгиларини чақиради.     

10. Глицин
Эффективлиги жихатидан вақт давомида синалган препарат бўлиб, болалар учун энг яхши тинчлантирувчи хисобланади. Бош миядаги алмашинув жараёнларини кучайтириб, эмоционал зўриқиш, агрессивлик ва конфликт холатларида буюрилади.  Кайфиятни яхши кўтаради, уйқуни яхшилайди, қўзғалувчанликни камайтиради. Абстинент синдроми ва катталар климаксида қўлланилади. Қарши кўрсатмалари йўқ, нархи хам қиммат эмас.  
 
© www.gepamed.uz