ТАНА ХАРОРАТИНИ ТУШИБ КЕТИШИ ХАВФЛИМИ?

ТАНА ХАРОРАТИНИ ТУШИБ КЕТИШИ ХАВФЛИМИ?

Тана харорати қон босими, юрак уришлари ва нафас частотаси билан бир қаторда инсон организмининг доимий кўрсаткичлари қаторига киради. Соғлом одамларда у ташқи омилларга таъсирига қарамасдан бир хилда бўлади.    
Тана харорати кўрсаткичи меёрда бўлганда инсон ўз холатини одатдагидек хис қилади. Хароратнинг ортиши ёки тушиб кетиши организмнинг умумий холатига салбий таъсир этади.  

Тана хароратини ортиши – кўпчиликка таниш холат ва деярли барча унга қарши курашиш йўлларини билади. Тана хароратининг пасайиши эса кам учрайди ва кўп холларда мутахассислар томонидан тиббий ёрдам кўрсатишни талаб этади.

Тана харорати характеристикаси
Нормада тана харорати 36,6°С ни ташкил этади деб таъкидлансада, бунга бир томонлама қараш нотўғри. Амалиётда кўрсатишича тана хароратининг тиббиёт томонидан белгиланган чегаралари 36 дан 37 градусгача ташкил этади. Организмнинг индивидуал хусусиятларига кўра бу чегаралар 0,5 градусгача силжиши ва 35,5-37,5 оралиғини ташкил этиши хам мумкин.
Айтиб ўтиш лозим, кун давомида тана харорати 1°С атрофида ўйнаб туради ва соат 16 ларга келиб максимумини ташкил этади. Аёлларда эса суткалик ўзгаришлардан ташқари хайз цикли кунларига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин.

Шундай қилиб, тана хароратига таъсир этадиган омиллар:
•    Организмнинг физиологик хусусиятлари;
•    Сутканинг вақти;
•    Ташқи мухит (совуқ хаво);
•    Инсон ёши;
•    Жисмоний зўриқиш;
•    Аёлларда хайз ва овуляция кунлари;
•    Иммун тизимини тушиб кетиши;
•    Витаминлар етишмовчилиги;
•    Операция (ташрих);
•    Стресс;
•    Ўтказилган инфекцион касалликлар;
•    Кам харакатли хаёт тарзи;

Гипотермияга қарши курашиш учун уни келтириб чиқарувчи омилларни билиш мухим. Тана хароратини ортиши қуйидаги ташқи омиллар таъсирида хам ривожланиши мумкин.
•    Совуқ қотиш;
•    Ортиқча толиқиш ва уйқунинг камлиги;
•    Тана вазнини камайтиришга қаратилган қатъий пархезга риоя қилиш;
•    Алкоголли ёки дори интоксикацияси.

Ундан ташқари бир қатор касалликлар хам мавжудки улар хам тана хароратини тушиши билан кечади:
•    гипотиреоз – буқоқ бези фаолиятини пасайиши;
•    қандли диабетда қанд миқдорини кескин тушиб кетиши;
•    онкологик касалликлар, шу жумладан бош мия ўсмалари;
•    қон босими ва гемоглобинни пасайиб кетиши;
•    остеохондроз;
•    варикоз касаллиги.

Тана хароратини пасайишини синфланиши.
Замонавий тиббиётда тана хароратини пасайишини иккита тури мавжуд:
1.    Тана хароратини пасайиши - 35°С гача (35-36,5°С).
2.    Тана хароратини тушиб кетиши – 34,9°С ва ундан паст (гипотермия).

Ўз навбатида гипотермияни оғирлиги даражасига кўра 3 та тури фарқланади:
1.    енгил – харорат диапазони 32,2 – 34,9 градус;
2.    ўртача – харорат диапазони 27 – 32,1 градус;
3.    оғир – харорат 26,9 градус ва ундан паст.

Тана хароратини тушиб кетиши – гипотермия деб аталади. У маълум бир пайтларда патологик хавфли холат хисобланиши мумкин.
Узоқ вақт давомида у дискомфорт холатини бермаслиги ва инсон фақатгина бўшашиш, уйқучанлик, енгил жунжикиш хис қилиши мумкин. Бу белгиларни кўпчилик одатда толиқишга йўяди ва врачга мурожаат қилишмайди.   
 
Белгилари
Гипотермия холати бирданига пайдо бўлганда ёки узоқ вақт давом этганда, шунингдек, қуйидаги белгилар билан бирга келганда сабабини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтиш тавсия этилади.
•    Тез чарчаш, толиқиш, доимий қувватсизлик;
•    Бош айланишидан то хушдан кетгунча;
•    Жунжикиш, қўллар ва оёқларни музлаши;
•    Нутқ ва реакцияларни секинлашуви;
•    Галлюцинация;
•    Оқариш.

Тана хароратини тушишини бартараф этиш усуллари.
Уй шароитида тана хароратини тушириш, агарда у касалликлар оқибатида ривожланмаганда тавсия этилади. қуйида келтирилган усуллар организмга ижобий таъсир этади:
•    асалли ва лимонли чой ёки долчинли кофе;
•    школа ейиш;
•    иссиқ хона ва иссиқ кийим;
•    оёққа иссиқ сувли ваннача қилиш ёки грелка қўйиш;
•    узоқ тўйиб ухлаш ва тўлақонли дам олиш;
•    мунтазам массаж қилиш қон харакатини яхшилайди;
•    контраст душ қабул қилиш – бош мияда терморегуляция марказини стимуллайди.

Гипотермия холатида иссиқ ванна қабул қилиш, спирт ёки уксус билан интенсив артиш ва алкогол истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Тана хароратини 35°С гача тушиши ва янада тушиш тенденциясини сақланиши, бир қатор нутқ бузилишлари, қайт қилиш ёки қон кетиши каби асоратларнинг пайдо бўлиши тез тиббий ёрдам кўрсатиш кераклиги англатади.

Тана харорати доимий равишда 35°С дан юқори кўтарилмаслиги организмда жиддий хроник касаллик мавжудлигини билдиради. Харорат 29,5°С дан тушиб кетганда инсон хушини йўқотиши, 27°С да эса комага тушиши, 25°С дан паст харорат эса летал холат билан якунланиши мумкин.

Тана хароратини бироз паст юриши (35-36,5°С) организмга жиддий зарар туғдирмайди. Айрим мутахассисларнинг фикр билдиришича организмнинг бундай хусусияти алмашинув жараёнларини секинлатади ва бундай инсонлар секин қариб, кузоқ умр кўради.


www.gepamed.uz