КРАПИВНИЦА – ЭШАК ЕМИ – АЛЛЕРГИК ТОШМАЛАР

КРАПИВНИЦА – ЭШАК ЕМИ – АЛЛЕРГИК ТОШМАЛАР

Крапивница – торвоқ тошмалари билан характераланувчи тери аллергик реакцияси хисобланади. Одамларнинг ёши ва жинсига боғлиқлиги бўлмайди. Бу тошмалар ясси ёки бироз буртиб чиққан нотўғри шаклли қизил хосилалардан иборат. Улар қичишиш билан кечади, бирданига тошиб, кейин йўқолиб, яна пайдо бўлиши мумкин. Крапивница ўткир ва сурункали бўлиши мумкин.

Крапивницанинг ўткир тури
•    Энг кўп учрайдиган тури;
•    Кўпроқ болалар ва ўсмирларда кузатилади;
•    Бир неча кундан давом этади, энг кўпи 6 хафтагача;
•    Турли тошмалар: бироз қизариш (доғ) дан тортиб то диаметри 1 смгача бўлган, оч-қизил рангли торвоқдан иборат.
 
Крапивницанинг хроник тури
•    6 хафтадан узоққа ўзилади;
•    Ўртача 20-40 ёшдагилар касалланади
•    Кўзиш ва ремиссия даврлари алмашиниб туради.
•    Тошмалар оч-пушти рангда бўлиб, миқдори ва ранги хам ўзгарувчан бўлади.


Крапивница сабаблари

•    Озуқа махсулотлари: балиқ, арахис, тухум, цитрус мевалар;
•    Дори воситалари: антибиотиклар, нестероид яллиғланишга қарши дори воситалари;
•    Ташхис қўйишда қўлланиладиган препаратлар: рентгеноконтраст воситалари;
•    Замбуруғли инфекциялар: candidas, microsporidia.
•    Бактериал инфекциялар: стрептококк, стафилококк, иерсиния, helicobacter pilori, mycoplasmapneumoniae;
•    Вирусли инфекциялар: инфекцион мононуклеоз, Коксаки вируси, энтеровирус, парвовирус, гепатит А ва В, герпес.
•    Паразитар касалликлар: шистосомоз, трихинеллез, описторхоз, аскаридоз
 
Крапивницани келтириб чиқарувчи омиллар:

•    Беморда аллергик фон яратувчи бошқа касалликнинг мавжудлиги: бронхиал астма, аллергик ринит, атопик дерматит;
•    Юқори нафас йўллари патологияси: ўткир респиратор касалликлар, назофарингит;
•    Ошқозон-ичак йўллари ва буқоқ бези касалликлари;
•    Стресслар: адренергик ва холинергик крапивницани келтириб чиқаради;
•    Турли аъзолар ўсмалари;
•    Иқлим ва яшаш жойини ўзгартириш: куёшли крапивницани келтириб чиқаради;
•    Физик омиллар (терини таъсирланиши, босим, вибрация, жисмоний зўриқишлар;
•    Температура: иссиқлик ва совуқ крапивницаларини келтириб чиқаради.

Крапивницани диагностикаси
•    Анамнез ва шикоятларни йиғиш:
    Тошмалар сабаби, келтириб чиқарувчи омили, частотаси, жойлашуви, йўқолиши ва қайталаниши вақти аниқланади;
    Крапивницани яқин қаиндошларда мавжудлиги сўралади.
•    Умумий кўрик:
    Жараённи тарқалганлик даражаси аниқланади;
    Тошмалар кўриб бахоланади: ўлчами, ранги, атрофида шиш бор-йўқлиги;
    Умумий белгиларни ривожланганлик даражаси бахоланади.
•    Аллергологик текшириш: аллергенга проба қўйиш (аллергия манбаи аниқланганда қилинади);
    иссиқ ва совуққа провакацион тестлар,
    терига қўйиладиган тестлар: прик-тест (« укол тест»),
    скарификацион ёки аппликацион тери усти тестлари  (патч-тест), 
    тери ичи тестлари.

Крапивница кўп холларда иккиламчи характерга эга бўлгани учун бир қатор лаборатор ва  функционал текширувлар ўтказилади.

Асосий лаборатор текширувлар:
•    умумий қон тахлили;
•    биохимик қон тахлили;
•    умумий сийдик тахлили;
•    қонни вирусли гепатитга текшириш (гепатит В ва гепатит С);
•    қонни умумий иммуноглобулин Е(IgE) ва специфик IgE аллергенларига текшириш;
•    паразитларга текшириш: (ахлат тахлили, серологик ва молекуляр текширувлар).

Асосий инструментал текширувлар:
•    ички аъзоларни ультратовушли текшириш (УЗИ);
•    фиброгастродуоденоскопия (ФГДС);
•    электрокардиограмма (ЭКГ);
•    кўкрак қафасини рентгенологик текшириш.
 
Бошқа мутахассислар маслахати:
•    Ревматолог кўриги – торвоқ сабаби коллагенозлар (кўшувчи тўқималар ва қон томирлар касалликлари) бўлса;
•    Гастроэнтеролог кўриги – аллергия сабаби озиқ-овқатлар бўлса;
•    Аллерголог иммунолог кўриги.

Крапивницани даволаш.
Аллергик тошмаларни даволаш турлари: симптоматик (касаллик белгиси даволанади), этиотроп (касаллик сабабчиси даволанади) ва патогенетик (касалликни чақириши мумкин бўлган агентга қарши даволаш ўтказилади).
•    Касаллик сабабини йўқотиш (овқат рационидан ароматизаторлар, бўёқлар ва бошқа озуқа қўшимчалари олиб ташланади).
•    Келтириб чиқарувчи омиллар тўхтатилади (маълум озиқ махсулотлари, идиш ювишда ишлатиладиган химиявий воситалар).
•    Антигистамин препаратлар (таблетка, эритма, мазь ёки гель холида).
•    Гормонал препаратлар (глюкокортикостероидлар) антигистаминлар ёрдам бермаганда ва касаллик оғир кечиб асоратланганда.
•    Иммуномодуляторлар ва иммуносупрессив дорилар (циклоспорин, метотрексат, такролимус).

Крапивницани профилактикаси.

Крапивницани сабаби аниқланмаганда қуйидаги профилактик чоралар кўрилади:
•    Дори воситалари таъқиқланади (оғриқ қолдирувчилар, ностероид ялиғланишга қарши дорилар, антибиотиклар вакциналар);
•    Стресс холатларидан қочилади;
•    Зарарли одатлари йўқотилади (чекиш, алкоголь);
•    Қизиб кетиш олди олинади (сауна ва хаммомларга бормаслик);
•    Интенсив жисмоний зўриқишдан чекланиш;
•    Озиқ аллергенлари кам пархез овқатлар;
•    Турли хил хайвонлар билан контактда бўлмаслик;
•    Гипоаллерген ёстиқлар махсус ноаллергик косметик воситалар танланади;
•    Хроник касалликлар даволанади.



© https://t.me/gepamed_ultra