ВИРУСЛИ ГЕПАТИТЛАР ХАҚИДА 5 ФАКТ

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТЛАР ХАҚИДА 5 ФАКТ

Вирусли гепатитларни даволаш мумкинми? Даволашнинг муваффақиятли якунлашишига қандай эришиш мумкин? Қайси пайтда умуман даволанишдан бош тортиш керак?  Бу саволга Гепатит.ру  гепатологик маркази рахбари Белла Лурье жавоб беради.

Факт № 1
Гепатит С ни даволаш мумкинлиги хақида.
Вирусли гепатит С ни даволаш узоқ кечувчи ва машаққатли жараён хисобланади. Агар пациент икки препарат (масалан интерферон ва рибавирин комбинацияси) билан даволанаётган бўлса бир қатор нохуш эффектларни олиш мумкин. Хар қандай холатда хам пациент жигар циррозини олдини олиш учун вирусга қарши терапия олиши шарт. Хозирги замон врачлари қўлида касалликни йўналишини буриб ташловчи кўплаб дори воситалари мавжуд ва яна бир қанчаси синовдан ўтмоқда. Аммо вирусга қарши терапия бир қатор омилларга боғлиқ: улар беморнинг ёши, жинси, вазни, қўшимча касалликлари ва энг асосийси вируснинг генотипи хисобланади. Улар орасида беморнинг вазни ва қўшимча касалликларини даво терапияси ўтказгунга қадар коррекциялаш мухим ва мумкин хисобланади. Афсуски айрим врачлар вирусга қарши терапия ўтказиш мобайнида пациентдаги метаболик синдромни эътиборга олишмайди. Бу холат даволаш эффективлигини 40-50 фоизга камайтиради. Эндокринолог маслахатига юбормаслик ва моддалар алмашинуви муаммосини хал қилмаслик беморнинг соғайиш имкониятларини икки баробарга камайтиради. Организмдаги темир моддаси алмашинувининг бузилиши даволаш эффективлигини яна 20 фоизга қисқартиради. Бу дегани пациент учун вирусга қарши терапиядан олдин қўшимча текширувлардан бош тортиш «қимматбахо даволаниш» жараёнини фойдасиз бўлишига олиб келади. Бемор вақтини ва пулини саофлаши мумкин аммо кўзланган эффектни ола билмайди. Буларнинг бари малакасиз врачларда даволанаётган беморларда кузатилади.    
 
Факт № 2
Вирусли гепатитларни даволашни қанча туриши хақида.
Вирусга қарши препаратларнинг нархини юқорилиги тиббиётдан йироқ қўпчилик инсонларда фармацевтик компанияларнинг бунинг орқасидан «катта пул ишлаб олмоқда» каби фикрга олиб келмоқда. Бу нотўғри, вирусли гепатитлар ва уларнинг вируслари хам (HIV, H1N1, Ebola вируслари каби) хавфли ва жигар циррози ёки раки каби хавфли асоратларга олиб келиши мумкин. Замонавий препаратлар бу касалликни даволаши, ёки бўлмаса унинг кечишини назоратга олиши мумкин. Бу дориларни ишлаб чиқаришга катта миқдорда пул сарфлангани боис вирусга қарши терапия нархи хам «осмонга чиқиб кетади».  
Айтиб ўтиш керакки даволаш хаммага хам зарур эмас. Тўғри айрим беморларда гепатит В фонида жигар циррозининг шаклланиши 80% ни ташкил қилади – бундай беморлар бир умр вирусга қарши терапия олади. Айрим беморларда эса бунинг акси, яъни қонида вирус (В ёки С) бор, аммо дори терапияси талаб этилмайди. Бундай холатдарда хар бир пациент учун индивидуал ёндашиш керак. Масалан, гепатит В вируси билан оғриган бемор организми касаллик билан курашишни эплаётган бўлса, иммун тизим вирус фаоллигини сўндираётган бўлса – бундай беморлар назорат остига олинади, ёки иммунитетини кучайтирувчи терапия олади холос. Агар В вируснинг фаоллигини ортиши, жигар тўқимасини зарарланишини кучайиши кузатилса – унда дархол вирусга қарши терапия ўтказилади.     

Факт № 3
Саводли врачлар хақида.
Врачнинг квалификациясини «вирусли гепатитларни даволаш бўйича белгиланган кўрсатмалар»даги бир ёки иккита вирусга қарши дориларни буюриш белгилаб бера олмайди. Врачнинг мохирлиги вирусли гепатитни В ни даволаётганда препаратларни оптимал буюриш вақтини белгилаш билан бахоланади. Вирус ли гепатит С ни даволаётганда эса биринчидан, бу давони қай даражада омадли якунланишини, иккинчидан, давонинг ножўя таъсирларини жиддийлиги ва оқибатини олдиндан кўра билиши керак бўлади.
Адекват даво чораларини белгилаш биринчи ўринда тўлақонли ташхис қўйишдан бошланади. Бир беморнинг лаборатор ва функционал диагностика текширувлари хулосаларини бир вақтнинг ўзида турли клиникаларда турлича кўрсаткичларни берилишига қараганда - УЗИ ва Фиброскан каби аппаратлар ортида хақиқатда малакали мутахассислар ўтирганига ёки лаборатор ташхислар учун сифатли реагентлардан ва сертификатланган ускуналардан фойдаланилаётганига шубха уйғонади.

Факт № 4
Вирусли гепатитларни профилактикаси хақида.
Вирусли гепатит В ни даволаб бўлмайдиган касаллик деб бўлмайди. Кўп холларда организм ўзи мустақил равишда бу касалликка қарши курашиб, врачлар соғайиш маркерларини қайд қилади холос. Тузалиш юз бермаганда эса касаллик хроник турга ўтиб кетади ва бемор умумий холатига қараб бутун умри давомида вирусга қарши препаратларни олиши лозим бўлади.
Бу давони сабабсиз тўхтатиб қўйиш вирусни қайта активланиши ва касалликни зўрайишига сабаб бўлади. Бахтимизга сўнгги йилларда гепатит В вирусига қарши вакцинанинг кенг қўлланиши, даволаш профилактика муассасаларида тиббий асбоб ускуналарини стерилизация қоидаларига амал қилиниши бу касалликнинг тарқалиши даражасини кескин камайтирди. Профилактик чора тадбирлар хақида сўз кетганда инсонларнинг ўз хаёт тарзини ўзгартириши, сақланмаган жинсий алоқалар, маникюр ва педикюр хизматларидан воз кечиши  талаб килинади.

Факт № 5
Вирусли гепатит билан оғриган беморларни ижтимоий мослашуви хақида.
Кўпинча одамлар қонида гепатит вируси борлигини билганидан сўнг аста-секин яқинларидан узоқлаша боради, ижтимоий алоқаларини узади, кўп вақтини ёлғизликда ўтказишни истайди. Буни акси хам бўлиши мумкин, яъни бемордан қариндошлари алоқаларини узади. Кўп учрайдиган яна бир муаммоли холат хомиладорликка тайёрланиш даврида эри ёки хотинининг бирида гепатит вируснинг аниқланиши хисобланади. Бундай пайтларда пациент ва яқинлари орасидаги муносабатларни қай даражада ўзгариши даволовчи врачнинг профессионализми ва психологик жихатидан тушунтира олишига боғлиқ.

© www.gepamed.uz