ҚЎРҚУВДАН ЎЛИБ ҚОЛИШ МУМКИНМИ?

ҚЎРҚУВДАН ЎЛИБ ҚОЛИШ МУМКИНМИ?

Инсон танаси мураккаб механизм бўлсада, баъзида кулгили даражада заифдир. Биз "қўрққанимдан ўлиб қолай дедим" каби ибораларни кўп эшитганмиз. Савол туғилади хақиқатда кучли қўрқув ўлимга олиб келиши мумкинми?
Одамларда хам бошқа барча ҳайвонларда бўлгани каби кучли стресс пайтида эволюцион ривожланиш давридан шаклланган «хужум қил ёки қочиб қол» («бей или беги») химоя механизми автоматик тарзда ёқилади. Бу 1915 йилда Гарвард университети физиология фанлари доктори Уолтер Каннон томонидан тасвирланган.

Биз хавф-хатарга дуч келганимизда, дархол вегетатив (ихтиёрий равишда ҳаракат қилувчи) асаб тизими реакция билдиради. Унинг буйруғи билан буйрак усти безлари адреналин ажралиб чиқади ва бутун танага тезда тарқалади. Бу гормон юрак мушаклари ҳужайралари мембраналарида кальций каналларининг очилишига ва кальций ионлари таъсирида юракнинг тезроқ қисқаришига олиб келади. Скелет мушакларида қон оқими кучаяди, кўз қорачиғи кенгаяди, овқат ҳазм қилиш жараёни секинлашади. Тана ўзини ҳимоя қилиш учун жангга ёки тез югуриш (қочиш) га тайёрлайди. Бу холат бизнинг ибтидоий аждодларимизга тўсатдан чакалакзордан сакраб чиққан қоплон каби хавф-хатарларни яхшироқ енгишга ёрдам берган.

Хавфли лаҳзаларда адреналиннинг ажралиши хавфли оқибатларга хам олиб келиши мумкин. Адреналин гормонини хаддан зиёд ажралиши натижасида юрак мускулларини зўриқиши ва шунчаки бўшаша олмаслиги натижасида юрак ритмининг бузилиши ва қоринчалар фибрилляцияси ривожланиши ва натижада хақиқатан ҳам кучли қўрқув ва даҳшатдан юрак том маънода тўхтаб қолиши мумкин. Ва бу мутлақо соғлом одамларда содир бўлади.

Ўлимга нафақат қўрқув, балки бошқа ҳаддан ташқари кучли ҳис-туйғулар ҳам олиб келиши мумкин. Юқори даражадаги адреналин жинсий алоқа пайтида, диний экстаз ёки ҳаддан ташқари иштиёқли спорт мухлисларини ҳам ўлдириши мумкин. Цунами, бўронлар, зилзилалар ва бошқа табиий офатлар пайтида юрак хуружлари сони ортади.
Қўрқув, стресс ва ҳаяжон дарҳол ўлдирмаса ҳам, кейинчалик юрак хасталикларининг ривожланишига сабаб бўлади. Мисол учун, ҳарбий можаролардан кейинги тинч муҳит пайтида хам йиллар ўтиб юрак хуружи ва юрак ишемиясини келтириб чиқариши мумкин.

1990 йилда япон шифокорлари адреналин ва норадреналин кучли таъсирида миокард қисқаришини пасайиши билан кечувчи «стрессли такоцубо кардиёмиопатияси» холатини аниқлашган. Касаллик, шунингдек, "синган юрак синдроми" деб аталади, чунки унинг қўзғатувчиси оғир ҳиссий стресс - яқин одамни йўқотиш, севимли ишидан айрилиш, тирикчилик ўтказиш шароитини йўқотиш ва хаказолар хисобланади.
Эҳтимол, қўрқувнинг ҳалокатлилигининг сабаби шундаки, хозирги замон одамларининг ўз қўрқувларига нисбатан жисмоний жавоб реакцияларининг йўқлиги бўлиши мумкин. «Хужум қил ёки қочиб қол» шиорига амал қилинмаяпти. Негаки стресслар энди йиртқичлар ёки табиий офатларга қараганда камроқ аҳамиятга ега.

Бизнинг танамиздаги адреналин, норадреналин ва кортизолнинг «портлашлари» ҳақиқий эҳтиёжлар - тезроқ, кучлироқ, тажовузкор бўлишга хизмат қилмаяпти, балки организм тизимларини  беҳуда зўриқишига сабаб бўлмоқда.
Хулоса қили айтсак - қўрқув ҳақиқатан ҳам юрак хуружига олиб келиши мумкин. Aммо, унинг таъсирида ўлиши эҳтимоли жуда ва жуда кичик. Критик дақиқаларда бу туйғу билан курашиш учун чуқур-чуқур нафас олиш кифоя қилади. Бу пульсни нормаллаштиришга имкон беради.
Шунингдек спорт ва аэробик машқлар учун вақт ажратинг, чунки жисмоний чиниққан одамларнинг юрак-қон томир тизими адреналин «оқими» таъсирига адекват жавоб бера олади.

www.gepamed.uz 



Одамларда хам бошқа барча ҳайвонларда бўлгани каби кучли с...">