СТРЕСС ОВҚАТ ХАЗМ ҚИЛИШГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ -3?

СТРЕСС ОВҚАТ ХАЗМ ҚИЛИШГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ -3?

Хар қандай асабийлик қоринда дискомфорт хосил қилиб, ошқозон-ичак тракти фаолиятини бузади. Бу икки жараён орасидаги боғлиқликка хамма хам эътибор бермаса керак. Айниқса стресс холатлари онда-сонда кузатилганда барча ёқимсиз хиссиётлар тезда йўқолиб кетади. Масалан имтихон олдидан, ёки катта аудитория олдида маъруза қилганингизда.

Аммо стресснинг хроник равишда қайталаниб туриши нафақат ошқозон-ичак тизимида, балки бутун организмда жиддий муаммолар туғдириши мумкин. Тўғри хазм тизимидаги хамма носозликларни фақат стресс ва эмоционал зўриқишга боғлаб бўлмайди. Аммо асаб тизими холати: стресс, чарчаш, рухий травмалар – биринчи ўринда ошқозон-ичак тизими ва юрак фаолиятини бузади.     

Хроник стрессларда хазм тизимига оид қуйидаги шикоятларни кузатиш мумкин:
•    ошқозонни тезда тўлиб қолиши каби хиссиёт;
•    ошқозон ва қориннинг бошқа сахаларидаги оғриқлар;
•    оғизда аччиқ ва нордон таъм;
•    иштахани бузииши;
•    зарда бўлиш;
•    бўшашиш, умумий холсизлик, уйқу билан боғлиқ муаммолар;
•    қизилўнгач спазми;
•    кўнгил айниши;
•    кабзият ёки диарея.
Буларнинг бари ошқозон шиллиқ қаватини яллиғланишини чақиради: эрозия ва яраларга сабаб бўлади, таъсирланган ичак синдромига олиб келади.

Ўзаро боғлиқлик борми?
Айтиб ўтиш лозимки, бош мия медиатори саналган - серотонин гормонининг асосий қисми ичакларда тўпланган. Айнан серотонин ошқозон ичак йўллари секрецияси ва моторикасини бошқаришда мухим роль ўйнайди. Дисбактериоз ва бошқа бир қатор йўғон ичак касалликларида серотониннинг ичаклардаги секрецияси камаяди ва кайфиятни бузилишига олиб келади. Ва аксинча, депрессияда, вахима холатларида, соматоформ вегетатив дисфункцияларда, ошқозон ичак йўлларининг вегетатив нерв тизими томонидан иннервацисини бузилиши –ичаклар ишини сезиларли бузилиши ва серотонин ажралишини пасайиши – кайфиятни тушиши билан кечади.
Бош мияга вегетатив асаб тизими томонидан организмнинг стресс холатда экани хақида сигнал келади. Натижада ичакларда озуқа моддаларнинг сўрилишини пасайиши, ферментатив реакциялар фаоллигини пасайиши ва парчаланаётган моддаларга қон оқиб келишини камайиши кузатилади. бошқача айтганда бутун хазм тизими психологик зўриқишга моментал равишда реакция билдиради. Ошқозон ичак йўллари мускулларини қисқариши содир бўлади ва яллиғланиш қўшилади. Бош мия ва хазм тизими орасидаги чамбарчас боғлиқлик икки томонлама бўлиб, ичак муаммолари кузатилса – бош мияга сигнал кетади, шу тариқа бош мияда муаммо пайдо бўлса хам – ичаклар хабар топади.     


Стресс холатларида организм тўлалигича хаётий мухим жараёнларга жалб этилади. Бу хазм аъзоларига қон оқиб келишини камайтиради, ошқозон-ичаклар қисқарувчанлигини секинлатади, хазм ферментлари секрецисияни камайтиради. Хазм жараёни марказий асаб тизими томонидан бошқарилсада, миллионлаб нерв толалари ёрдамида хазм тизими билан ўзаро боғланади. Хроник стресс натижасида хазм трактида: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЕРБ), ошқозон эрозиялари, ўн икки бармоқли ичак яраси, таъсирланган ичак синдроми, Крон касаллиги ва хатто озиқ-овқат аллергияси ривожланиши мумкин.  

Касалликни қандай аниқлаш мумкин?
Энг аввал ташхис қўйиш учун гастроэнтерологга мурожаат қилиш керак. Врачлар тегишли текшириш усуллари ва тахлилларни буюради. Врачлар томонидан ошқозон-ичак йўллари бузилиши медикаментлар ёрдамида, пархез орқали ва хаёт тарзини ўзгартириш орқали тикланади. Касаллик сабаби – стресс холатини эса невролог, психолог ва психотерапевтлар даволайди.

Қандай даволанади?
Врач гастроэнтерологлар томонидан тавсия этилган медикаментоз давога қўшимча равишда рухий зўриқиш натижасида келиб чиқкан ошқозон-ичак йўлларидаги бузилишлар – асабларни тинчлантириш билан бошланади: тинчлантирувчи препаратлар, бўшаштирувчи массаж, физиотерапия муолажалари ва хаёт тарзини соғломлаштириш.
Спорт билан шуғулланиш (фитнес, йога, нафас машқлари),  тоза хавода медитация қилиш ва уйқу режимини нормаллаштириш тавсия этилади.

© www.gepamed.uz