СТРЕСС ОВҚАТ ХАЗМ ҚИЛИШГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ -1?

СТРЕСС ОВҚАТ ХАЗМ ҚИЛИШГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ -1?

Айрим одамларда стресс натижасида қорни оғрийди. Кимнидир томоғидан хеч нима ўтмайди. Реакциялар турлича бўлади. Экспертга нега бундай бўлиши ва қориннинг хис хаяжон билан қандай алоқаси борлиги хақида савол берилди.
Гастроэнтеролог Анна Юркевич нима сабабдан имтихон ёки мухим сухбатлар олдидан иштаха бўғилиши хақида гапириб беради.

Стресс нима? Кимларгадир метрога тушиш ха стресс, кимлар учундир самолётда учиш - стресс. Хар қандай холатда хам ошқозон-ичак тракти вегетатив нерв тизими таъсири хисобига хис-хаяжонга реакция билдиради.
Маълумки вегетатив нерв тизими ички аъзолар фаолиятига таъсир этиб, доимий ёки автоном ишлаши мумкин. Инсон фикри хаёллари билан ошкозон-ичак фаолиятига ёки бошқа аъзолар ишига таъсир эта олмайди. Шу сабабли истаймизми-истамаймизми биз хёжонланганда стресс гормонлари (масалан, адреналин) ишлаб чиқарилади.

Бу гормонлар таъсирида ошқозон-ичак йўллари мускуллари бўшашади, моторикаси секинлайди, сфинктерлар қисқаради. Буларнинг бари стресс оқибатида ўнг қовурға ости сохасида оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Негаки бу зонада ўт пуфаги ва ўт йўллари сфинктерлари билан жойлашиб, улар нафақат овқат билан боғлиқ камчиликларга балки стрессга хам сезгир хисобланади.  

Овқат хазм қилишга келсак, стресс пайтида айтиб ўтилган гормонлар таъсирида ички аъзолардаги қон айланиш механизми бузилади ва «ур ёки қочиб қол» режимига ўтади. Яъни, стресс оқибатида қоннинг асосий қисми юракка, бош мияга ва мускулларга йўналтирилади. Ошқозон-ичак йўлларига эса керакли миқдорда қон етиб келмайди. Бу эса ўз навбатида овқат хазм қилиш жараёнини секинлашувига сабаб бўлади.

© www.gepamed.uz