КАМ УХЛАЙДИГАН ОДАМЛАР БОШ МИЯСИДА НИМАЛАР КУЗАТИЛАДИ.

КАМ УХЛАЙДИГАН ОДАМЛАР БОШ МИЯСИДА НИМАЛАР КУЗАТИЛАДИ.

Хотирани йўқолиши.
Гиппокамп яримой шаклидаги жуфт структура бўлиб, бош мия катта ярим шарларининг чакка қисмида жойлашган ва тетиклик пайтида ахборотларни хотирада сақлашга жавоб беради. Олимларнинг фикрича уйқу пайтида инсон бош мияси худди ахборотларни сақлаётган пайтдагидек фаол бўлади. Уйқуни йўқолиши узоқ муддатли хотирани бузилишига олиб келади.

Ёлғон хотиралар.
Уйқуга тўймаган инсонда бош мия ярим шарларининг пешона ва тепа қисмларида жойлашган гиппокампнинг функционал ўзгаришлари хисобига хотираларни тўғри кодлаш бузилади. Оқибатда уйқусиз кечадан кейин инсонлар хотирасида нотўғри ахборотлар пайдо бўлади.

Жахлдорлик.
Уйқуни етишмовчилиги инсонни салбий кечинмаларга концентрацияланишга мажбур этади. Натижада атрофдаги инсонлар мимикаси нотғри талқин қилинади. Эмоционал нотурғунлик бош миянинг қисмлари орасидаги боғлиқлик бузилганда пайд бўлади. Яхши тўйиб ухлаган инсонда МРТ да лимбик тизимидаги бодомсимон тана ва бош мия пўстлоғининг префронтал қисмидаги хиссиётларни жиловлаш хақида сигнал берувчи марказ орасида узвий боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Уйқу етишмовчилиги бу алоқани бузади ва инсоннинг бодомсимон танаси «жахл отига минади».

Бош мияни қуриши.
Кам ухлайдиган катта ёшдаги инсонларда бош миянинг фронтал (пешона), тепа, ва чакка қисмларини хажмини кичрайиши кузатилади.

Нутқнинг тушунарсиз бўлиб қолиши.
Нутқ марказлари жойлашган бош миянинг чакка қисми уйқуга тўйган одамларда фаол бўлиб, уйқунинг етишмовчилиги нутқни бузилишига сабаб бўлади.

Ақлнинг ўтмаслашуви.
Уйкуни етишмаслиги ақлли фикр мулохазаларни билдиришда қийинчилик туғилишига сабаб бўлади. Фикрлаш жараёнининг тафаккур дивергенциясига жавоб берувчи пешона қисмининг пастки бурмаларида фаоллик камаяди, яъни сухбат асносида бошқа мавзуларга тезлик билан кўчиш жараёни тормозланади.       

Овқатга тўймаслик.
Уйқусизлик инсоннинг қўрқув хиссини шаклланишида мухим роль ўйновчи бош мия пўстлоғининг пешона қисмидаги бодомсимон тана фаоллигини камайтиради. Бу мухим қарорларни қабул қилишдаги муаммоларга, шунингдек, инсонда доимий очлик хиссини ривожланишига сабаб бўлади.

Галлюцинациялар
Яхши дам олган бош мия турли таъсирловчилар (шовқин, товуш, хид, ёруғлик) ни фильтрлаб, мухим ахборотларни қабул қилади. Бу мияни зўриқишдан химоялайди. Уйқу етишмаслиги кирувчи ахборотларни сараланмаслиги натижасида бош мияда тартибсизликлар чақиради ва аслида йўқ объектларни кўришга сабаб бўлади.  

Таваккалчилик
Инсон қабул қиладиган қарорларни бош миянинг оролчасимон бўлагидаги марказлар назорат қилиб, нотўғри хулоса чиқарилганда жазолаш ва антипатия хиссини чақиради. Уйқуга тўймаслик бу марказлар фаолиятини сусайишига мухим иқтисодий қарорларни назоратсиз қолишига, жиддий финанс йўқотишларида хам камроқ куюнишига олиб келади.


© www.gepamed.uz