УХЛАШГА ҚИЙНАЛАДИГАНЛАР УЧУН 17 МАСЛАХАТ.

УХЛАШГА ҚИЙНАЛАДИГАНЛАР УЧУН 17 МАСЛАХАТ.

У ёқдан бу ёққа ағанаб, ухлолмай кечаси билан тўлғониб чиқадиганлар учун қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиш тавсия этилади.

1. Жисмоний фаолликни ёддан чиқармаслик. Кундузи кўп қимирлаган одам кечаси осонроқ ухлайди.

2. Куннинг иккинчи ярмида кофе ичмаслик. Кофе хар бир инсонга турлича таъсир этади. Эрталабки кофе кечгача ўз таъсирини йўқотмаса, умуман бу одатингизни ташлаш хақида ўйлаб кўрсангиз хам бўлади.
 
3. Ётоғингиздаги матрасни алмаштириб кўриш. Мускул ва бўғимларингизда доимий оғриқ хис қилсангиз бунга иккиланишнинг хожати хам қолмайди.

4. Кечки овқатни эртароқ ейиш. Тўлдир ошқозонга ётиш дискомфортга сабаб бўлади. Имкон қадар кечки овқатга енгилроқ таомларни танланг.

5. Кўпроқ сайр қилиш. Уйқудан олдинги қисқа вақтли сайр хам тана ва фикрларни тўғри созлаш имконини берадии.

6. Чой ичиш. Чой ва доривор гиёхлардан тайёрланадиган дамламалар яхши тинчлантиради ва уйқуни чақиради.

7. Суткада бир махал ухлашга харакат қилинг. Уйқусиз тундан сўнг кундузи мудраб олиш истаги пайдо бўлади. Айрим холларда кундузги уйқу кечаси ухлай олмасликка сабаб бўлади.

8. Қориннинг ўта очлиги хам уйқуни қочиради. Ётиш олдидан рухсат берилган асал, ёнғоқ ва сут махсулотлари билан енгил тамадди қилиш тавсия этилади.

9. Илиқ душ қабул қилинг.

10. Машқлар бажаринг, тортилинг. Улар хам яхши бўшаштиради.

11. Онгни тинчлантиринг (медитация, йога). Онгнинг аниқ ва равшанлиги тунги уйқуни меёрга келтиришга фойда беради.
   
12. Стрессдан қочинг. Барча юмушлардан суткада икки махал чалғишга харакат қилинг: уйқудан олдин ва куннинг ўртасида.

13. Уйқудан олдин бироз бўлсада китоб ўқинг.

14. Гаджетларга чалғиманг. Телефон ва планшетлардан таралувчи ёрқин нур бош мияга уйқуни қочирувчи сигналлар юборади.
 
15. Умуман нур таралувчи барча ускуналарни ўчиришга харакат қилинг. Бу хох будильник бўлсин, хох соат, хох телевизор. Бари уйқуга халақит беради.

16. Хидлардан фойдаланинг. Лаванда ва чой дарахти хиди яхши тинчлантиради. Ароматли мойдан бир-икки томчи кўрпа-ёстиққа томизиб кўринг.

17. Уйқу учун оптимал хаво температурасини танланг. Одатда у 18-22 градус Цельсийни ташкил этади.
 
© www.gepamed.uz