БУРУНДАН ҚОН КЕТИШИ. САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ, ДАВОЛАШ.

БУРУНДАН ҚОН КЕТИШИ. САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ, ДАВОЛАШ.

Кўпчиликни доимий равишда бурундан қон кетса нима қилиш кераклиги ўйлантиради. Бундай холларда врачга мурожаат қилиш, унинг сабабларини аниқлаш, шунга кўра медикаментоз ёки хирургик йўл билан даволаш талаб этилади.

Бурундан қон кетиши фанда – эпистаксис деб аталиб қуйидаги сабаблар орқали ривожланиши мумкин:
1.    Травматик шикастланишлар;
2.    Ўткир ва хроник (атрофик) тумов;
3.    Аденоидлар;
4.    Бурун тўсиғини қийшайиши;
5.    Бурун бўшлиғидаги ёт таначалар;
6.    Бурун бўшлиғидаги жаррохлик операциялари;
7.    Бурун шиллиқ қаватини сил ёки захм қўзғатувчилари таъсирида яраланиши;
8.    Бурун бўшлиғини яхши ва ёмон сифатли ўсмалари (полип, папиллома, ангиома, лимфома);

Бурундан қон кетишининг хусусиятлари:
•    Ёмон сифатли ўсмаларда кузатиладиган бурун қонашлари, гўшт сўлига ўхшайди, нохуш хидли ва кам холда профуз (кўп миқдорда) бўлади.
•    Кўп миқдорда қон кетишлар ўткир инфекцион касалликлар (грипп, қорин тифи, табиий чечак, қизилча ва безгакда) организмни қизиб кетиши ва қон томирдаги ўзгаришлар хисобига кузатилади.
•    Бурундан қон кетишига мойиллик септик холатларда, оғир анемия, авитаминоз холатлари, интоксикациялар ва кахексия (кескин озиш)да кузатилади.
•    Бурун қонаши кўп холларда юрак пороклари, ўпка эмфиземаси ва қон томирларда димланиш билан кечувчи бошқа касалликлар (жигар циррози, хомиладорлик ) да кузатилади. жигар циррозида қон кетиш ўта кўп бўлиб, тўхтатиш қийин бўлади.
•    Энг хавфли қон кетишлар геморрагик диатезларда (Верльгоф касаллиги, гемофилия, геморрагик васкулит ва тромбастения) кузатилади.
•    Бурундан қон кетиш кўпинча қон яратувчи аъзолар касалликлари (лейкоз, гемоцитобластоз ва бошқалар) нинг белгиси хисобланади.

Бурундан қон кетишни уй шароитида қандай тўхтатиш керак?
Кўп холларда бурундан қон кетиш бурун катаклараро тўсиғининг олдги-пастки қисмида жойлашган қон томирлардан кузатилади. Шу сабабли енгил қон кетишларда бармоқ билан бурун қанотларини босиб туриш кифоя қилади. Бу ёрдам бермаган холатларда эса стерил пахта ёки марлидан тайёрланган шарикни водород пероксидда намлаб бурун бўшлиғига тиқиш керак.


Бурундан қон кетишни даволаш.
Мутахассислар томонидан бурун қонашини даволашда бурун катагини тампонадаси бажарилади. Бунда қон кетишнинг жойлашган ўрнига қараб тампон буруннинг катагининг ёки олдинги қисмига, ёки бутун бурун бўшлиғига қўйилади.  
Бурун қонашини профессионал даволаш қонаётган томир ёки капиллярни кумуш нитрати, хром кислотаси ёки гальванокаутер билан куйдириш орқали амалга ошириш мумкин.  
Сўнгги йилларда бу мақсадда, айниқса рецидив қон кетишларда криотерапия ва лазер омадли қўлланилмоқда.
Енгил ва оз-оз порцияларда қон кетишни тўхтатиш учун бурун тўсиғининг қон кетган сохасининг шиллиқ ости сохасига 4-5 мл 0,5-1% ли новокаин эритмаси юборилади.


Бурун қонашида қўлланиладиган фармакологик воситалар:
1.    Қон томирлар девори мустахкамлигини яхшилаш учун:
       •    Аскорбин кислота 1 граммдан 3 махал овқатдан кейин ичилади;
       •    Рутин 0,02-0,05 граммдан 2-33 махал ичилади;
       •    Аскорутин 1 таблеткадан 2 махал ичилади.
2.    Қоннинг ивиши пасайганда бериладиган дорилар:
       •    Витамин К (викасол) 1 таблеткадан 2 махал.
3.    Глюкокортикоид қон тўхтатувчи препаратлар
       •    Аминокапрон кислота (бурунга томизиш учун)
4.    Випраксин (илон захри), 0,1 мл дан мускул орасига 7 кун.
5.    Кальций хлор, вена орасига 10 фоизли 5 ёки 10 мл.


© www.gepamed.uz