ОЧ ҚОРИНГА НИМА ЕБ БЎЛМАЙДИ.

ОЧ ҚОРИНГА НИМА ЕБ БЎЛМАЙДИ.

Овқатни хазм қилишда муаммолар бўлмаслиги учун оч қоринга нималарни еб бўлмайди ва уларни нима билан алмаштириш мумкин.

Зираворларга бой таомлар
Қорин очқаган пайтда ўткир зираворларга бой хушбўй таомларга ташлангин келади. Аммо, зираворлар таъсирида ошқозонда ёқимсиз хиссиётлар пайдо бўлиши мумкин деб хисоблайди Нью-Йоркнинг Langone тиббий маркази бош гастроэнтерологи Лиза Генджи. «Ошқозон бўм-бўш ва хеч нима зираворлар таъсирини камайтира олмайди. Ўткир мурчли ва соусли таомларни меъдада бирон нарса бўлгуна иккинчи таомга қолдирган маъқул хисобланади».   
Нима ейиш мумкин.
Сут махсулотлари, ошқозон деворини ичкаридан қоплаб олиб, ўткир таомлар таъсирида вужудга келадиган «ёнғин»ни камайтиради. Шу сабабли хинд  ошхонаси таомлари йогурт асосидаги соуслар билан бирга узатилади. Аччиқ таомлардан олдин бир икки қултум сут ичинг, бир икки қошиқ қатиқ ичинг. Агрессив бўлмаган зираворларга зира (тмин) ва кашнич (кориандр) кириб, улар ошқозон шиллиқ қаватини зарарламайди.                                                                                                                                                                            

Мевалар, агар улар ягона таом бўлса.
Атлантанинг овқатланиш ва диетология Академияси пархезшуноси Тамара Мелтоннинг айтишича олма ва нок очлик хиссини йуқотмас экан. Мевалар таркибидаги шакар моддаси клетчаткаси борлиги сабабли қонга шоколаддаги глюкозага нисбатан секинроқ сўрилади ва овқатланишга бўлган хиссиётни тормозламас экан. Бунинг учун меваларга кўп миқдорда оқсил тутувчи махсулотларни қўшиш керак. улар секинроқ хазм бўлади ва очлик хиссини келтириб чиқарувчи грелин гормонини ишлаб чиқарилишини секинлатади. Айнан грелин бош мияга қорин очгани хақида сигнал беради.    
Нима ейиш мумкин?
Меваларни ёнғоқ ёки пишлоқ, творог ёки грек йогурти билан аралаштирию ейиш  хам яхши вариант хисобланади.

Снеки, чипслар ва печеньелар
Бешта крекер бўлакчасида 100 килокалория мавжуд бўлиб, очлик хиссиётини хеч қанақасига йўқота олмайди. Бу фастфудларнинг энг мухим муаммоси хисобланади: енгил углеводлар натижасида қондаги қанд миқдори бирданига кўтарилиб, бирданига тушиб кетади яъни қорнинг тезда тўйиб, тезда яна очиққанини хис қиласан.   
Нима ейиш мумкин?
Енгил тамаддилар учун товуқ ёки курка гўштили бутерброд қўл келади. Бу 200-300 килокалория энергия бериб, очликни йўқотади.


Апельсин, кофе, кетчуп ва ялпизли махсулотлар
«Буларнинг бари ошқозонда кислота ажралишини стимуллаб, оч қоринга ейилганда – жиғилдон қайнашига сабаб бўлади» -дейди доктор Лиза Гэнджи. Бўш ошқозонда шундоқ хам кислота кўп ва шиллиқ қаватини улардан химоялайдиган махсулот йўқ. Кофе ва кофеин эса гастрит касаллиги мавжуд беморларда салбий стимулловчи таъсир кўрсатади.   
Нима ейиш мумкин?
Кўпчилик мевалар кислотани кўп ажралишига олиб келмайди ва гастритда ёрдам беради. Мевалар, нўхатли ва картошкали пьюре ошқозонни тўқлашнинг энг самарали усули хисобланади.

Ролл ва суши (япон ошхонасидан)
Нью Йоркнинг Top Balance Nutrition клиникаси асосчиси Мария Белланинг айтишича оқ гуруч ва сўя соуси қўшилмаси ошқозонга зарарли таъсир этади. Гуручда клетчатка кам, нордон соусдан эса одам чанқайди. Инсон мияси очлик ва чанқоқ хиссини аралаштириб юборади. Хар иккаласини қондиришга харакат қилсангиз хазм жараёни қийинлашиб, ошқозон сохасида оғирлик хисси пайдо бўлади.   
Нима ейиш мумкин?
Ролл ва сушилар, фақат гуручга эмас қўшимча бодрингга ўралган холда ёки бўлмаса оддий салатлар ейиш мумкин.


Алкогол
Алкоголни тўғри емайди балки ичишади. Аммо оч қоринга бу тавсия этилмайди. Негаки тезда маст бўлиб қолишингиз мумкин ва кўпроқ овқат ейишга тўғри келади. Оч ва маст одам хамма нарсани ейишга мойил бўлади. Бу алкоголнинг лептин гормонига таъсири билан тушунтирилади. Яъни бу гормон бош мияга тўйганлик хақида маълумот беради. Уч стакан алкоголдан кейин бу гормонга сезувчанлик 30 фоизга камаяди.
Нима ейиш мумкин?
Хаммаси осон. Аввал газак (закуска) кейин қолганлари. Шўр бўлмаган, енгил хазм бўлувчи ва тўйимли таомлардан бошлаш лозим.


© www.gepamed.uz