ЮРАК ВА БОШ МИЯ СОҒЛИГИ УЧУН ҚИСҚА ВАҚТЛИ ОЧ ҚОЛИШ.
Овқатланиш режими
Қисқа вақтли очлик – бу куннинг 16-18 соат давомида фақат сув ичиш, бошқа пайтда эса қанча хохласангиз, аммо зарарли бўлмаган овқат ва тўйиб кетмайдиган даражада овқатланиш хисобланади.
Бунинг яна бир схемаси хам бўлиб, 5 кун давомида одатдагидек овқатланасиз ва хафтада икки марта 24 соат очлик эълон қиласиз.
Қисқа вақтли оч қолишнинг устунликлари.
Кисқа вақтли очликнинг фойдасини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар қуйидаги хулосаларга олиб келди: 1. очлик юрак-қон томир фаолиятининг яхшиланиши кузатилади; 2. Инсулин, лептин ва холестерин миқдори пасаяди; 3. Тестостерон миқдори ортади; 4. қонда яллиғланиш маркерлари миқдори камаяди; 5. хотира яхшиланиб, зехн ўткирлашади.
Тадқиқот иштирокчилари – катта ёшдаги ортиқча вазнли, астмаси бор инсонлар, айрим кунлари калория меёрининг 20 фоизини истеъмол қилишган. Натижада 8 хафта ичида вазнининг 8 фоизини йўқотишган, организмида шамоллаш ва оксидланувчи стресс маркерлари камайган, астма белгилари озайиб, айрим хаёт кўрсаткичлари яхшиланган.
Олим Мэттсон хулосасига кўра: «очликнинг бош мияга фойдали таъсири бор, 10-16 соат овқат емаслик танадаги ортиқча ёғларнинг парчаланиши, ёғ кислоталарининг қонга ўтиши, миянинг когнитив фаолияти (хотира, нутқ) ни кучайиши кузатилади».
Доктор Фридланд эса қисқа муддатли очликка ўз муносабатини билдирганда «очликдан фойда олиш фақат соғлом овқат истеъмол қилганларда ва ортиқча тўйиб кетмайдиган инсонлардагина мумкин» каби сўзларни айтади.
Қисқа вақтли оч қолиш кимларга тавсия этилади.
• Тана вазнингизни ташлай олмаётган ва озишнинг бошқа янги турини истаётганлар учун;
• Эрталабда қорнингиз очганини хис қилмасангиз (масалан, 16 соатлик очлик усулини танлаган бўлиб, кечки овқатни соат 8 да еган бўлсангиз, кейингисини эртаси соат 12 да ейишингиз мумкин);
• Овқат тайёрлашга ортиқча вақт сарфлашни истамасангиз.
© www.gepamed.uz