БИР КУНДА НЕЧА МАРТА ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

БИР КУНДА НЕЧА МАРТА ОВҚАТЛАНИШ КЕРАК?

Кўпчилик одамлар уч махал овқатланиш режимига ўрганган. Айримлари эса кунда бир махал аммо тўйиб овқатланишни маъқул кўришади. Кимлардир эса кичик кичик порциялар билан 6-7 махалгача овқатланади. Овқатланиш режимини қайси бирини Сизга тўғри келишини қуйидаги маълумотларни ўқиб хулоса чиқаришингиз мумкин.

Уч махал овқатланиш режими.
Овкатланиш режими: Нонушта эрталаб соат 7-8 да, тушлик соат 13-14 да, кечки овқат соат 19-20 да. Бу овқатланиш режими кенг тарқалиб, бизга болалигимиздан одат, аммо у биологик талабимизни қондирмайди. Илгари одамлар доим хам уч махал овқатланишмаган. Бу маданиятимиз, аниқроғи 8 соатлик иш куни таъсирида шаклланган.

Уч махал овқатланишни афзалликлари.
Диетологлар фикрича тез-тез овқатланиш уч махал овқатланишга нисбатан тана вазнини яхшироқ назорат қилиш имконини беради. Текшириш натижалари озишни мўлжаллаганлар учун уч махал овқатланишни олти махалли овқат истеъмол қилишдан деярли фарқ қилмаслигини кўрсатади.
Икки гурух иштирокчилар саккиз хафта давомида озиш мақсадида калорияси пасайтирилган озуқа махсулотларини истеъмол килишди. Бунда биринчи гурух вакиллари 3 махал овқатланган бўлса, иккинчи гурух вакиллари – олти махал ейишди. Натижада хар иккала гурух вакиллар хам озишган. Текшириш натижалари эса олти махал овқатланган гурух аъзолари қонида триглицеридлар миқдорини бироз бўлсада ортганини аниқлади.
Кейинги текширувда эса семиз аёлларнинг қадди қоматига икки ва олти махалли овқатланиш режимларининг таъсири ўрганилганда икки махал овқатланган аёллар қонида юқори зичликдаги липопротеидлар (яхши холестерин) нинг миқдори ортгани аниқланди.     
Текширув хулосаси: стандарт уч махал овқатланиш олти махал бўлиб-бўлиб овқатланишга нисбатан юрак-қон томир тизими ва умуман соғлиқ учун фойдали.  

Уч махал овқатланиш кимларга тўғри келади?

Кунига уч махал овқатланиш қуйидаги холатда нормал хисобланади:
•    агар сиз соат 8 дан 5 гача ишласангиз, ва асосий овқатланишлар орасида енгил овқатланишга вақтингиз бўлмаса;
•    овқат тайёрлагани қўшимча вақтингиз бўлмаса;
•    сиз шу режимга ўрганган бўлсангиз, семириш тахдид қилмаса ва хазм қилиш аъзоларида муаммоларингиз бўлмаса.  
•    кун оралиғида қорин очқаганини хис қилмасангиз.

Агар Сиз ортиқча вазн билан олишаётган бўлсангиз, очликдан қўрқсангиз, ёки ортиқча еб қўйиш одатингиз бўлса овқатланиш тизимини бошқа вариантларини кўриб чиқишингиз мумкин.


© https://t.me/gepamed_ultra