КЕЧ УХЛАШНИНГ АСОРАТЛАРИ.

КЕЧ УХЛАШНИНГ АСОРАТЛАРИ.

Инсон мияси нормал ишлаши учун дам олиш хуқуқига эга. Уйқу бўйича мутахассис (сомнолог) лар фикрича нормал тунги уйқу давомийлиги эркаклар учун 7-8 соатни ташкил этса, аёллар учун 8-9 соат деб белгиланган. Бу нормативлар хар бир инсоннинг ёшига, хаёти тарзига, иш фаолиятига, индивидуал хусусиятларига ва йил фаслига қараб ўзгариши мумкин. Белгиланган тунги уйқу режимига риоя қилмаслик қуйида келтирилган бир қатор салбий асоратларга сабаб бўлиши мумкин.   

1. Ақлий зўриқиш.
Инсон мияси соат 21:00 дан 23:00 гача фаол дам олади. Кеч соат 23:00 дан кейин ухлашга ётишни одат қилиш аста-секин ақлий зўриқишга сабаб бўлади. Тунги 23:00 дан кеч соат 1:00 гача бўлган уйқуни канда қилиш хаётий кучингизни камайишига: асаб системасининг иши бузилиши, бўшашиш, ланжлик, оғирлик хисси пайдо бўлишига замин яратади. Тунда соат 1:00 дан 3:00 гача доимий бедор юриш одамни ўта таъсирланувчанлик ва агрессив қилиб қўяди.

2. Чиройингизни сўлиши.
Уйқу нафақат ички аъзо ва тўқималарнинг дам олиши учун керак, балки у инсон гўзаллигини сақловчи бепул ва эффектив усул хисобланади. Айнан ухлаётган пайтда хужайраларнинг янгиланиши ва тўқималарнинг тикланиши кузатилади.

3. Хроник чарчоқлик.
Кун давомида олинган ички зўриқиш нормал уйқу пайтида йўқолади. Етарли ухламаслик организмни хроник чарчашга олиб келади ва ўз-ўзини тикланишини хусусиятларини тормозлайди.

4. Ортиқча килограммлар.
Америкалик олимлар фикрича тўйиб ухламаган аёлларда семиришга мойиллик кучаяр экан. Давомли уйқуни йўқлиги инсон танасидаги алмашинув жараёнларини нормал кечишини бузиб, 2 баробар кўп холларда семизлик ривожланади.

5. Иммунитетни пасайиши.
Тунги уйқу пайтида организм тикланади, янгиланади, тетиклик пайтидаги негатив асоратларни нейтраллайди. Булар хаммаси иммун тизимни мустахкамлайди. Тунда фаоллашган иммун тизим хужайралари организмга кун давомида тушган барча патоген микроорганизмлардан халос этади. Доимий уйқуни етишмаслиги турли шамоллашлар: тумов, грипп ёки бошқа ўткир респиратор вирусли хасталиклар билан оғриш хавфини оширади.

6. Қариш.
Кечки уйқу пайтида қон харакатини яхшиланиши, кислород ва аминокислоталарга тўйиниши натижасида терини тикланиши кузатилади. Бу аста-секин мимик ажинларни йўқолиши, тери ранги ва силлиқлигини яхшиланишига олиб келади.


 
© https://t.me/gepamed_ultra