50 ЁШДАН КЕЙИН ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИГАН МАХСУЛОТЛАР

50 ЁШДАН КЕЙИН ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИГАН МАХСУЛОТЛАР

Очиғини айтганда бу махсулотлар инсоннинг ёшлик даврида хам фойдали эмас. 50 ёшдан ўтган организмда нафақат моддалар алмашинуви, балки гормонал ўзгаришлар хам рўй беришини хисобга олсак – уларни истеъмолини таъқиқлаш хам фойдадан холи эмас.  

1 Алкогол.
Хатто кичик дозаларда хам алкогол орагнизмдаги хроник касалликларни қўзғайди. 50 ёшдан ортган инсонларда бундай касалликларни камида 4-5 тасини топиш мумкин. Алкоголнинг зарарли таъсири айниқса уни мунтазам истеъмол қилувчиларда кучлироқ ифодаланади.

2. Фаст-фудлар.
Озуқа махсулотлари қўшимчалари бу егуликларга тароват берувчи таъм беради. Миллионлаб инсонлар фаст фудларнинг айнан шу хид (аромати) ва таъмига учади. 50 ёшдан ўтганлар учун фаст-фудлар айниқса зарарли бўлиб, кайфиятга яхши таъсир этишига қарамай - ортиқча вазн, артериал гипертония ва бошқа бир қатор касалликларга сабаб бўлади. Шундоқ хам бўшашган иммунитет ва саломатликни – ўлдиради.    

3. Қовурилган гўшт.
Тайёрлаш жараёни бузилган ва нотўғри ишлов берилган гўшт махсулотлари кўплаб миқдорда канцерогенлар тутади. Канцерогенлар миқдори сигаретникидан 3 баробар кўп бўлади. Буларнинг бари ошқозон, ошқозон ости бези ва ичаклар саратонига омил яратади.  

4. Туз.
Натрийнинг кони бўлиб, организмдан кальцийни ювиб олиб чиқиб кетади. Шундоқ хам зичлиги сийраклашган суяклар остепорози, тез толиқиш ва бўшашишга, оёқ-қўлларнинг қуруқшаши ва уюшишига, уйқусизлик ва ич қотишига сабаб бўлади.

5. Аччиқ махсулотлар.
Бу айниқса аёллар учун актуал бўлиб, 50 ёшдан ўтгандан сўнг климактерик давр симптомларини кучайтиради. Ортиқча аччиқ таъм билиш рецепторларини фаолиятини издан чиқишига ва вазн қўшилишига сабаб бўлади. Организмда мавжуд бўлган ошқозон ичак касалликларини қўзғатади.

Санаб ўтилган махсулотлар ичида – ширинликлар йўқ. Тўғри ортиқча қанд хам саломатликка путур етказади. Аммо сўнгги йилларда кўпчилик қанд махсулотларини истеъмолини чегараламоқда: кимдир пархезга ўтирган, кимдир қанд касаллигини олдини олиш максадида ва бошқалар. Буларнинг бариси тўғри йўл.

www.gepamed.uz