НИМА САБАБДАН АЛКОГОЛЬ ОЗИШГА ХАЛАҚИТ БЕРАДИ?

НИМА САБАБДАН АЛКОГОЛЬ ОЗИШГА ХАЛАҚИТ БЕРАДИ?

Кўпчилик инсонларга хар қандай суюқлик агарда у шаффоф бўлса – калория тутмайдигандек туюлади. Аммо алкоголь бу сув эмас. Бир грамм тоза этил спирти 7 калория тутади. Солиштириш учун: бир грамм ёғ тўқимаси – 9 калория, 1 грамм оқсил ёки углерод эса 4 калория тутади.

Тана вазнини ошишига сабаб бўладиган нарса алкогольнинг каориялиги хам эмас, балки унинг асаб тизими ва бош мия фаолиятига таъсири хисобланади. Ташқаридан бу ўз-ўзини назорат қилишни сусайиши хисобланади, шу жумладан – тановул қилинаётган овқат миқдорини хам. Бошқача айтганда маст холатида инсоннинг овқатланиш маданияти бузилади.
 
Хазм қилиш нуқтаи назаридан алкогол шуниси билан хам зарарлики, ортиқча овқат ейиш ошқозон, жигар,ошқозон ости бези ва ичакларнинг  ишини бузади. Натижада бутун организмда моддалар алмашинуви бузилиб, озиш жараёнига салбий таъсир этади.    


www.gepamed.uz