РИВОЖЛАНМАГАН ХОМИЛАДОРЛИК НИМА ВА У ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ.

РИВОЖЛАНМАГАН ХОМИЛАДОРЛИК НИМА ВА У ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ.

Хомиладорликнинг 20 хафтасигача бўлган хомиланинг хар қандай ўсмай қолиш холатлари ривожланмай қолган хомиладорлик дейилади.

Ривожланмай қолган хомиладорлик нима?
Ривожланмаган ёки ўсмай қолган хомиладорлик – бу эмбрион ёки боланинг ўлиши ва бачадон ичида қолган холатидир.
Назарий жихатидан ўлган эмбрион бачадонни ўзи мустақил тарк этиши керак. Бу холат 20-23 хафтада содир бўлса – ўз-ўзидан аборт (бола тушиши) дейилади. Аммо доим хам бундай бўлмайди. Йўлдош хам маълум бир вақтгача гормонлар ажратишда давом этади. Шунинг учун аёлларда хомиладорлик белгилари сақланиб қолади.
Маълумотларга кўра 10 фоиздан 26 фоизгача хомиладорликлар бола тушиши билан кечади. Айрим холларда эса аёл киши ўзини хомиладорлигини хис қилмасдан туриб хам бола ташлаши мумкин.   

Ривожланмаган хомиладорлик сабаблари нима?
Бунинг асосий сабаби хужайраларда кечадиган қўпол генетик бузилишлар хисобланиб, натижада эмбрион нотўғри шаклланади ва ўсишдан тўхтайди. Бу жараёнга таъсир этишнинг хеч қандай имконияти йўк ва бу хар қандай аёл билан содир бўлиши мумкин.
Боланинг ўсишдан тўхташи шунингдек, йўлдошни шаклланишини бузилиши, эрта муддатдаги инфекциялар, бачадонни тузилишини хусусиятлари ва аёлдаги хроник касалликлар хам сабаб бўлиши мумкин.  
 
Хомиланинг ўсмай қолишига яна нима сабаб бўлиши мумкин?
Хомила хар қандай аёлда ўсмай қолиши мумкин. Уни келтириб чикариши мумкин бўлган омиллар қуйидагилар:
•    Хомиладор аёлнинг ёши 35 ёшдан, отасининг ёши 40 дан юқори бўлиши – бу турли ирсий бузилишлар эхтимолини кучайтиради;
•    Анамнезида хомиланинг ўсмай қолган холатлари бўлиши;
•    Хроник касалликлар: қандли диабет, антифосфолипид синдроми, қон ивишини бузилиши, тухумдонлар поликистози синдроми, буқоқ бези касалликлари, целиакия;
•    Бачадон тузилишини бузилиши (икки шохли бачадон, ўсмалар) ёки бачадон бўйинчаси носозлиги;
•    Инфекциялар: листериоз, захм, хламидиоз, токсоплазмоз, ЎРВИ, сил, ОИТС;
•    Тана хароратини 38°С дан ортиши;
•    Чекиш, алкогол ичиш ва наркотиклар қабул килиш;
•    Кофеинни кўп истеъмол қилиш (кунига 5 чашкадан кўп, ёки 100 г дан ортиқ);
•    Айрим дори препаратларини қабул қилиш: итраконазол, метотрексат, ностероид яллиғланишга қарши дорилар, ретиноидлар, пароксетин, венлафаксин;
•    Фолиев кислота танқислиги;
•    Она вазнини етишмаслиги ёки ортиқчалиги;
•    Инвазив пренатал тестларни ўтказиш, хорион туклари биопсияси, амниоцентез;
•    Мехнат фаолиятини ноқулайлиги (симоб, қўрғошин, бензол парлари, циклогексан, нитробўёқлар, смола, чанг, пестицидлар, шовқин ва вибрация таъсири).

Хомиланинг ўсмай қолишига нима сабаб бўла олмайди

•    стресс;
•    депрессия;
•    кучли қўрқув;
•    жисмоний фаоллик;
•    жинсий алоқа;
•    саёхатлар;
•    аччиқ овқатлар;
•    оғир юк кўтариш;
•    узоқ тик туриб ёки ўтириб ишлаш.

Ривожланмаган хомиладорлик белгилари қандай
Кўпинча белгилар бўлмайди, ёки оз бўлади. Масалан, токсикоз белгилари: кўнгил айниши, уйқучанлик, кўкрак безлари сезгирлиги – одатдагидан эртароқ (12 хафтагача) йўқолиб қолиши мумкин.
Кўпинча аёллар боланинг ўсишдан тўхтаб қолганини режали ультратовушли текширувларда билишади.

Боланинг ўсмай қолганига гумон қилинганда нима қилиш керак?

Зудлик билан гинекологга мурожаат қилиш керак. Хомиладорликнинг муддати ва аёлнинг холатига қараб гинеколог бир нечта ечимларни таклиф этади:

1.    «Кутиш» тактикаси. Врач хеч қандай тиббий аралашувларсиз эмбрион ўзи мустақил тушиб кетиши учун уй ёки шифохона шароитида кутишни тавсия қилади. Хомиладор аёл ўзи бундай қарор чиқариши мумкин эмас.

2.    Медикаментоз аборт. У 6 хафтагача бўлган хомиладорликда мумкин. Врач пациент аёлга препарат буюриб, у бир неча соатдан кейин тўлғок ва қон кетиш чақиради. Аёлда иситма ёки жунжикиш бўлса унга хам дори буюрилади. Абортдан 7-14 кундан кейин УЗИ текшируви ўтказилиб, бачадон бўшлиғи тозалигига ишонч хосил қилинади. Акс холда жаррохлик амалиёти ўтказилади.

3.    Вакуум аспирация. Бу эмбрионни вакуум ёрдамида олиб ташлаш бўлиб, бачадон бўшлиғига най киргизилиб эмбрион ва унинг йўлдоши «сўриб» олинади. Муолажа 15 дақиқа давом этади ва пациент аёл маълум муддатга врач назоратида қолади. Бу усул бачадонни қириб тозалашга қараганда камроқ травматик хисоблансада уни доимо қўллаш мумкин эмас. Масалан, боланинг нотўлиқ тушиши ва инфекция қўшилганда вакуум аспирация ўтказилмайди.

4.    Бачадонни қириб тозалаш - ёки кюретаж вакуум аспирацияга қарши кўрсатмалар мавжуд булганда ўтказилади.

Бола ўсмай қолгандан кейин текширувдан ўтиш керакми.
Доим хам эмас. Агар бу холат биринчи марта содир бўлган бўлса, катта эхтимол билан хомиладаги нуқсонлар хисобига ўсмай қолган бўлади. Статистика бўйича хар 4- хомиладорлик ўсмай қолиши мумкин.

Агар болани ривожланмаслиги бирин кетин икки ва ундан ортиқ марта кузатилса, текширувлардан ўтиш керак бўлади. Одатда бу қон тахлили, УЗИ, бачадонни оптик қурилма- гистероскопда текшириш, ва хатто баъзан – диагностик операция бўлиши мумкин.

www.gepamed.uz