ХОМИЛАДОРЛИК ДОҒЛАРИ.

ХОМИЛАДОРЛИК ДОҒЛАРИ.

Юздаги туғруқдан кейинги доғлар. 70% аёлларнинг юзларида хомиладорлик натижасида турли пигмент доғлар пайдо бўлади. Тиббиёт тилида улар хлоазмалар ёки «хомиладорлик ниқоби» деб аталади.

Доғларнинг хосил бўлиши сабаблари:
•    Хомилардорлик пайтида қонда эстрогенлар, прогестеронлар ва меланинстимулловчи гормонларни миқдорини ортиши натижасида тери хужайраларида меланинни кўп миқдорда синтезланиши кузатилади. Бу  гиперпигментация – терининг айрим қисмларида уларнинг тўпланишига сабаб бўлади;
•    Пигмент доғлар буғдой ранг ёки қорачадан келган аёлларда кучлироқ ифодаланади.
•    Фолиев кислотаси - витамин В9 етишмовчилиги;
•    Бахор ва ёзда ультрабинафша нурларнинг таъсири;
•    Хомиладорликкача орал контрацептивларни истеъмол қилиш;
•    Эпилепсияга қарши дориларни истеъмол қилиш;
•    Жигар, тухумдонлар ва гипофиз патологиялари;
•    Сифатсиз косметика (пардоз воситалари) дан фойдаланиш;
•    Ирсий мойиллик.


Хомиладорлик доғларини даволаш усуллари:
Уй шароитида пигментацияга қарши курашишнинг қуйидаги турларини хомиладор аёлга хам болага хам зарарли таъсири бўлмайди:
•    Табиий воситалардан аччиқ карам, лимон, малина, бодринг, қизил смородина, ширин мурч, петрушка ва ёки клюква шарбати билан юз териси ётиш олдидан ярим соат олдин артилади.
•    Юқорида санаб ўтилган юзни оқартириш хусусиятига эга бўлган шарбатларни тўртбурчак холида музлатиб, эрталаб ва кечқурун юзга суртилади.
•    Марлини 3-4 қават қилиб тахлаб оқартувчи эритма билан намланади ва 15 дақикага юзга компресс холида қўйилади. Сўнгра юзни илиқ сув билан ювилади. Эритма таркиби: 1 ош қошиқ лимон шарбати + 2 ош қошиқда асал + 2 ош қошиқда сут + 2 ош қошиқда сметана ёки қатиқ аралашмаси.   
•    Юзга 2 ош қошиқ творог + 2 ош қошиқ кефир + 2 ош қошиқ бодринг пьюреси + 1 ош қошиқ майдаланган петрушка кўкати аралаштирилиб хосил бўлган бўтқа 15 дақикага юзга ниқоб қилиб қўйилади. Сўнг совуқ сув билан ювилади. 


Юзга доғлар тушишини олдини олиш усуллари:
•    Хомиладорликкача бўлган олти ой давомида кучли дори воситаларини истеъмол қилмаслик;
•    Жигар, гипофиз ёки тухумдонларнинг хроник шамоллашлари бўлса тўлиқ даво курсини олиш;
•    Хомиладорликкача ва хомиладорликнинг 1 триместрида фолиев кислота (витамин В9) ичиш;
•    Гинеколог курсатмасига кўра поливитаминлар комплексини ичиш;
•    Кундалик овқат рационига витаминларга бой цитрус мевалар, шпинат ва карамни қўшинг;
•    Қуёшли кунларда кенг соя ташловчи бош кийимлари кийиб, кўчага чиқишдан олдин терига UF-фильтрли кремларни суртинг, офтобда камроқ тобланинг;
•     Иложи борича хомиладорлик даврида ва умуман сифатсиз косметик воситалардан фойдаланманг.

© Www.gepamed.uz