КЎП ТУХУМ ЕЙИШ ЗАРАРЛИМИ?

КЎП ТУХУМ ЕЙИШ ЗАРАРЛИМИ?

Тухум кўп миқдорда озуқа моддалари. оқсил ва холестерин моддасини тутади. Қуйида унинг организм саломатлигига таъсири хақида сўз юритилади.

Тухумда холестерин кўплиги ростми?
Холестерин – бу озиқ моддаларда мавжуд бўлган ва организм томонидан ишлаб чиқариладиган мумга ўхшаган модда хисобланади. Бир неча ўн йил илгари олимлар қонда холестерин миқдорини ортиши ва юрак касалликлари орасида боғлиқликни аниқлашган. Ўшандан буён тухум юрак учун зарарли деб хисобланади.
Тухум махсулоти кўплаб инсонларнинг рационида мавжуд бўлиб, кўп миқдорда холестерин тутади. Иккита йирик (100 г ли) тухум ўртача 422 мг холестерин сақлайди. Солиштириш учун 30% ёғлилик даражасидаги 100 грамм гўшт қиймаси 88 мг холестерин тутади.    


Холестериннинг кунлик максимал дозаси 300 мг деб хисобланади. Юрак касали бор беморлар учун бу қиймат янада пастроқ.
Қайсидир махсулотда холестерин миқдорини кўплиги уни истеъмол қилинганда қонда холестерин ортиб кетади дегани эмас.
Одатда организмда холестерин жигар томонидан ишлаб чиқарилади. Биз кўп миқдорда холестерин тутувчи махсулотларни қабул қилганимизда унинг жигарда ишлаб чиқарилиши камаяди ва аксинча. Шунинг учун қонда холестерин даражаси биз холестерин тутувчи махсулотлар истеъмол қилганимизда деярли ўзгармайди.
Холестерин - бу зарарли модда эмас. У стероид гормонлар, D-витамини ва ёғларни парчалашда ёрдам берувчи ўт кислотаси синтезида иштирок этади. Холестерин барча хужайра мембраналарида мавжуд ва усиз организм яшай олмайди.             

Тухум истеъмолини кўпайтириш қон томир касалликларига олиб келадими?
Текширишлар кўрсатишича кунига бир ёки иккита тухум ейиш қонда холестерин миқдорини ошириш юрак касали ривожланишига сабаб бўлмайди.
Аксинча қандли диабетнинг 2-тури мавжуд беморлар ва инсулинга сезгирлиги бузилган одамлар кам углевод тутадиган пархезга ўтганида тухум истеъмол қилганда юрак касалликлари маркерлари яхшилангани аниқланган.    
Яна бир текширувда диабет олди (преддиабет) билан беморлар тухум истеъмол қилганда фақат оқсил тутувчи махсулотлар еган беморларга қараганда инсулинга сезгирлиги яхшиланган.   
Бошқа бир текширувда преддиабети мавжуд беморлар 12 хафта мобайнида кунига 3 тадан тухум истеъмол қилган. Уларда яллиғланиш маркерлари худди шундай пархезда ўтирган фақат тухум ўрнини босувчилар қабул қилганлардан камроқ чиққан.  

Тухум қабул қилганда одатда қонда «яхши» холестерин (юқори зичликдаги холестерин) миқдори ортади, «ёмон» (паст зичликдаги) холестерин эса ўзгаришсиз қолади ёки бироз ортади.
Текширувлар кўрсатишича мунтазам равишда тухум қабул қилиш юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморлар учун хавф туғдирмайди. 17 та ноэкспериментал текширишлар хулосасига кўра эса тухум истеъмол қилиш ва юрак касалликлари орасида ўзаро боғлиқлик йўқ.


www.gepamed.uz