ТУХУМНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАРИ БОР?

ТУХУМНИНГ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАРИ БОР?

Тухум оқсил, витамин ва минералларнинг манбаи ҳисобланади. Битта катта тухум таркибида 72 килокалория мавжуд бўлиб, тавсия қилинадиган кунлик меёрнинг:
• А витамини –5% ини ташкил этса;
• Рибофлавин - 14% ини;
• Б12 витамини - 11% ини;
• Фолат кислотаси - 6% ини;
• Темир микроэлементи - 5% ини;
• Селен - меъёрнинг 23% ини;
• Оқсиллар - 6 граммни ташкил этади.


Бундан ташқари, тухум:
1. Узоқ вақт ўзингизни тўқ тутишга ёрдам беради.
2. Таркибидаги оқсил хисобига моддалар алмашинуви тезлашади.
3. Холин моддаси хисобига – бош мия учун фойдали хисобланади.
4. Лютеин ва зеаксантин моддалари тутгани учун кўзларни катаракта ва макулодистрофиядан сақлайди.
5. Яллиғланиш жараёнларини камайтиради.

Хуллас…
Тухум энг озуқавий, энг фойдали ва энг тўйимли овқатлардан бири хисоблансада, уни истеъмол қилинганда қонда холестерин миқдорини ошмайди.
Аммо, овқатланиш билан боғлиқ бўлган барча нарсалар сингари, универсал тавсиялар мавжуд эмас. Агар сизда юқори холестеринга ирсий мойиллик мавжуд бўлса, тухум истеъмолини чеклашингиз керак бўлади.

Www.gepamed.uz