ТЕСТОСТЕРОН МИҚДОРИНИ ОШИРУВЧИ 5 МАХСУЛОТ.

ТЕСТОСТЕРОН МИҚДОРИНИ ОШИРУВЧИ 5 МАХСУЛОТ.

Тестостерон – эркакларнинг асосий жинсий гормони хисобланиб, инсон танасидаги кўплаб жараёнларда иштирок этади. Тестостерон жинсий алоқага, мушакларнинг кўпайиши ва сақланишига, суяк зичлигига, соч ўсиши тезлигига, ёғлар алмашинувига, хотирага ва стресс холатида руҳий мувозанатни сақлаш қобилиятига таъсир қилади.
Тестостеронни хосил бўлишида рух микроэлементи ва Д витамини мухим роль ўйнайди. Бир қатор махсулотлар борки, тестостерон мувозанатини сақлашда қатнашади. Улар қуйидагилар:

1.    Устрица
Истеъмол учун тайёрланган устрицанинг 100 грамми таркибида бошқа махсулотлардагига қараганда кўп миқдорда рух микроэлементи мавжуд.

2.    Занжабил
Танани эркин радикаллардан ҳимоя қилиш орқали занжабил тестостерон йўқотилишини секинлаштиради. Масалан, кичик бир тадқиқот шуни кўрсатдики, уч ой давомида кунда овқатида қўшимча занжабил истеъмол қилган эркакларда гормонлар миқдори ўртача 17,7% га ўсган. Экспериментда бепушт эркаклар иштирок этишди. Олимлар занжабил илдизини сперматозоидлар харакатчанлигини  ошириш орқали сперма сифатини яхшилайди деган фикрни илгари суришди.

3.    Баргли сабзавотлар
Карам ва исмалоқ каби баргли сабзавотларда магний микроэлементи жуда кўп бўлиб, у хам тестостерон мувозанатини сақлашда муҳим бир элемент хисобланади. Кичик бир тадқиқотда тўрт ҳафта давомида ушбу минерал билан биоқўшимчалар қабул қилиш тестостерон миқдорини оширганлигини кўрсатди. Экспериментдаги кўнгиллилар: камҳаракат турмуш тарзини олиб борадиган одамлар ва спортчилар иштирок этган бўлиб, охиргиларида тестостерон сезиларли даражада ортди.

4.    Анор
Қадимги дунёда анор унумдорлик ва жинсий кувватнинг рамзларидан бири бўлган. Ушбу мева полифенолларга бой бўлиб, улар антиоксидант таъсирга эга ва организмда тестостерон миқдорини бошқаришда ёрдам беради.

5.    Зайтун мойи

Ушбу махсулот хам антиоксидантларга жуда бой бўлиб, уни истеъмол қилиш, соғлом эркакларда тестостерон миқдорини ошишига сабаб бўлади.


www.gepamed.uz