ТЕСТОСТЕРОН МИҚДОРИНИ ҚАНДАЙ КЎТАРИШ МУМКИН

ТЕСТОСТЕРОН МИҚДОРИНИ ҚАНДАЙ КЎТАРИШ МУМКИН

ТЕСТОСТЕРОН гормони эркаклик ва доминантлик хусусиятларини белгилаб беради. Тестостеронсиз эркакни ўқсиз «қуролни» кўтариб юрган аскарга қиёслаш мумкин. Гормонал жихатидан айнан тестостерон эркак ва аёл кишини тавофутлайди.  Афсуски ёш ўтган сайин бу гормоннинг миқдорини камайиб бориши кузатилади ва ўз вақтида бир қатор муаммоларни, шу жумладан эректил дисфункцияни келтириб чиқаради. Қуйида тестостеронни турли химиявий воситалардан ташқари кўпайтириш йўллари хақида гапирилади.

Овқатланиш
Овқатланиш режимини тўғри ташкил қилиш тестостерон ажралиб чиқарилишида мухим ўрин тутади. Бу гормонни синтезланиши учун организмга рух ва магний каби микроэлементлар шунингдек, холестерин керак бўлади. Айрим махсулотлар эса масалан карам ва тухум хом холатида эстрогенларни организмдан чиқариб ташлаб, тестостерон/эстроген балансини яхшиланишига олиб келади.

Нонуштага:

•    Учта тухумни (сариғи билан) қовуриб ейиш, тестостерон хосил бўлиши учун етарли даражада ёғ ва холестерин тутади.

Тушликка:
•    Исмалоқ ва ош кўклардан салат – магний ва рух манбаси.
•    Гўшт – оқсил ва холестерин манбаси. Оқсил мускул массасини кўпайтиради. Мускуллар қанча кўп бўлса тестостерон шунча кўп бўлади.
•    Ёнғоқ – кўп миқдорди керакли холестерин тутади.
•    Авокадо ва зайтун - «яхши» ёғлар манбаси.
•    Брокколи – индол манбаси бўлиб, у қонда аёллар гормони миқдорини пасайтиради.
•    Зайтун мойи – салатга қўшиб истеъмол қилинса холестеринни ўзлаштирилишида мухим роль ўйнайди.

Кечки овқатга
исталган нарса, фақат тестостерон балансига таъсир этмаса бўлгани.
•    Оқсил ва ёғга бой таомлар.
•    Углеводсиз пархезга ўтиш маън қилинади.

Енгил тамадди учун махсулотлар
: ёнғоқ, ошқовоқ уруғи, аччиқ шоколад.

Алкогол.
Ичиш маън этилади. Ароқ хам, пиво хам тестостеронни камайтиради.

Озиш.
Эркаклар организмидаги ортиқча ёғ клетчаткаси эстрогенлар (аёллар гормони) манбаси хисобланади. Ортиқча сантиметр ва килограммлардан қутулиш тестостерон миқдорини ортишига олиб келади.

Машғулотлар
Жисмоний харакатлар тестостерон миқдорини кўпайтиради. Скелет мускул тўқимасини ўсиши ва ёғларни эриши тестостеронни кўпайтиради.

Зардобли протеин
Жисмоний машғулотлар хақида гап кетганда албатта протеин хақида гапириб ўтишни лозим топдик. Зардобли протеин оқсилга бўлган кунлик эхтиёжни тўлдиради. Оқсилнинг кўплиги мускуллар ўсишини таъминлайди ва ўз навбатида тестостеронни кўпайтиради.

Кофеин
Машғулотлардан олдин 100 мг кофеинни истеъмол қилиш тестостеронни кўпайишини таъминлайди.

Витаминлар
Витамин D3 – аслида витамин эмас, одам организми томонидан қуёш нури таъсирида синтезланувчи гормон хисобланиб, тестостеронни кўпайтиради. Бекорга қуёш нурига бой ўлкаларда яшовчи эркакларнинг темпераменти юқори бўлмайди.

Омега-3
Балиқ ёғи (омега-3) тестостерон миқдорини кўпайтиради.

Уйқу
Организмда тестостерон синтези уйқу пайтида рўй беради. Кундалик эрталабки erectio организмда бу гормонни етарли эканини билдиради.  Сурункали уйқусизлик тестостерон ишлаб чиқарилишида муаммо туғдиради. Кунда 5 соатдан кам ухлаш 15% тестостеронни камайди дегани.  

Хулоса
Шундай килиб тестостеронни кўтариш учун:
•    Овқат рационига кўпроқ ёғ ва холестеринни қўшинг.
•    Алкоголдан узоқроқ юринг.
•    Жисмоний машғулотлар билан шуғулланинг.
•    Витамин D, балиқ ёғи ва зардобли протеин истеъмол қилинг.
•    Суткасига 7-8 соат ухланг;
•    Стресс омилларидан узоқроқ юринг;


© www.gepamed.uz