ХУСНБУЗАРЛАРНИ ИЧ ҚОТИШИ ХИСОБИГА ПАЙДО БЎЛАДИМИ?

ХУСНБУЗАРЛАРНИ ИЧ ҚОТИШИ ХИСОБИГА ПАЙДО БЎЛАДИМИ?

Хуснбузарлар (акне) ўспиринлик даврида гормонал қайта қурилиш хисобига пайдо бўлса, катта инсонларда уни кўпинча ич қотиши билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқаради. Бундай холларда терини тошмалардан тўлиқ тозалаш учун ичаклар ишини нормаллаштириш керак бўлади.

Қабзиятни сабаблари.
Қабзият - ич келишини бир неча кунга ушланиб қолиши билан кечадиган холат хисобланади. Қабзият даврий ва сурункали бўлади. Даврий (эпизодик) қабзият – овқатланиш рациони бузилганда, саёҳат пайтида ва хатто стрессдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Одатда, бундай ҳолатларда дефекация ўз-ўзидан тикланади ва ич қотиши ички органларнинг ишида сезиларли бузилишларга олиб келмайди.

Хуснбузарлар - ич қотиши доимий безовта қиладиган инсонларда кузатилади. Бунда ичакда озиқ-овқат чиқиндилари тўпланиб қолади, улар узоқ вақт давомида ушланиб қолиши натижасида, чирий бошлайди, ачийди ва натижада жуда кўп токсинлар ажралиб чиқади. Ушбу токсинлар ичак деворлари томонидан сўрилади, қонга ўтади ва бутун танада тарқалади.
Одатда жигар қонда бу токсинлар билан курашиши, уларнинг патоген таъсирини зарарсизлантириш ва уларни танадан олиб чиқиб ташлаши керак. Аммо сурункали ич қотишида шлак ва токсинлар жуда кўп миқдорда ҳосил бўлади, уларнинг ҳаммаси зарарсизлантирилиб улгурмайди ва уларнинг баъзилари тери орқали чиқа бошлайди. Бу терининг ёғ безларини фаолиятини бузилишига олиб келади, улар жуда кўп секреция ажрата бошлайди ва тешикларни тиқилиб қолишига олиб келади. Бу бактерияларни тўпланиши ва ривожланиши учун қулай шароит хисобланади - юз ва тананинг бошқа қисмларида ҳуснбузарлар пайдо бўлиши кузатилади.

Танадаги тошмалар билан курашиш учун ич қотишининг нима сабабдан пайдо бўлишини аниқлаш керак. Қабзият ва ҳуснбузарларнинг бир вақтнинг ўзида пайдо бўлишининг энг асосий сабаби бу – дисбактериоз, яъни ичакдаги фойдали ва зарарли микрофлоранинг ўзаро мувозанатини бузилиши хисобаланади.
Ундан ташқари ич қотиши бир қатор касалликларда: жигар, ошқозон ости бези ва ўт пуфагидаги яллиғланиш жараёнларида юзага келади. Қабзият шунингдек, танадаги метаболик жараёнларнинг бузилишидан хам ривожланди.

Хуснбузарлар пайдо бўладиган жойлар.
Узоқ муддатли ич қотиши натижасида хуснбузарлар биринчи навбатда, юз терисида пайдо бўлади. Негаки юз териси ингичка ва нозикдир, шунинг учун унга токсинлар осонликча кириб, ҳужайралар фаолиятини тезда ўзгартириши мумкин.  ажабланарли эмас. Ичакдаги муаммоларда хуснбузарлар кўпинча ёноқ соҳасида, қошлар ёнида, ияк устида ва чаккада жойлашади. Қабзият даволанмаса тошмаларни елка ва кўкрак қисмида хам кузатиш мумкин.

Хуснбузарлар билан қандай курашиш мумкин?
Аммо агар одам овқатланиш рационига қатъий риоя қилса, суюқликни етарлича ичса, жисмоний фаол бўлсаю, аммо барибир ич қотишидан азоб чекаётган бўлса, унда кенг қамровли текширувдан ўтиш керак. Диагностика организмда консерватив ёки жарроҳлик даволанишни талаб қиладиган патологик холатлар бор ёки йўқлигига аниқлик киритади.
Тошмалар нотўғри овқатланиш хисобига кузатилса қуйидагиар талаб этилади:
• Парҳезни коррециялаш;
• Ичакларни тозалаш;
• Диетотерапия.
Буларга амал қилиш ичаклар фаолиятини барқарорлаштиришга, шартли-патоген микрофлоранинг мувозанатини тиклашга ва ўз навбатида терининг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

www.gepamed.uz