НИМАГА ХУСНБУЗАРЛАРНИ СИҚИБ БЎЛМАЙДИ?

НИМАГА ХУСНБУЗАРЛАРНИ СИҚИБ БЎЛМАЙДИ?

Хуснбузарларни сиқиб чиқариш ёқимсиз хисоблансада, ўз вақтида бу жараён қандайдир қониқиш хосил қилади. Негаки бу орқали терининг жирканч нарсадан қутулаётганини хис қиласиз. Бу жирканч нарса тиббиётда комедонлар (акне) деб аталиб, унинг нимадан таркиб топгани тери дефектининг турига боғлиқ.

Комедонлар  (лотинча - acne comedonica) — кисталарнинг бир тури хисобланиб, соч фолликулалари оғзининг терининг мугуз қавати (эпителий) массалари ва ёки ёғ хужайралари билан тиқилиши натижасида хосил бўлади. Комедонлар қуйидаги турлари фарқланади: очиқ комедон, ёпиқ комедон, папула, пустула, киста ва нодула.  


1. Очиқ (қора нуқталар) ва ёпиқ комедонлар (оқ хуснбузарлар)
Очиқ комедонлар – бу соч фолликулаларининг оғзини очилиб, тиқин сингари мугузсимон эпителий қолдиқлари билан тўлган кистачалар хисобланади (масалан гиперкератозда).  Очиқ комедонларни сиқиб чиқарганда таркиби осон ажралади ва кам холда йиринглайди.
Ёпиқ комедонлар – диаметри 1-2 мм бўлган оқимтир папулалар бўлиб, терини таранглаштирганда яхшироқ сезилади. Уларни сиқиб чиқарганда, таркиби қийин ажралади. Улар осон йиринглайди, пустула ва тугунча (бўжама) ларга айланади.
Кўпчилик ёпиқ (қора) комедонлар кир билан тўлган деб хисоблайди ва бу нотўғри. Бундай комедонларга қора рангни меланин (тирозиннинг оксидланиш махсулоти) беради.   
Хар иккала комедонларнинг таркибий қисми бир хил бўлади, яъни: ўлган тери хужайралари+пропион бактериялар+тери ёғи.


2. Папула ва пустулалар
Айрим холларда комедонларнинг яллиғланиши ва қизариши, оғриқлилиги ва йиринглаши кузатилади. Бунда улар папула ёки пустулалар дейилади. Папулалар - тери устидаги қизил рангли зич, юмалоқ қизариш сохалари бўлиб, қўл билан тегинганда оғриқли бўлади. Пустулалар эса йиринг билан тўлган, атрофида қизариш мавжуд ва оқиш тиқинли хуснбузар хисобланади.



3. Кисталар ва нодулалар

Папула ва пустулаларнинг ортиқча йиринглаши ва оғриқлилиги натижасида киста ва нодулалар хосил бўлади. Нодулалар – тери остида жойлашган пальпатор оғриқли ва қаттиқ хосилалар  хисобланади. Ундан ташқари кисталар йиринг билан тўлган хисобланади.


Хуснбузар қандай бўлишидан қатъий назар, уларни сиқиб бўлмайди.
Американинг дерматология академияси мутахассислари фикрига қўшилган холда барча врачлар хам «Хар қандай тери билан оғлиқ муаммоларда дерматологга мурожаат қилиш керак» деб хисоблайди.

Хуснбузарларни Сиз тоза деб хисоблаган қўлларингиз билан сиққанингизда – инфекция кириши ва яллиғланиш қўшилиши хавфи пайдо бўлади. Ундан ташқари хуснбузарлардан махсус асбобларсиз қутулиш орқали Сиз бир умрга қоладиган чандиқ ортириб олишингиз мумкин.
Врачлар махсус қошиқча ва халқачалар ёрдамида комедонларни тезда ва изсиз йўқотади.


Жиддийроқ муаммолар, масалан нодула ва кисталар эса инъекциялар ёрдамида ва айрим холларда терининг яллиғланган жойини жаррохлик йўли билан очиш орқали амалга оширилади.
Аммо хуснбузарларни тезда битишини таъминловчи энг асосий восита – бу ўз-ўзини назорат қилиш ва сабр хисобланади. Терининг муаммоли жойларини ковламаслик ва шилиб олмаслик тавсия этилади, оғриқ ва шиш безовта қилса – муз бўлакчасини қўйинг, уй аптечкасида мавжуд акне билан курашувчи воситаларни хам эсдан чиқарманг.


© www.gepamed.uz