НИМА САБАБДАН 40 ЁШДАН КЕЙИН КЎРИШ ЎТКИРЛИГИ ПАСАЯДИ?

НИМА САБАБДАН 40 ЁШДАН КЕЙИН КЎРИШ ЎТКИРЛИГИ ПАСАЯДИ?

40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги қандай ўзгаради?
Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларнинг кўрув тизимида жиддий ўзгаришлар кетади. Яъни инсон узоқ масофадаги буюмларни кўриши сақлансада, яқин масофадаги буюмларни фарқлашида, жумладан китоб ўқишида муаммолар туғилади. Майда ўлчамдаги харф ва сонлар бир бирига қўшилиб кетади, хиралашади ва сувалиб кетади. Текстни ўқиш учун инсон кўзини кучантиришга, китобни узоқроқ масофага силжитишга мажбур бўлади.
Дастлаб бундай холат онда-сонда оғир иш куни охирида кузатилади. Тобора яқин масофани яқкол кўриш, китоб ўқиш буткул қийинлашади.   

Илгари кўзойнакларсиз қандай ўқишган?
Узоқ ёки яқин масофалардан кўришни кўрув тизимининг аккомодация жараёни бошқаради. Бу жараён кўрув аппаратининг гавхар, махсус цилиар мускуллар ва цинн бойламлари томонидан амалга оширилади. Қачонки цилиар мускуллар таранглашганда цинн бойламлари тортишиб гавхар шакли юмалоқлашади ва яқин масофадаги буюмларни яққол кўриш таъминланади.   


Расмда чап томонда кўзнинг аккомодация холатидан тинч пайтида (яъни узоққа қараган вақтидаги), гавхар яссироқ шаклда; ўнг томонда кўз яқин масофага қараганда ва цилиар мускуллар кучанганда (аккомодация холатида), гавхар шакли юмалоқлашганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, гавхар – бу тирик икки томонлама бўртган линза бўлиб, унинг оптик кучи 19 дан 35 диоптрийгача тебранади. Яқин масофадаги буюмларга қаралганда гавхар юмалоқлашиб, мусбат кўзойнаклар ролини ўйнайди.

Нима сабабдан кўриш ўткирлиги бузилади?
Ёш ўтган сайин, 35-40 ёшларга бориб, гавхарнинг эластиклиги йўқолиб, аста-секин зичлашади ва натижада яқин буюмларни кўриш учун фокусланиши хусусияти камайиб боради. Бу холат хаммада соғ одамларда хам, узоқ ва яқинни кўра олмайдиган инсонларда хам кузатилади.
Гавхарнинг структураси бузилади, у пиёз сингари янги гавхар толалари билан қопланади. Унинг ядроси эса зичлашиб, склерозга учрайди. Шу сабабли аккомодация жараёнида гавхар шаклини ўзгартириши учун цилиар мускулларнинг  кўпроқ зўриқишига тўғри келади.

Кўз учун гимнастика ёрдам берадими?
Кўрув гимнастикаси бу холатларда фойдасиз ва хатто зарарли хисобланади. Негаки цилиар мускуллар шундоқ хам гипертонус хисобига таранг холатда бўлади. Бундай зўриқиш уларнинг ригидлигини бузилишига олиб келади. Кўзларни айлантириш, кўзларни юмиб очиш ва бошқа машқлар бироз енгиллик туғдиради холос.
Кўзлар борган сари қизара бошлайди ва ачишади. Қовоқлар чети йўғонлашиб, қичишади ва худди кўзга  қум тиқилган каби хиссиёт пайдо бўлади. Оғир холатда кўрув ўқларининг тарқалиши оқибатида кўзларнинг ғилайлаши ва буюмларнинг иккиланишигача олиб боради.  

Кўзларга дам керак. Массаж, рефлексотерапия ёки шам нурига медитация қилиш қўлингизга майда текстли китобни олгунингизга қадар ёрдам беради холос. Вақти келиб инсон тасвирларга аниқлик киритувчи, фокус узунлигини узайтирувчи, қорачиқни торайтирувчи ёруғлик нурининг хам етишмаётганлигини хис қилади.   
Бундай пайтларда физиологик ўзгаришларни компенсация қилиш учун – мусбат линза вазифасини бажара олмай қолган гавхар ва хатто кечаси хам бўшаша олмаётган цилиар мускулларга куч келмаслиги учун кўзойнак тақиш ёки контакт линзаларга ўтишга тўғри келади.

Кўришни бузилишида гаджетлар айбдорми?
Хозирда кўрув ўткирлигини бузилишига компьютер ва смартфонлар сабабчи дейиш нотўғри бўлади. Кўрув фаолиятидаги физиологик ўзгаришлар табиат томонидан программалаштирилган. Кўзнинг аккомодацион аппарати 14-15 ёшгача шаклланиб, ўзининг максимал иш фаолиятини 20 ёшгача сақлайди. Кейин кўзнинг аккомодацион хусусияти аста-секин пасая боради. Бундан 150 йил илгари одамларнинг ўртача хаёт даври 40 ёшни ташкил қилган. Гавхарнинг зичланиши жараёни аста-секин кетади. Кимдадир тез, кимдадир секин. Аммо у 52 ёшга бориб деярли барчада кузатилади.    

Кўзларни қандай қилиб соғ холатда сақлаш мумкин?

Албатта врачга мурожаат қилиш ва кўзойнак танлаш тавсия этилади.
•    Мунтазам равишда, йилига камида 1 маротаба офтальмологга учранг.
•    Кўз ичи босимини ўлчатиб туринг.
•    Кўзнинг тўр пардасини текширтириб туринг.
•    Кўз патологияларини унинг эрта босқичларида аниқлашга харакат қилинг.
•    Офтальмолог кўригидан сўнг керакли кўзойнак танланг.
Кўзойнаклар 40 ёшдан кейин кўз ичи мускулларига тушадиган ортиқча зўриқишни олдини олади, қарилик касаллиги хисобланган: катаракта, глаукома ва макулодистрофия каби патологияларни профилактика воситаси хисобланади.

www.gepamed.uz