КЎЗЛАР ХАҚИДА 7 ТА АЖОЙИБ ФАКТ

КЎЗЛАР ХАҚИДА 7 ТА АЖОЙИБ ФАКТ

1. Кўз тўр пардаси бармоқ излари каби ўзига хос
Кўз тўр пардаси қон томир манзарасини шаклланиши ирсиятга боғлиқ эмас, шу сабали у ҳар бир инсон учун ўзига хосдир. Ҳатто ўхшаш эгизакларнинг ҳам кўзлари бошқача бўлади.

Бармоқ излари билан вазият хам шунга ўхшаш, аммо улар механик шикастланишга кўпроқ мойил бўлади: масалан, бармоқни юмшоқ қисмини кичкина миқдорда кесиб олинганда хам дактилоскопия ўтказишни қийинлаштиради.  Кўз тўр пардаси эса кўз ичида жойлашгани сабабли унинг зарарланиши иложсиз. Глаукома ва катаракта каби айрим касалликларгина кўз тўр пардасини идентификация қилишга халақит бериши мумкин.

Кўзларда шахсни аниқлаш учун фойдали бўлган яна бир элемент мавжуд- бу рангдор парда суръати. Унинг ранги ва структураси ирсият орқали узатилади. Аммо рангдор пардадаги эгат ва бурмачалари нақши хар бир инсон учун ўзига хос.  
 
2. Кўз иссиқ тонларни совуқ тонларга нисбатан яхшироқ фарқлайди.  
Ранг - бу буюмлардан акс этувчи ёруғлик тўлқинидир. Тўлқин узунлигига қараб, объектнинг ранги ҳам ўзгаради. Масалан, 400 нанометр тўлқин узунлиги - бинафша ранг ҳосил қилади, 580 нанометр эса - сариқ ранг. Агар объект ёруғликни умуман акс этмаса ва фақат ёруғликни ютса, биз уни қора деб қабул қиламиз.

Ранг хақида ахборотларни инсон кўзнинг тўр пардасида жойлашган фоторецепторлар – колбачалар орқали олади. Колбачаларнинг 60 фоизи узун тўлқинларни қабул қилади – булар қизил, сариқ ва тўқ сариқ (апельсин) рангларидир. Шу сабабли кўзлар совуққа нисбатан иссиқ рангларни яхшироқ фарқлайди.

3. Кўз видеокамера бўлганида унинг матрицаси тиниқлиги 565 мегапиксельга тенглашар эди
Бу рақам олим ва фотограф Рожер М. Кларк томонидан ўтказилган ҳисоб-китобларидан олинган. Шунча кўп мегапикселни инсон расмнинг бўлакларга бўлинишини сезмасдан битта экранда бахолаши мумкин. Таққослаш учун: 8К экран ўлчамлари атиги 33,2 мегапикселни ташкил қилади.

Бироқ, инсон кўзлари камерага ўхшамайди. Маълумот тўплаш учун улар доимо ҳаракатда бўлишади: улар тасвирнинг кичик қисмларини (бир қарашда тахминан 7 мегапиксел маълумот) олади ва уларни мияга юборади, мия эса майда суръатларни ёпиштиради ва тўлақонли тасвирни яратади.

4. Кўзлар тасвирни бошма-оёқ кўради
Кўриш - бу бир нечта «иштирокчилари» бор мураккаб жараён. Аввал шох парда ёруғликни синдириб, уни кўз қорачиғи орқали гавхарга йўналтиради. Гавхарда ёруғлик йиғилиб кўз тўр пардасида тўпланади. Тўр пардада маълумот тўпланиб, кўрув нерви орқали мияга сигнал жунатади.

Бу жараён битта қизиқарли хусусиятга эга. Шох парда ва гавхар тасвирни айлантирувчи қавариқ линзалардир: улар орқали ёруғлик синиши натижасида бир нуқтада бирлашади ва кейин тескари тарқалади. Шунинг учун, тўр пардага сигналлар тескари йўналади: ер юқорида, осмон эса пастда бўлиб. Кўзнинг бу принципда ишлашини 17 асрда Рене Декарт томонидан исботланган.

5. Акса урганда кўзларни юмилиши – химоя рефлекси хисобланади
Акса уриш аслида ҳимоя реакциясидир ва бу орқали тана бурун шиллиқ қаватида жойлашган чанг ёки аллерген каби таъсирловчи хусусиятли моддалардан халос бўлади. Акса урганда ажралиб чиқадиган қўзғатувчи моддаларни яна қайта организм шиллиқ қаватларига, жумладан кўз-қовоқларга ўрнашиш эхтимоли мавжуд бўлади. Шу сабабли бош мия аксириш жараёнида кўзларни юмилиши учун сигнал жўнатади ва патоген зарралар учун «кириш» эшикларини ёпади.

Яна бир назарияга кўра одам акса урганда юзнинг барча мускуллари, жумладан кўз атрофи мускуллари хам қисқаради ва беихтиёрий кўз юмилиши содир этилади.

6. Инсон кўз пирпиратишга кунига ярим соат сарфлайди
Бу инсонни уйғоқ вақтини 10% қисмини ташкил қилади. Албатта, агар одам кунига тўлиқ 8 соат ухлайдиган деб хисобласак. Кўзлар бир дақиқада ўртача 10-20 марта юмиб очилади. Бу нафақат кўз олмасини намлаш ёки кўз шиллиқ пардасига тушган заррадан халос бўлиш учун амалга оширилади. Балки қисқа муддат бўлса хам бош мия қоронғуда қолиб дам олиши мумкин. Хаттоки сониянинг қандайдир кичик қисмлари хам бош мияга диққатни жамлашдан тўхташ ва бўшашишга ёрдам беради.

Эҳтимол, бу механизм «алдаш илмининг сири» бўлиши мумкин. Яъни инсон ёлғон гапираётганда кўзлар инстинктив равишда камроқ пирпирайди. Негаки бош мия эътиборни сусайтирмаслик учун ва ўз ёлғонига чалкашмаслик учун бунга мажбур бўлади.

7. Кўз мускуллари – организмдаги энг фаол мускуллар
Ҳар бир кўз олмасида олтитадан мускул мавжуд ва улар доимий равишда тонусда бўлади. Кўз олмасини харакатга келтириш, уни бир жойда ушлаб туриш, нигохни бир жойга фокуслаш – буларнинг бари хар иккала кўзда синхрон тарзда амалга оширилади.

Бир соат давомида ёзувли хужжат билан ишлаш жараёнида кўз мускуллари 10 000 га яқин харакат қилади. Бу юрак ишига қараганда икки баробар кўп. Айнан шу каби мехнатсеварлиги учун кўз мускулларига Гиннесни «Рекордлар китоби» дан алохида сахифа очилган.


www.gepamed.uz