НЕГА ИНСОННИНГ ТИШЛАРИ АЙНАН 32 ТА

НЕГА ИНСОННИНГ ТИШЛАРИ АЙНАН 32 ТА

Сайёранинг кўплаб мавжудотларида тишлар мавжуд. Тиш эгалари йиртқич, ўтхўрлиги ёки хамма нарсани ейишидан қатъий назар,ўз хўжайини юритадиган хаёт тарзи ва қабул қиладиган овқат турига  максимал мослашган бўлади.  
Тишларнинг келиб чиқиши тарихи эса хаммаси бир жойга бориб тақалади. Хайратланарли жойи шундаки хозирги тишлар – эволюция натижасида ўзгарган балиқ тангачалари хисобланади.

Миллионлаб йиллар илгари қадимги балиқлар ўлжасини ушлаб олиш ва ва парчалаш учун жағ сохасидаги туртиб чиққан қаттиқ тангачалардан фойдаланган. Кейинча бу тангачалардан тўлақонли тишлар хосил бўлган. Шуларнинг бари тишлар ва балиқ тангачаларини ўхшашлигини англатади.  

Тишларнинг тузилишида 3 та қисм фарқланади: илдиз, бўйинча ва тиш қопламаси (коронка). Тишлар жағларнинг махсус чуқурчалари – альвеолаларда жойлашади. Тишлар бўйинчаси милклар чегарасида жойлашиб илдиз ва коронкани ажратиб туради.  

Тишларнинг муртаги хомиладорликнинг биринчи триместрида шакллансада одатда болалар тишсиз туғилади. Бир ярим ёшларга келиб болаларда сут тишлари ўсиб чиқа бошлайди ва икки ёшга келиб барча 20 та сут тиши чиқиб улгуради.

Сут тишлари  остида доимий тишлар чиқишга тайёрланиб, 6 ёшдан 12 ёшгача сут тишлари батамом доимий тишларга алмашинади. Ундан ташқари кўпчиликда 25 ёшларга келиб, остки ва устки жағларнинг икки томонидан 3 тадан ўзак тишлар ўсиб чиқади. Шу билан жами тишларнинг сони 32 тага етади.

Инсон рационида барча нарса мавжуд: хам кўкат, хам сабзавот, хам мева, хам гўшт ва бошқалар. Шу сабабли инсон тишлари тўлиқ тўпламга эга, яъни: курак тишлар, қозиқ тишлар, кичик ва катта ўзак (премоляр ва моляр) тишлар. Курак тишлар овқатни тишлаб олишга хизмат қилса, қозиқ тишлар ёрдамида улар узиб олинади. Премоляр ва моляр тишлар ёрамида эса овқат парчаланиб, майдаланади.

Тишларнинг шакли ва сони доимий эволюцион ўзгариш хусусятига эга. Бу дегани овқатланиш тури ва характерига қараб бизнинг авлодларда тишлар тўплами бутунлай бошқача бўлиши ёки тишларнинг умуман бўлмаслиги хам мумкин.

www.gepamed.uz