ТИШЛАР СЕЗГИРЛИГИ НИМАГА ОРТАДИ ВА УНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ КЕРАК?

ТИШЛАР СЕЗГИРЛИГИ НИМАГА ОРТАДИ ВА УНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШ КЕРАК?

Оғиз бўшлиғини астойдил парваришлаш тишларнинг сезгирлигини ортишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан нордон олма ишлагач ёки ширин чой хўплагандан кейин милкларда кескин оғриқ сезиш мумкин.
Медиклар тишлардаги бундай кескин оғриқларни гиперестезия, яъни ўта сезувчанлик деб аташади. Бу ерда сезувчанлик ортиши айнан тиш эмалида эмас балки унинг остидаги сийрак қават – дентин қатламида кузатилади. Дентин қаватида минглаб ингичка микронайчалар уларда эса нерв охирлари жойлашади. Тиш эмали бутун бўлса ва микронайчаларнинг ёпиқ бўлса тиш оғриқ сезмайди. Эмалнинг сийраклашиши эса нерв охирларини очилиб қолиши ва хар қандай таъсиротга сезувчан бўлиб қолиши кузатилади. Бу холатга жиддий эътибор қаратиш лозим акс холда эса кариес ривожланади.    


Тишлар нега сезгир бўлиб қолади?
Айтиб ўтилганидек тишларнинг гиперсезувчанлиги кариес, пародонтоз ва тишлар эмалини бутунлигини бузилиши натижасида кузатилади. Аммо шундай холатлар хам бўладики гиперестезия деярли соғ, мустахкам ва яхши парваришланган тишларда хам кузатилади. Бунинг бир нечта сабаби бор:
1. Тишлар ва оғиш бўшлиғини чаювчи воситаларни кўп қўллаш. Бу каби гигиеник воситаларга зўр бериш уларнинг таркибидаги Dentin hypersensitivity кислотаси томонидан тишларни таъсирланиши ва сезувчанлигини оширади.  
2. Аччиқ ва нордон махсулотларни кўп истеъмол қилиш. Лимонад, мандарин, цитрус мевалар, обакидандон конфетлар бир қарашда зарасиздек кўринсада, таркибида айтиб ўтилган кислоталарни тутади тиш эмалини юпқалашига олиб келади.


3. Тишларни оқартириш. Бу муолажага бир қатор қарши кўрсатмалар мавжуд бўлиб, уни фақат тажрибали стоматолог ўтказиши керак. Аммо кўпчилик «голливуд табассумига» эга бўлиш учун қарши кўрсатмаларга эътибор қилмайди ва бунинг асоратлари оғриқли бўлади.
4. Нотўғри тишлам (прикус) мавжудлиги. Болаларда тишларнинг нотўғри жойлашгани муаммо туғдирмасада, ёш ўтган сайин тиш эмалини емирилишига ва оқибатда гиперсезувчанликка сабаб бўлади. Шунинг учун биринчи имкониятдаёқ нотўғри тишламни даволаш талаб этилади.


5. Зарарли одатларнинг мавжудлиги. Тирноқларни ғажиш ёки ухлаётганда тишларни ғижирлатиш тиш эмалида микроёриқларни пайдо бўлишига ва дентин қатламини таъсирланишига сабаб бўлади.
6. Милк билан боғлиқ муаммолар. Ёш ўтган сайин нафақат тишлар, балки милклар хам зарарланади: уларнинг тишлардан қочиши ва илдизларини очилиб қолиши кузатилади. Милклар шунингдек чекиш ва милк тошлари хисобига тишлардан қочиши мумкин.  
7. Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар. Агар сезувчанликни кучайиши битта эмас бир нечта тишда кузатилса эндокрин касалликлар (диабет), шунингдек булемия (кўп овқат ейиш) ва аччиқ кекириш билан кечувчи рефлюкс эзофагитни инкор қилиш керак бўлади.  

Тишлар сезгирлигини қандай камайтириш керак?
Агар тишларнинг сезгирлик реакциялари доимий тусга ўтадиган бўлса, бундан буёғига «катта холамни» рецептлари ёрдам бермайди: тухум пўстлоғини туйиб ичиш ёки тузли сувда оғизни чайиш зарарланган эмални тиклай олмайди. Оғизни иссиқ сут ёки мойчечак қанатмаси билан чайиш эмалдаги микроёриқларни ёпиб оғриқни камайтириши мумкин. Аммо бу химоя тишни биринчи марта тозалагунча етади холос. Шу сабабли вақтни бой бермасдан стоматологга учраш ва қуйида келтирилган даво чораларидан бирини олиш тавсия этилади:
1. Тишларни стоматологик лак билан қоплаш. Бу муолажа «фторлаш» деб аталиб, лак тиш эмалидаги микроёриқлар ва дентин каналчаларидаги бўшлиқларни ёпиб, нерв охирларига йўлларни беркитади.
2. Герметик ва тўлдирувчилар суртиш. Бу лакларга қараганда зичроқ препаратлар бўлиб, илдизи очилган тишлар учун қўлланилади.
3. Тишлар учун махсус ёпғичлардан фойдаланиш. Улар кечаси тишларини ғижирлатадиганлар учун тавсия этилиб, стоматолог индивидуал холда ўзига хос «ясама жағ» тайёрлаб беради. Уларни ётиш олдидан «тақиб олиш» тишларни зарарланишини олдини олади.
4. «Сезгир тишлар учун мўлжалланган» тиш пастасига ўтиш. Бундай тиш пасталарида хам тиш эмалини мустахкамловчи, хам дентин сезгирлигини камайтирувчи моддалар бўлади. Қайси маркадаги тиш пастасини қўллашни стоматологлар ўзи тавсия этади. Интенсив тозалаш, қаттиқ тиш чўткалари ва «ортиқча кучли» тиш пасталаридан фойдаланиб тишларга зарар етказмасликка харакат қилинг. Улардаги абразив элементлар эмални кучсизлантириши мумкин.

 
© www.gepamed.uz