НОСОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ДЕПРЕССИЯГА САБАБ БЎЛАДИМИ?

НОСОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ДЕПРЕССИЯГА САБАБ БЎЛАДИМИ?

Асаб тизимини нормал фаолияти учун фаол хаёт тарзи, етарли уйқу ва тўлақонли овқатланиш талаб этилади. Тўлақонли овқатланиш деганда саломатлик учун керак бўлган асосий микроэлементлар ва витаминларни тутувчи тўғри порцион овқатланиш назарда тутилади.  

Австралиялик олимларнинг текширув натижаларига кўра фастфудларни ортиқча истеъмол қилиш инсоннинг рухиятига таъсир қилар экан. Дикин университетит олимлари исботлашича депрессив холатлар ривожланиши хавфи «носоғлом овқатланиш» билан бевосита боғланган. Текширув гурухларида депрессиянинг енгил ва оғир турлари билан жабрланган беморлар қатнашди. Ушбу гурухлар ичида «ўрта ер денгизи диетаси» га риоя қилган беморлар ўзларини яхши хис қилишган. Уларда 3 ой ичида депрессия холатлари 30% га камайган. Бир хил турдаги тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан бошқа гурухда депрессиянинг 8% гача камайиши кузатилган.

Колумбия университетит доктори Дрю Рэмсининг натижаларига кўра бу каби натижалар ахолисининг кўп қисми фаст-фудлар билан озиқланадиган мамлакатларда кузатилади. Америкалик мутахассиснинг фикрича тўғри овқатланишни ташкил қилиш уларда депрессия ривожланиши хавфини 60-80% га камайтирар экан.


«Ўрта ер денгизи рациони» – бу Франциянинг жануб қисмидаги Ўрта ер денгизи сохили бўйидаги ахолининг овқатланиш тури бўлиб, уларда ёғни кўп истеъмол қилишига қарамасдан юрак-қон томир касалликлари билан кам кузатилади. Бу регион ахолиси рационининг катта қисми янги мева ва сабзавотлар, дон ва сут махсулотлари, оз миқдорда қизил винодан иборат бўлиб, гўшт, балиқ ва парранда гўшти ўрта миқдорда истеъмол қилинади, тухум эса умуман ейилмайди.

«Ўрта ер денгизи диетаси» нинг типик рационлари қаторига зайтун ва зайтун мойи, помидорлар, бақлажон, булғор қалампири, пиёз, саримсоқ пиёз, гуруч, оқ нон ва макаронлар киради. Сохил бўйи регионлари ахолиси хафтасига 1-2 марта балиқ ва бошқа денгиз махсулотларини истеъмол қилишиб, овқатланиш баланси 60% - углеводларни, 30% - ёғларни ва 10% - оқсилни ташкил этади.


© www.gepamed.uz