НЕГА АЁЛЛАРДА ДЕПРЕССИЯ ЭРКАКЛАРГА НИСБАТАН 2 МАРТА КЎП УЧРАЙДИ.

НЕГА АЁЛЛАРДА ДЕПРЕССИЯ ЭРКАКЛАРГА НИСБАТАН 2 МАРТА КЎП УЧРАЙДИ.

Депрессия нима?
Депрессия – кенг тарқалган рухий бузилиш бўлиб, у билан ер шарида 300 млн дан ортиқ киши азият чекади. Депрессия деганда инсонда кузатиладиган доимий тушкун кайфият ёки кўнгил ғашлиги хисобланиб, у айниқса куз-қиш мавсумида устун туради. Депрессиядаги инсонда кайфият бузилишидан ташқари уйқу ва иштахани бузилиши, айбдорлик ва хавф-хатар хисси, апатия ва суицидал мойилликлар кузатилиб, буларнинг бари хаёт сифатини бузади. Бу холатлар депрессияни даволаш зарурлигини англатади.



Нимага асосан аёллар депрессияси хақида гапирилади?

Депрессия билан хам аёллар, хам эркаклар жабрланади. Аёлларда депрессия - 8,5%, эркакларда 4,7% холатда учраб, деярли икки баробар кўп кузатилишининг сабаби олимларнинг эътироф этишича гормонал ва ирсий омиллар хисобланади. Аёлларда депрессияни кўп учраши хақида бир қатор теориялар мавжуд:

1. Аёлларда ўзига хос гормонал фон мавжудлиги.
Балоғат ёшига қадар ўғил болалар ва қизларда депрессия бир хил нисбатда учрайди. Организмдаги физиологик ўзгаришлар ва хайз циклини тикланишидан кейин бу нисбат аёллар томонга оғади. Аёллардаги кайфият бузилишларида хайз олди синдроми хам мухим ўрин тутади.   

2. Аёлларнинг туғиш қобилиятини борлиги.
Депрессиянинг алохида кўриниши – туғруқдан кейинги депрессия  10-15% аёлларда кузатилиб, у оддий чарчаш ёки  уйқусизликдан юзага келадиган кайфият бузилишларидан фарқ қилади.

3. Аёллар хаёт тарзининг эркакларникига нисбатан ёмонроқлиги.
Статистика бўйича яшаш тарзининг қийинчилиги ва иқтисодий жихатидан эркакларга қарамлик аёлларнинг хаёти оғирлигини англатади. Ривожланган давлатларда аёллардаги қўшалоқ юк: ишхонадаги фаолияти ва уй юмушлари билан ўралашиши хам депрессияга сабаб бўлади. Тушкунлик кайфияти айниқса бошқарув постларида фаолият юритадиган аёлларда хам кўп кузатилади. Бутунжахон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра хар учинчи аёлнинг биттаси ўзига нисбатан эркаклар томонидан жисмоний ва сексуал зўравонликни хис қилади. Буларнинг бари депрессиянинг ривожланишига имкон яратади.

4. Аёлларнинг ортиқча эмоционаллиги
Эътироф этилишича аёллар атроф-мухит воқеъликларига эркакларга нисбатан ёрқинроқ муносабат билдиради. Улар ўз хиссиётларига кўпроқ эрк беради. Психотерапевт Ольга Поповани айтишича кўплаб оилаларда ўғил болаларга ўз хис-туйғуларини жиловлаш, кучли бўлиш, хаёт тарзи ва соғлиқка шикоят қилмаслик, оғир вазиятларда фақат ўзига ишониш ва ўз характерини кўрсатиш уқдирилади.

Аёллар депрессияси эркакларникидан нимаси билан фарқ қилади.

Хар иккала жинс вакилларида хам депрессиянинг умумий белгилари бир хил, аммо айрим хусусиятлари фарқланади:
1. Аёллар жисмоний жихатидан касалланиши мумкин.
Аёллар депрессияси ўта кучайган соматик компонент тутади ва тананинг турли қисмлари касалликлари билан ниқобланади: масалан, юрак-қон томир, репродуктив тизи, неврологик, гастроэнтерологик касалликлар. Шу сабабли бу шикоятлар билан  бемор аёллар турли шифокорларга мурожаат қилади ва психотерапевтларга энг охирида рўбарў келади. Депрессия кўпинча стресс холатидан кейин бошланиб, умумий бўшашиш, дармонсизлик, бош оғриши, бош айланиши, уйқу ва иштаха бузилиши билан бошланади. Бу шикоятларни кўпчилик аёллар авитаминоз ёки бошқа шу каби холатларга боғлайди.
2. Аёллар хавф-хатарни сезади.
Аёлларда депрессияга бошқа рухий бузилишлар қўшилиб келади. Масалан, хавотир, бирон-бир хавфни хис килиш, нотинчлик. Кўпинча хуруж пайтида вахимага - юрак ўйнаши, юрак сохасидаги оғриқлар, бош айланиши, хаво етишмаслиги, кўнгил айниши ва қориндаги спастик оғриқлар қўшилиб келади. Бу шикоятлар фонида депрессия сезилмай қолади.   
Психотерапевт Ольга Поповани айтишича булардан фарқли равишда эркаклар депрессиясида биринчи ўринга вахима эмас қийин назорат қилинадиган агрессия, қахр-ғазаб ва қўзғалувчанлик кузатилади.
3 Аёлларнинг овқатланиш хулқи бузилади.
Аёллар депрессия хуружларини булемия (ортиқча овқатланиш) билан енгади. Бу ортиқча вазнни қўшилишига олиб келади ва ўз навбатида яна кайфият бузилишига яна бир сабаб бўлади.  Кам холларда депрессия анорексия- овқатланишдан бош тортиш билан намоён бўлади.

Депрессияни қандай фарқлаш мумкин.
Депрессиянинг аёллар ва эркаклар учун умумий белгилари қуйидагилар:
1.    Доимий ғамгинлик, умидсизлик ва чорасизлик хисси.
2.    Доимий айбдорлик хисси.
3.    Илгари ёқтирган машғулотларга қизиқишини йўқолиши.
4.    Уйқу муаммолари: уйқусизлик ёки аксинча уйқучанлик.
5.    Диққат-эътиборни пасайиши.
6.    Сабабини англаш мушкул бўлган оғриқлар.
7.    Иштаха бузилишлари: таъм билишни бузилиши, доимий очлик хисси ёки аксинча иштахасизлик.
8.    Суицидал фикрлар.

Аёллар депрессиясида нима қилмоқ керак
Депрессия аёлларда хам, эркакларда хам бир хил даволанади, яъни: фармакологик (таблеткалар билан) ва психотерапевтик (мутахассис ёрдамида). Аслида бу усуллар алохида қўлланмайди, балки бири иккинчисини тўлдиради.  


© Www.gepamed.uz