ЧЕКИШ ТАНА ВАЗНИГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ?

ЧЕКИШ ТАНА ВАЗНИГА ТАЪСИР ЭТАДИМИ?

Чекиш стажи қанчалик кўп бўлса, ундан бутунлай воз кечиш шунчалик қийин бўлади. Ундан ташқари чекувчи инсонларда, айниқса аёлларда чекишни ташлаш ортиқча вазн қўшилишига олиб келмасмикин деган шубха уйғотади. Айнан шу қўрқув никотин боғлиқликдан қутулишга қаршилик қилади.

Чекишдан воз кечганда инсон ўзини қандай тутиш керак?
Кимлардир тамаки чекиш қад-қоматни яхшилайди деб фикрласа, кимлардир айнан озиш мақсадида чекишни бошлайди. Айрим пайтларда бу ёрдам хам беради. Тўғри, бу эффект тамаки тутунининг «мўжизавий» оздирадиган таъсири хисобига бўлмайди.  Аксинча, чекиш – саломатликни ёмонлаштиради, иштахани сусайтиради, ошқозон-ичак йўллари ишини бузади, эрталабки кўнгил айнишига олиб келади. Айниқса эрталабки нонушта кофе ва сигаретдан иборат бўлса организм барча энергиясини токсинларни тозалашга сафарбар қилади ва шу тариқа вазн ташлаш кузатилади.
Маълумки стресс холатларида инсон осон семиради. Негаки, овқат бундай инсонларда антидепрессант ролини ўтайди. Чекувчи инсонларда овқатнинг антидепрессант ролини тамаки тутуни бажаради.
Агар инсон чекишни ташласа ортиқча вазн қўшилмаслиги учун баъзи бир қоидаларга амал қилиш тавсия этилади.  


Чекиш ва ортиқча вазн
Чекишни ташлаган инсон рухияти кучли жабрланади. Бу айниқса кўп йиллик чекиш стажига эга инсонларда яққолроқ кўринади. Чекишдан воз кечиш – барча аъзо ва тизимларни тозаланиши бўлиб, уларнинг витаминлар, микроэлементлар ва бошқа фойдали махсулотларга талаби ортади. Чекишни ташлаган инсонларда Марказий асаб тизими фаолияти асосан рационал овқатланишга боғлиқ бўлади. Қатъий пархез натижасида зарур озуқа моддарни тушмаслиги бош миядаги биохимик жараёнларни ўзгариши ва кучли дискомфортга олиб келади.
Ортиқча вазн олмаслик учун «янги хаётингизни» бошланиш ойлари учун овқатланиш стратегиясини ишлаб чиқиш мухим хисобланади. Бу даврда тана вазнига 5-7 килограмм қўшилиши ва унга параллел равишда юз рангини тиниқлашиши, тери, тирноқлар ва сочлар холатини яхшиланиши, шунингдек, иш фаолиятини ортиши кузатилади. Энди кунингиз тинимсиз «перекур» лардан холи бўлади. Эркакларда қўшимча равишда потенцияни нормаллашуви, тафаккурни ўткирлашуви онгни тиниқлашуви кузатилади.                                                                                                                 

Ортиқча вазн тўпламаслик учун овқатланиш режимини қандай ташкил этиш керак?
Энди чекиш мумкин бўлмаса, қўллар, оғиз ва онгни бирон нарса билан банд қилиш тавсия этилади. Кимлардир тинимсиз ёнғоқ, семечка, сухариклар ейди, кимлардир астойдил тўйиб овқатланади. Ортиқча калориялар ўз навбатида семиришга олиб келади.
Бундай холларда инсон ўзини қўлга ола билиши ва дискомфортга тайёр туриши керак. Кўринган нарсани емасликка харакат қилиш, овқат рационига мева ва сабзавотлар қўшиш, чекишнинг хумори тутганда бир сиқим ёнғоқ ўрнига олма ёки грейпфрут ейиш тавсия этилади.
Бир қатор қоидаларга риоя килинг. Улар семиришни олдини олади:
•    Тез-тез оз-оздан овқатланига ўтинг.
•    Ширин, ёғли ва юқори калорияли овқатларни чегараланг.

Шунда хам тамаки чекишни истасангиз, бодринг, карам, турп ёки олмани майдалаб тўғранг. Шошилмасдан майдалаб енг ва ўз фикрингизни бошқа ишларга чалғитинг. Рухий мувозанатни сақланг. Бу хам қайтадан яна қўлга сигаретни олмасликка олиб келади.
 
Сертонин мавжуд махсулотлар
Чекишни ташлаш давридаги қийинчиликларни бартараф этиш учун бахт гормони – серотонин ажралишини таъминловчи махсулотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. Бундай махсулотларга жавдар нони, курка товуғи ёки қуён гўшти, тухум, қизилча, карам, сабзи, банан, сут махсулотлари, дуккакли махсулотлар гречка ва перловка ёрмаси киради. Пишлоқ хам кайфиятни яхши кўтаради. Хар қандай холатда хам меёрни унутмаслик керак.

Хулоса қилиб айтганда ёдингизда тутинг: тамаки – хеч қачон оздирмайди. Вазн қўшилиши организмнинг барча функцияларини нормаллашуви ва абстиненция синдроми натижасида назоратсиз овқатланиш натижасида ривожланади. Вақти келиб иштахангиз жойига тушади. Хавотирга ўрин қолмайди.


© www.gepamed.uz