ТАНА ВАЗНИ ИНДЕКСИ ҚАНДАЙ ЎЛЧАНАДИ?

ТАНА ВАЗНИ ИНДЕКСИ ҚАНДАЙ ЎЛЧАНАДИ?

ТАНА ВАЗНИ ИНДЕКСИ (ТВИ) – бу одам вазнини унинг бўйи ўлчамларига қай даражада мослигини белгиловчи катталик хисобланади.
Бу кўрсаткич орқали тана вазни етишмаслиги, нормаллиги ёки ортиқчалиги бахоланиб, даволаш усули танланади.
Тана вазни индекси қуйидаги формуkа ёрдамида ўлчанади: ТВИ  = m / H2

ТВИ = тана вазни индекси (кг/м2)
m = тана вазни (кг)
H = бўйи (м)

Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ТВИ қуйидагича белгиланган.  


            
Тана вазни индексини белгилашда нафақат одамнинг бўйи ва вазнини, балки унинг ёшини хам хисобга олиш тўғри бўлади. Ушбу жадвал ёрдамида Сиз ўз ёшингиз учун оптимал ТВИ ни билиб олишингиз мумкин.


Нормал ТВИ - доимо идеал қомат дегани эмас.



ИДЕАЛ ҚОМАТГА ЭГА БЎЛИШДА СПОРТНИНГ ХАМ РОЛИ МУХИМ.

Тана вазни индексингиз меёридан ортган бўлса асабийлашманг. 100 килограмм хар хил кўриниши мумкин.


СЕМИЗЛИКНИНГ 2 ХИЛ ТУРИ ФАРҚЛАНАДИ.
Эркакларча тури – бунда тана шакли «олма» ни эслатади, бунда ёғ бел сохасида тўпланиб, бўйин, елкалар ва қўлларга таъсир этмайди. Семизликнинг хавфли тури хисобланиб, ички аъзолар фаолиятини бузилиши билан кечади.
Аёлларча тури – бнда тана шакли ноксимон кўринишга кириб, ёғ сон ва бодирлар сохасида тўпланади. Бўйин, қориннинг устки қисми ва оёқ-қўллар ўзгаришсиз қолади.


© www.gepamed.uz