СУВ ОЗИШГА ЁРДАМ БЕРАДИМИ?

СУВ ОЗИШГА ЁРДАМ БЕРАДИМИ?

Стэнфорд Университети олимларининг ортиқча тана вазнига эга аёлларда ўтказган тажрибалар натижасига кўра: 1. Сув - калориялар сарфланишини тезлатади; 2. Сув – калориялар таъминотини камайтиради; 3. Сув – иштахани пасайтириб, ёғ тўқимасини эришини кучайтиради.

Бирданига 500 мл (икки стакан) сув ичиш 10 дақиқадан кейин метаболизм жараёнини 30 фоизга оширади ва бу эффект 1 соатдан ортиқ давом этади. Суткада 2 литргача сув ичиш 100 килокалория йўқотиш билан тенг хисобланади. Шунча килокалорияни йуқотиш учун ярим соат сузиш, 40 дақиқа сайр қилиш ёки 1 соатдан ортиқ жисмоний мехнат қилиш керак бўлар эди.
Чанқоқни сув билан қолдираётган экансиз, демак калорияси ўта юқори бўлган бошқа ичимликлар: лимонад, кола, ширин чой, шарбатлар, морс ёки сут истеъмол қилишдан сақланмоқдасиз дегани. Бир қарашда арзимас математикага ўхшайди, аммо сув истеъмол қилувчи инсонлар суткасига 200 килокалория камроқ истеъмол қилишади. Бу дегани йилига 3-4 кг га семиришдан сақланади дегани.   

Антиқа бир текшириш Германиянинг 32 та ўқув биноларида ўтказилди. Уларнинг хар бирида кўринарли жойда мактаб ўқувчилари чанқоғини қондириши учун ичимлик сувили фонтанчалар ўрнатилди. Мактаб ўқувчиларига эса бу сувнинг фойдаси хақида маърузалар ўқиб эшиттирилди. Натижада, ўқув йилининг охирида: 3000 мингтадан ортиқ кичик ёшдаги болалар қатнашган текширувда мунтазам сув ичиш натижасида ортиқча вазн муаммосини 30 фоизга камайгани аниқланди.

Ундан ташқари ўтказилган бошқа кўплаб тажрибалар хам сув ичиш ва озиш ўртасида боғлиқлик борлигини исботлади. Аммо шуни эсда тутиш керакки, суюқликка хам дори сингари эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Яъни кам миқдорда деярли фойдасиз, ортиқчаси эса – зарарли. Хар бир организм ўзи учун «олтин меёр»ни билиши керак, шундагини кўзланган эффект – озишни олиш мумкин.

Истеъмол қилинадиган суюқлик миқдори.

Организм қабул қилиши мумкин бўлган нормал сув миқдори суткасига эркакларда – 3,7 литр, аёлларда 2,7 литрни ташкил этиши керак. Бу ерга таомлар таркибидаги намлик ва мева шарбатлари хам киради.


Хавфсизлик қоидаси
Бу нормадан ошириб юбориш тавсия этилмайди. Негаки ўзига хос асорат сув интоксикацияси белгилари ривожланиши мумкин.

Статистика: сув озишга ёрдам беради.

Бу нақлни текшириш учун олимлар алохида текшириш ўтказиб кўришди. Яъни улар кунига бир литрдан кам  суюқлик ичувчи аёлларни ажратиб олишди ва улар истеъмол қиладиган сув миқдорини 2 литргача кўтаришди. Назорат бир йил давом этди ва бу даврда уларнинг вазни ва қорин айланаси даврий равишда текшириб борилди. Якуний хулоса чиқарилганда хар бир текширилувчининг ўз хаёт тарзини ўзгартимаган холда 2 кг гача вазн ташлагани аниқланди. Яна маълум бўлишича совуқ сув ичиш метаболизмни янада кучайтириш ва кўпроқ озишга ёрдам бериши исботланди, негаки организм кираётган сувни тана хароратигача иситиш учун хам  энергия сарфлаши аниқланди.
Текшириш давом эттирилиб, яна икки ойдан кейин хулоса чиқарилганда аёлларнинг иштахаси пасайгани, овқат ейишга бўлган эхтиёжнинг илгаридан сезиларни камайгани ва натижада камроқ калорияларни ва килограммларни кириши аниқланди. 8 хафтадан кейин тана вазни яна ўлчанганда 1,5 кг га камайгани маълум бўлди.
Буни исботлаш учун олимлар 50 та ортиқча вазнли аёлни танлаб олишиб, уларга сувни 2 стакандан кунига 3 махал: нонушта, тушлик ва кечки овқатгача ярим соат олдин ичиш тавсия қилинди. Аёллар пархезида бошқа хеч қандай чекловлар бўлмади.

Озишнинг бу усули, яъни «Озишни истасанг – кўпроқ сув истеъмол қил»  шиори ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Буни диетологлар ва шу усул билан озган инсонлар хам қўллаб-қувватлайди.   


© www.gepamed.uz