ВАРИКОЦЕЛЕНИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ

ВАРИКОЦЕЛЕНИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ

Кўп холларда варикоцеле эркакларда тасодифан, турли хил тиббий кўриклар пайтида ёки бепуштлик билан мурожаат қилинган пайтида аниқланади.

Диагностика
Хозирга замонда ташхисни тасдиқлаш қийинчилик туғдирмайди. Бу мақсадда анъанавий (кўрик, пальпация, функционал синамалар) дан ташқари инструментал текшириш усуслларидан: ультратовушли текшириш, допплерография, флебография қўлланилади. Бепуштликни аниқлаш мақсадида эякулятни текширилади.

Даволаш

Хирургик ва консерватив даволаш усуллари фарқланади.

Жаррохлик усули эффектив саналиб, хозирда 120 турдан ортиқ ташрих турлари мавжуд.
Энг кўп қўлланиладиган ва эффектив ташрих Иваниссевич операцияси хисобланиб, уруғдон венасини ички чов халқасидан бироз юқоридан боғлаш билан характерланади.


Сўнгги йилларда кам инвазив хирургик усуллардан уруғдон венасини эмболизацияси ёки склеротерапияси қўлланмоқда. Бунда уруғдон венасига ўрнатилган катетер найи орқали махсус тиқин (эмбол)  ёки склеротик восита жўнатилиб вена қон томирларида қон оқимини тўхтатилади.


Икки томонлама варикоцеледа лапароскопик усул қўлланилиб, бир вақтнинг ўзида тестикуляр қон томирларни кесиш ва боғлаш услуби қўлланилади.



Ташрихдан кейин варикоцеленинг тузалиши ва 31-90 фоиз холатда сперматогенезни тикланиши кузатилади. Ташрихни қай турини танлашни пациентнинг ўзи танлайди. Айтиб ўтиш лозимки эркакларнинг жинсий фаоллигини ушбу ташрих турлари хеч қандай таъсир этмайди. Аммо ёш эркакларда оила қуриш режаси бўлса ташрихни бажариш зарур хисобланади. Ташрихнинг асоратларидан бири истисқо (гидроцеле) хисобланиб, 5-7 фоиз холларда кузатилади.   
 
Даволашнинг консерватив усулларига қуйидагилар киради:
•    Жисмоний фаолликни чегаралаш;
•    Актив спорт турлари (отда чопиш) билан шуғулланишни чеклаш;
•    Суспензорий (моякларни кўтариб турувчи восита) тақиб юриш.


© www.gepamed.uz