ИНЪЕКЦИЯЛАР. ТУРЛАРИ. МЕТОДИКАСИ.

ИНЪЕКЦИЯЛАР.  ТУРЛАРИ. МЕТОДИКАСИ.

ИНЪЕКЦИЯЛАР.  ТУРЛАРИ. МЕТОДИКАСИ.

Тиббиётдан узоқроқ бўлган одамлар ёки поликлиника қабулхоналари билан чегараланадиган беморлар инъекция турларини икки хил: вена ичига ва думбага укол қилиш деб ўйлайди холос. Аслида бемор организмига дори воситаларини юборишда таблетка ичишдан ташқари инъекциянинг қуйидаги 6 хил тури фарқланади:

•    Вена ичига – энг кенг тарқалиб бевосита вена қон томири ичига дори жўнатилади. У икки хил бўлади: капельницада томчилаб юбориш ва шприц орқали бирданига билан юбориш;
•    Мускул орасига – дори юборишнинг энг кенг қўлланиладиган тури бўлиб, оддийлиги ва мускул тўқимасига осон туша олиш билан характерланади;
•    Тери остига – энг мураккаб муолажа хисобланиб, катта малака талаб этади. Бунда шприц игнаси майда қон томирларга бой бўлган тери ости ёғ клетчаткасига киргизилади;
•    Тери ичига – бу дори препаратини қонга кам тушишини таъминлаш мақсадида ингичка игна ёрдамида терининг мугуз қаватига юбориш бўлиб, анестезиология ва диагностика мақсадларида қўлланилади.
•    Суяк ичига – махсус малакали тиббий персоналлар томонидан алохида кўрсатмаларга асосан бажарилади. Масалан, семизлиги ортиқча бўлган пациентлар ёки анестезия мақсадида.
•    Артерия ичига – кам қўлланиладиган усул бўлиб, реанимацион чора тадбирлар пайтида қўлланилади. Асоратлари кўп учрайди.



Инъекциялар қандай бурчак остида қилинади?
Инъекциялар бажарилаётганда шприц игнаси ва тери оралиғидаги бурчак қуйидагича бўлиши керак:
Мускул орасига - 90 градус остида;
Тери остига – 45 градус остида;
Вена ичига - 25 градус остида;
Тери ичига - 10-15 градус остида.





© www.gepamed.uz