ҚОНИМДА ГЕПАТИТ В ВИРУСИ БОР. САВОЛИМ БУНДАЙ:

ҚОНИМДА ГЕПАТИТ В ВИРУСИ БОР. САВОЛИМ БУНДАЙ:

Савол: Болаларимни қучоқлаб, ўпсам бўладими?
Жавоб: Ха мумкин. Улар зарарланмайди қачонки сизнинг ва фарзандларингизнинг оғиз бўшлиғида қонаётган жарохатлар (милк қонаши) бўлмаса. Хар қандай холда хам оила аъзоларингизни эмлатиб олганингиз маъқул.

Савол: Оилам учун овқат тайёрласам бўладими? Овқат тайёрлаш пайтида қўлимни кесиб олсам нима бўлади?
Жавоб: Ха, оилангиз учун овқат тайёрласангиз бўлаверади. Қўлингизни кесиб олган ва қон томчиларини овқатга тушган тақдирда хам оила аъзоларингизни зарарланиш хавфи жуда минимал. Негаки, бунда овқат биринчидан термик ишловга учрайди, иккинчидан овқат хазм қилиш аъзолари ферментлари вирусни нейтраллайди.   

Савол: Оилам аъзолари мен ишлатаётган ошхона анжомларини ишлатса бўладими?
Жавоб: Қошиқ, ликопча ёки вилка орқали вирус тарқалмайди. Аммо гигиена анжомларини (қайчича, тиш чўткаси ва хаказо) алохида қилиб олганингиз маъқул.

Савол: Яқинда овқат тайёрлаш жараёнида қўлимни кесиб олдим, қон томчилари ошхона столи, пол ва шкафда қолди. Қонни қандай тозаласам бўлади?
Жавоб: Қон доғларини кетказиш учун оддий маиший оқартувчи гипохлорит натрийдан фойдаланишингиз мумкин (сув билан 1:10 нисбатда эритиш орқали). Унинг ўрнига тиббий этил спирти (этанол миқдори 70-96%лик) ни ишлатиш мумкин. Тозалашни резина (латекс) қўлқопда амалга оширганингиз маъқул. Ишлатилган тозалов буюмларини алохида пакетга солиб ахлатга ташланг. Охирги босқичда қўлингизни совун билан илиқ сувда яхшилаб ювинг.

Савол: Врачларга, масалан сматологларга қонимда В вируси борлигини айтишим шартми?
Жавоб: Ха, қон билан алоқада бўладиган хар қандай инвазив муолажалар (шу жумладан гастроскопия) ўтказилишидан олдин тиббий персоналларни қонингизда гепатит вируси борлиги хақида хабардор қилишингиз шарт!


© www.gepamed.uz