ЖИГАРНИ ДАВОЛАШНИ ТАБОБАТ УСУЛЛАРИ 2: ГИЁХЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ

ЖИГАРНИ ДАВОЛАШНИ ТАБОБАТ УСУЛЛАРИ 2: ГИЁХЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ

Жигар ва ўт пуфаги учун қайнатма ва дамлама кўринишида тайёрланган гиёхлар яллиғланишга қарши, ўт хайдайдиган ва спазмолитик таъсир кўрсатади.

Ромашка (мойчечак) – кенг қўлланиладиган ўсимлик бўлиб, спазм ва яллиғланишни олдини олади, ўт хайдайдиган хусусияти бор. Бир ош қошиқдаги ромашкани бир стакан қайнаган сувга солиб 20 дақиқага тиндириб қўйинг. Сўнгра сузиб олиб ярим стакандан эрталаб ва кечқурун ичинг.

Календула (гулхамишабахор) катта миқдорда алкогол ичгандан кейинги интоксикация холатини хам олади. Календула дамламаси организмдаги аплмашинув жараёнларини кучайтириб, унинг секретор фаолиятини яхшилайди. Икки-уч қошиқ календулани бир литр сувда қайнатиб, бир соат тиндирилади. Сўнг сузиб, бир стакандан 2-3 махал ичилади.

Думбил попугини – ўт хайдовчи ва яллиғланишга қарши хусусияти мавжуд. 20 грамм думбил попугини бир стакан иссиқ сувда дамлаб, тиндирилади. Сўнг сузиб олиб суткасига 5 махал 2 ош қошиқдан ичилади.

Зверобой (қизилпойча)– жигар ва ўт пуфаги фаолиятини кучайтиради, ўт йўллари дискинезиясида фойдали. 1 ош қошиқдаги туйилган зверобойни бир стакан сувга солиб 10 дақиқа қайнатилади. Бир соат тургач эса тиндириб 1/4 стакан дамламани 3 махал ичилади.

Бессмертник (бўзноч) – ўт ва ўт йўллари димланиши, гепатит ва циррозларда буюрилади. 2 ош қошиқдаги бесмертник гул баргини 1 стакан қайнаб чиққан сувга солиб паст оловда 10 минут қайнатилади. Сузиб олинган дамламани овқатдан 20-30 дақиқа олдин 1/4 стакандан кунига 3-4 махал ичилади.

Расторопша (қушқўнмас) – организмдан шлакларни олиб чиқиб кетиш, яллиғланишни йўқотиш, алмашинув жараёнларини кучайтириш ва жигар хужайраларини тиклаш хусусиятига эга. Бир ош қошиқдаги расторопша уруғини кукун холига келтириб майдаланади, икки стакан совуқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади, сўнгра сузилади. 1-2 ош қошиқдан кунига 3-4 махал ичилади.

Жигар қайта тикланиш хусусиятига эга. Лекин бунинг учун унинг фаолиятини кучайтирувчи махсус моддалар – гепатопротекторлар керак. Одам организми хусусий гепатопротекторларига эга. Буларга рух, селен, магний, витаминлар (А, Е, С), фосфолипидлар киради. Жигар яллиғланишининг кучайган ва организм иммунитетини сусайган пайтларида ёрдам бериш учун айтиб ўтилган ўсимлик дамламаларини қўллаш мумкин.


© www.gepamed.uz