ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИ ТАБОБАТ УСУЛИДА ДАВОЛАШ - 1

ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИ ТАБОБАТ УСУЛИДА ДАВОЛАШ - 1

ЖИГАР УЧУН  5 ТА СУПЕРМАХСУЛОТ

Қизилча
Диетологлар қизилчани «чангютқич» деб аташади. Чунки у танани турли хил кераксиз моддалардан тозалайди. Қизилчани баргини хам, илдизини хам ишлатса бўлади. Уларда ёғларни эритувчи, жигар хужайраларини тикловчи ва янгиловчи – бетаин моддаси мавжуд.
Қизилчани пишириш шарт эмас. Хом баргларини майдалаб кесиб ёки қирғичдан ўтказиб зайтун мойи билан аралаштириб ейиш мумкин. Қизилчани сабзи билан бирга (1:10 нисбатда) сувини чиқариб ичилганда организм турли токсин ва холестериндан тозаланади, юз рангини тозалайди, турли хил шамоллашларни олдини олади. Бу шарбат шунингдек эркакларда потенцияни оширади, аёлларда хайз пайтидаги оғриқларни камайтиради. Қизилча шарбатини тайёрлаётганда сиқилгандан кейин 15 дақиқа тиндириш тавсия этилади. Бу пайтда унда кимёвий реакциялар кетиб, оғир хазм қилиш қийин бўлган моддалар сингишига ёрдам беради.  
    
Ошқовоқ.
Таркибидаги пектин моддаси хисобига ошқовоқ жигарнинг зарарланган тўқималарини тиккалаб, токсинлардан тозалайди. Ошқовоқ асосан жигар хужайраларини мембранасини таъмирлайди. Ошқовоқни доимий қабул қилиш жигар хужайраларини ўлимини олдини олади ва жигар фаолиятини нормаллаштиради.  
Ошқовоқни асал билан қўшиб истеъмол қилиш – моддалар алмашинувини яхшилаб, ортиқча холестеринни чиқариш орқали семиришдан сақлайди. Ошқовоқдан бўтқа (каша), турли десерт таомлар тайёрлаш мумкин. Айрим одамлар ошқовоқни хом бўйича истеъмол қилади. Ошқовоқни янги сиқилган шарбатини шакар ёки лимон экстракти билан қўшиб эрталаб ичиш жигар фаолиятини аъло даражага кўтаради.

Хурмо.
Хурмо витамин С тутади ва буриштирувчи (тиши қамаштирувчи) хусусияти мавжуд бўлиб, ширин таъмга эга. Хурмо таркибидаги қўпол толалар (клетчатка), зарарли холестеринни қонга сўрилишини 10-15 % га камайтиради. Мавсумий бўлгани сабабли хурмо пишиғида вақтни бой бермаслигингиз сўралади.    

Гречка.
Гречка - жигарни яхшиловчи яна бир махсулот бўлиб, таркибида кўплаб, ўсимлик моддаларини – асосан флавоноидларни тутади. Улар ортиқча ёғларни нафақат жигар тўқимасидан балки бутун қон томирлардан чиқариб ташлайди.   

Дириза (Годжи меваси)
Таркибида галактолипид моддаси тутгани сабабли организмдан токсинларни ва ёғларни чиқариб ташлайди. Шунингдек, галактолипид моддаси қўллар, елка ва тизза бўғимларини харакатчанлигини таъминлайди.

© www.gepamed.uz