«ТИЛИМНИ УЧИДА ТУРИБДИ» ФЕНОМЕНИ - 2.

«ТИЛИМНИ УЧИДА ТУРИБДИ» ФЕНОМЕНИ - 2.

Кўпчилик инсонларда учрайдиган манзара: кўз олдимизда конкрет бир одамнинг ёки бирон бир буюмнинг образи туради, аммо унинг исми ёки номини эслай олмаймиз. Қолаверса бу инсон ёки буюм хақида аниқ, майда деталларигача специфик ахборотларни айта оламиз, қандайдир сабабларга кўра исм ва номлари ёдимизга келмайди.
Бу тилимизни учида турадию айта олмайдиган холат бир қатор лингвист олимлар ва психологлар томонидан ўрганилган бўлиб, инглиз тилида бу феномен «ТОТ» аббревиатурасини («tip of the tongue», яъни «тил учида») олган.
Бу холатга тушишимизга сабаб нима? Нега биз сўзларни эсдан чиқарамиз? Бу пайтда бош мияда қандай жараёнлар кетади? каби саволларга турли хил жавоблар бор.

Бу феномен қачон содир бўлади?

Янги тил ва янги сўзлар ўрганиш жараёнида сўзлар ва уларнинг ахамияти бош миянинг бир жойида сақланиши кераклиги мантиқан тўғри булади. Масалан: ит сўзи хотирамизда «тўрт оёқли уй хайвони» каби сақланиши керак. Тилимиз учидаги феномен эса буни аксини кўрсатади. Яъни предмет номи ва унинг хусусияти бош миянинг алохида-алохида қисмларида жойлашар экан.
 
Хотира фаолитияти ва эслаб қолиш жараёнини қандай кечиши тўғрисидаги хақиқатга яқин назарияни голландиялик лингвист Левелт олға сурган. Унинг фикрича биз хотирадан «ажратиб» олаётган сўзлар аста-секин кечади, яъни аввал биз тушунчанинг визуал образи (кўриниши) ни, кейин эса у билан боғлиқ сўзларни эслаймиз. Бошқача қилиб айтганда инсон мияси мураккаб дунё: номлар бир жойда сақланса, унга боғлиқ маълумотлар бошқа жойда сақланади.
     
Одатда сўзлар ва уларнинг ахамияти орасида маълумотлар осон топилади. Аммо баъзи вақтларда (айникса кам ишлатиладиган ном ва сўзларга келганда) бош мия мухим сўзни истаб адашиб қолади. Айнан шу пайтда «тилимиз учида» холати юзага келади.

Тасаввур қилиш мумкинки инсон мияси қоғозлари тартибсиз жойлашган бир иш столига ўхшайди. Биз аниқ маълумотни қаерга яширинганини биламиз, аммо уни қаерга қўйганимизни эслай олмаймиз. Шунинг учун олимларимиз кўпроқ китоблар мутоала қилиш ва бош мияга тез-тез мурожаат қилиб туришни тавсия этади.
 

© www.gepamed.uz