СУВЧЕЧАКНИ ХОМИЛАДОРЛАР ВА КАТТАЛАРДА КЕЧИШИ. ДАВОЛАШ.

СУВЧЕЧАКНИ ХОМИЛАДОРЛАР ВА КАТТАЛАРДА КЕЧИШИ. ДАВОЛАШ.

Агар хомиладор аёл сувчечак билан хомиладорликнинг биринчи триместрида оғриган бўлса, унинг боласи сувчечак синдроми билан туғилиши мумкин. Унинг белгилари: оёқ ва қўлларини калталиги ва ривожланмаганлиги, бўйини пастлиги, бармоқларини ажралмаганлиги, кўзнинг ривожланиш нуқсонлари, теридаги кўплаб чандиқлар, жисмоний ва рухий ривожланишдан ортда қолиш.

Агар хомиладор аёл сувчечак билан хомиладорликнинг иккинчи ва учинчи триместрларида оғриса бола сувчечакни онаси қорнида ўтказади. Бола туғилгач эса сувчечак қайталаниб, белбоғли темиратки кўринишида кечиши мумкин. Агар хомиладор аёл туғруққача 6-21 кунгача бўлган даврда сувчечак вируси билан зарарланса бола катта миқдорда сувчечаккка қарши антителолар ғамлаб олишга улгуради. Унинг касаллиги енгил кечади.

Агар бола туғруқ пайтида сувчечак билан зарарланса касаллик оғир кечиб, «туғма сувчечак» деб юритилади. Чақалоқнинг онги хиралашган, иситмаси юқори, кўп миқдорда тошмалар кузатилади. Ички аъзоларини хам зарарланиши эхтимолдан холи эмас. Болани ўлиши хавфи жуда юқори бўлиб, хар бешинчи чақалоқ интенсив даво чораларига қарамай нобуд бўлади.

Сувчечакни 20 ёшдан катталарда кечиши юқори иситма, узоқ вақт ва кўплаб тошмалар тошиши билан характерланади. Марказий ва периферик нерв системаларини яллиғланиши билан боғлиқ асоратлари кўп учрайди. Катталара продромал давр кучли ифодаланади: кучли иситма, бош оғриғи, кўнгил айниб, қусиш, ёруғлик ва нурдан қўрқиш, тана мускуллари талвасаси, бўшаши ва мувозанатни бузилиши кузатилади. Тошмалар 2-3 куни пайдо бўлиб, кўп инфекцияланади. Иммунитети юқори бўлган катта ёшдаги одамларда сувчечак белбоғли темиратки (опоясывающий лишай) кўринишида кечиб, тошмалар тошишидан олдин теридаги кучли оғриқлар билан характерланади.  


   
Сувчечакни даволаш.

Одатда  сувчечак белгилари билан курашиш ва даволаш уй шароитида олиб борилади:
1.    Ётоқ режими – иситма ва интоксикация даврида буюрилиб, 3-5 кун давом этади.
2.    Пархез – аяйдиган диета: ёғли, қовурилган, дудланган махсулотлар берилмайди. Сабзавотлар фақат қайнатилиб ёки димлаб берилади. Мева-чевалар ейиш тошмалар даврида мумкин эмас. Илгари аллергия бермаган махсулотлар билан озиқланиш тавсия этилади.
3.    Антисептик терапия – томоқни фурациллин эритмаси билан хар бир овқатланишдан кейин чайқалади. Кўзларда коньюктивит белгилари бўлса ацикловир мази суртилади. Теридаги тошмаларга инфекция тушмаслиги учун бриллиант кўки (зеленка) ёки «Каламин» лосьони билан ишлов берилади.
4.    Тошмаларни эзиш ва суюқлигини чиқариш мумкин эмас. Қичишган жойларга «Пенцикловир-Фенистил» мази суртилади. Душ қабул қилишни тошмалар тошиб тугагунча тавсия этилмайди.
5.    Асосий даво – қуйидаги препаратларни қўллашдан иборат:
a.    «Ацикловир» («Зовиракс», «Виролекс») – 2 ёшгача болаларга. «Валцикловир» – 12 ёшдан бошлаб, «Фамцикловир» – 18 ёшдан бошлаб. Бу препаратлар токсик, шунинг учун врач кўрсатмасига биноан буюрилади.
b.    Махсус иммуноглобулин – «Зостевир». Врач томонидан буюрилади.
c.    Хомиладорликда ва асоратларни олдини олиш учун «Новирин» или «Изопринощин».
d.     Юқори иситмада «Парацетамол» или «Нурофен».
e.    Кучли қичишишда антигистамин препаратлари: «Фенистил», «Эриус», «Зодак», «Супрастин» ва бошқалар.

 
© https://t.me/gepamed_ultra