СУВЧЕЧАК. БЕЛГИЛАРИ. ПРОФИЛАКТИКАСИ.

СУВЧЕЧАК. БЕЛГИЛАРИ. ПРОФИЛАКТИКАСИ.

Сувчечак – бу герпес оиласига мансуб вирус томонидан чақирилувчи, ўта юқумли инфекцион касаллик хисобланиб, асосан кучли иноксикация белгилари ва теридаги специфик пуфакчали тошмалар билан характерланади. Сувчечак вируси Varicella-zoster virus деб аталиб, катталарда белбоғли темиратки (опоясывабщий лишай) касаллигини хам шу вирус чақиради. Сувчечак билан асосан болалар оғриб, катта ёшда жуда кам учрайди. Сувчечак микроби ўта учувчан бўлиб, 20 метр радиусдаги организмни зарарлаши мумкин.

Вирусни тарқалиши:
1.    Хаво-томчи йўли билан: гаплашаётганда, йўталганда, акса урганда;
2.    Контакт йўл: беморнинг сўлаги ёки пуфакчалари таркиби зарарланмаган терига тушганда;
3.    Вертикал: онадан боласига хомиладорлик пайтида, хомиладор аёл сувчечак ёки белбоғли темиратки (лишай) билан оғриса.

Сувчечак билан ўртача 4-6 ёшдаги болалар оғрийди (90%). Янги туғилган чақалоқлар 6 ойгача йўлдош орқали бериладиган антителолар хисобига оғримайди (агар онаси ёшлигида сувчечак билан оғриган бўлса). Бемор одам 2 хафта мобайнида юқумли хисобланади. Охирги тошмалардан 5 сутка ўтгач бемор юқумли хисобланмайди.

Организмга тушгандан кейин вирус нафақат тери ва нерв тугалмалари,  балки ўпка ва бош мия, хазм ва сийдик йўлларини хам зарарлайди. Хомиладорларда вирус боланинг она қорнидаги ривожланишига таъсир этади.                 
Бундан ташқари вируснинг онкологик касалликларда, қон касалликларида, ВИЧ-инфекция ва нур касалликларида фаоллашуви кузатилади. Вирус фақат одамлар орасида тарқалиб, хайвонларда кузатилмайди. Вирусга берилувчанлик 100%.
Сувчечак билан оғригандан кейин 97% беморларда турғун иммунитет шаклланади. Колган 3% и эса қайта зарарланиши мумкин. Қайта зарарланиш белбоғли темиратки кўринишида хам кечиши мумкин. Сувчечак билан касалланиш мавсумий бўлиб, одамнинг иммунитети тушган даврлар бахор-куз даврида кўп кузатилади.

Сувчечак белгилари.
Сувчечак белгилари босқичма-бочқич ривожланади:
1.    Сувчечак вируси одам танаасига тушгач, бурун, халқум ва оғиз шиллиқ қаватлари хужайраларига кириб бориб, шу ерда тўпланиб кўпаяди. Бу инкубацион давр дейилиб, ўртача 7-14 кун давом этади.
2.    Маълум миқдорга етгач вирус қонга ўтиб тарқалади. Бунга жавобан организм реакция билдириб: енгил температура, теридаги қизил тошмалар, бўшашиш, кўнгил айниши, иштаха сусайиши ваа бош огриғи кузатилади. Бу давр продромал давр дейилиб, айрим инфекционистлар қизилча касаллиги билан адаштириб юборади.
3.    Кейинча вирус тери хужайраларига кириб бориб, махаллий шиш ва организмнинг умумий реакцияси кузатилади. Биринчи куни температура ортади. Тошма канча кўп бўлса иситма шунча юқори бўлади. Иситма давомийлиги 2 кундан 2 хафтагача чўзилиши мумкин. Бемор танасида аввал қизил доғлар, кейин шаффоф суюқлик тутувчи пуфакчалар хосил бўлади. Вақт ўтиб бу пуфакчалар йиринглаши хисобига суюқлик сарғайиши, кейинча қуриб пўстлоқча хосил қилиши мумкин. Яъни, сувчечакда хамма тошмалар циклик босқичларни амалга оширади: қизариш - пуфакча – пўстлоқ. Тошмаларни тошиб тарқалиши хам ўз хусуситига эга: аввал танада тарқалади, кейин қўл-оёқларга ўтади. Касаллик оғир кечганда тошмаларни кафт ва товонларга, кўз ва оғиз шиллиқ қаватларига, гениталийларга тарқалиши кузатилади.   
4.    Тошмалар кучли қичишиш билан, лимфа тугунларини катталашуви ва интоксикация белгилари билан намоён бўлади: бўшашиш, тез толиқиш, бош оғриши, кўнгил айниши, тахикардия. Тошмалар қай тартибда тошган бўлса шу тартибда йўқолади.
5.    Соғайиш даври: иситма тушади, интоксикация йўқолади, тери пўстлоқчалари тушиб кетиб, ўрнида жигар ранг пигментация қолади. Чандиқчалар фақат терини чуқур зарарланган қисмларида ёки қашлаш натижасида бактериал инфекция қўшилган жойларда  қолади холос.



Сувчечакни профилактикаси
1.    Умумий профилактика – беморни ва у билан охирги 21 кун давомида контактда бўлганларни изоляция қилинади. Бу айниқса болалар боғчасига ёки казармаларга тааллуқли.
2.    Специфик профилактика – барча контактда бўлган одамларга сувчечаккка қарши иммуноглобулин («Зостевир») қилинади. Бу айниқса касаллик ривожланиши хаёти учун жиддий хавф уйғотадиган ахоли қатламига – ой куни яқинлашаётган хомиладорларга, химиотерапия олаётган лейкоз билан оғриган беморларга, ВИЧ инфекцияси бор беморларга, чала туғилган чақалоқларга тааллуқли.
3.    Актив профилактика – одамларга тирик кучсизлантирилган сувчечак вакцинаси юборилади. Бу асосан илгари сувчечак билан оғримаган туғишни режалаштираётган аёлларга, сувчечак билан ётқизилган беморлар тутувчи илгари оғримаган медперсоналларга тааллуқли.
 

© https://t.me/gepamed_ultra