ҚАНДСИЗ ДИАБЕТ НИМА?

ҚАНДСИЗ ДИАБЕТ НИМА?

Қандсиз диабет – бу гипоталамус ва гипофизнинг вазопрессин гормонини ишлаб чиқариш фаолиятини бузилиши натижасида кучли чанқаш, кўп сув истеъмол қилиш ва кўп миқдорда сийдик ажратиш билан кечувчи касаллик хисобланади.
Статистика маълумотларига қараганда бу касаллик билан Ўзбекистонда 2012 йил холатига кўра 2295 та бемор хисобда турган, яъни хар 100 мингта одамга 7,7 киши тўғри келади. Беморларнинг ўртача ёши 40-49 ёшда. Бу касаллик эркак ва аёлларда бир хил частотада, болалар орасида кам учрайди.

Қандсиз диабет сабаблари:
•    Гипоталамус ва гипофизни ўсмасимон касалликлари
•    Миянинг шу қисмлари қон томирларида қон айланишини бузилиши, аневризмалар.
•    Бош мия травмалари, жаррохлик амалиётлари.
•    Ирсият.
•    Буйрак касалликлари.

Қандсиз диабет турлари:

•    Марказий (нейроген) – гипоталамус ва гипофиз томонидан вазопрессин гормони ишлаб чиқарилиши бузилади.
•    Буйракли (нефроген) – буйрак каналчалари (нефронлар) да вазопрессин гормонини ўзлаштириш бузилади.
•    Хомиладорлар тури- ўткинчи бўлиб, туғруқдан сўнг йўқолади.
•    Инсипидар (нерв табиатли бўлиб, психиатрлар томонидан даволанади)

Қандсиз диабет келиб чиқиши.
Маълумки инсон қони доимо буйраклар орқали ўтиб, кераксиз ва зарарли моддалардан тозаланиб туради. Ортиқча суюқлик сийдик билан ажралади, қооганлари эса яна қайта қон томир ўзанига сўрилади. Бу холатни реабсорбция деб аталиб, бу жараён вазопрессин (антидиуретик) гормони хисобига амалга ошади. Бу гормон хосил бўлиши ва ажралишига бош миядаги гипоталамус ва гипофиз қисмлари жавоб беради. Вазопрессин гормонини етарли даражада ажралмаслиги буйракларда сувнинг қайта сўрилиши бузилишига ва кўп сийдик ажралишига сабаб бўлади. Қандли диабетдан фарқли равишда бу ўзгаришларда қондаги глюкоза миқдорининг ўзгаришсиз қолади, аммо сийдикнинг нисбий зичлигини тушиб кетиши кузатилади (1005 дан паст). Шунинг учун бу касаллик қандсиз диабет деб аталади.

Қандсиз диабет белгилари.
•    Кўп чанқаш, кўп сув ичиш ва кўп сийдик ажратиш (суткасига 5 литрдан 20 литргача)
•    Бу белгилар кечаси хам бўлгани учун уйқу бузилиши ва чарчаш симптомлари пайдо бўлади.
•    Беморлар совуқ ва яхна сув ичишни  хуш кўришади.
•    Бош оғриғи
•    Тери қуруқшаши
•    Озиш
•    Сўлак ажралишини пасайиши
•    Ошкозонни катталашиб чўзилиши
•    Сийдик пуфагини катталашиши
•    Қон босимини тушиши
•    Кайт қилиш
•    Неврологик бузилишлар
•    Ёш болаларда энурез.

Қандсиз диабет диагностикаси
1.    Полиурия (камида 3 литр).
2.    Нормогликемия (қонда қанд миқдори нормада).
3.    Сийдикнинг нисбий зичлигининг камайиб кетиши (1005 дан кам).
4.    Сийдик осмоляр осимини камайиши (< 300 мОсм/кг).
5.    Буйрак патологияларини йўқлиги.
6.    Куруқ нарсалар ейиш тести. 8-12 соат суюқлик ичмаслик, тананинг 5% га озиши ва сийдикнинг нисбий зичлигини кўтарилмаслиги кузтилади.
7.    МРТ: гипофиз ва гипоталамус ўсмасини инкор қилш учун.

Қандсиз диабетни даволаш.

1.    Вазопрессин гормонининг синтетик аналоглари, кунига икки махал бурунга томизилади: адиуретин СД ёки десмопрессин.
2.    Узоқ таъсир этувчи препарат - питрессин танат, 3-5 кунда бир марта кўлланади.
3.    Углеводларга бой диета, овқатни тез тез ейиш.
4.    Вазопрессин секрециясини кўпайтириш учун хлорпропамид ёки карбомазепин буюрилади.
5.    Нефроген турида тиазид диуретиклар, литий препаратлари берилади.
6.    Нейроген турида (ўсмаларда) – операция қилинади.

© https://t.me/gepamed_ultra