БУТУНЖАХОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ СУПЕРБАКТЕРИЯЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ.

БУТУНЖАХОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ СУПЕРБАКТЕРИЯЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ.

Бутунжахон Соғликни Сақлаш Ташкилоти (БССТ) биринчи марта 12 та энг хавфли супербактерияларни эълон қилиб, фармацевтика сохасига уларга қарши дори воситалари ўйлаб топиш учун старт берди. Бу бактериялар 3 та: критик хавфли, кучли хавфли ва ўртача хавфли тоифаларга бўлинди.   

БСТТ китобидаги доктор Мари-Поль маълумотларига кўра «антибиотикларга бўлган сезувчанлик ортиб бормоқда, бизнинг даволаниш учун вариантларимиз тугамоқда. Агар биз шу холатни бозор иқтисодиёти кучларига ишониб қолдириб қўйсак, биз учун зарур бўлган антибиотиклар ўз вақтида ишлаб чиқарилмай қолади».

Рўйхат куйидагича:
Критик хавфли бактериялар:
1.   Бауман Акинетобактерияси, карбапенема гурухи антибиотикларига чидамли
2.   Кўк йирингтаёқчали бактерия, карбапенемага чидамли
3.   Энтеробактериялар, карбапенемага чидамли
Кучли хавфли бактериялар:
4. Энтерококк фэциум, ванкомицинга чидамли
5. Тилларанг стафилококк, метициллин ва ванкомицинга чидамли
6. Хеликобактер пилори, кларитромицинга чидамли
7. Кампилобактер, фторхинолонга чидамли
8. Сальмонелла, фторхинолонга чидамли
9. Гонококк, цефалоспорин ва фторхинолонга чидамли
Ўртача хавфли батериялар:
10. Пневмококк, пенициллинга чидамли.
11. Гемофил таёқча ампициллинга чидамли
12. Шигелла, фторхинолонга чидамли.

Критик хавфли бактериялар.

1.   Бауман Акинетобактерияси, карбапенема гурухи антибиотикларига чидамли. Бактерия шифохоналарда ётқизилган пациентларда бир қатор инфекцияларни келтириб чиқариш хусусиятига эга: пневмония ёки қон инфекциялари.
2.   Кўк йирингтаёқчали бактерия, карбапенемага чидамли. У соғлом одамларда тери тошмалари ва қулоқ инфекцияларини, шифохонадаги беморларда жиддий қон инфекцияларини келтириб чиқара олади.
3.   Энтеробактериялар, хам карбапенемага, хам цефалоспоринларга чидамли. Бу бактериялар одам организми ичагида яшаб, ичак таёқчаси ва сальмонеллаларни ўз ичига олади.

Рўйхатни тузган халкаро экспертлар командаси фармкомпанияларни грамм манфий бактерияларга қарши дориларни ўйлаб топишга чақирди. Бу фармкомпанияларни охирги йилларда барча кучларини ишлаб чиқарилиши осон ва арзон бўлган грамм мусбат бактерияларга қарши ишларни олиб боргани билан тушунтирилади.
Грамманфий бактериялар одатда ичакларда яшаб, қон оқишига ва сийдик йўлларида жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Граммусбат бактериялар эса организм ичида эмас, ташқарисида – тери ва бурун катакларида аниқланади.
 
Руйхатдаги бактериялар тузишда қуйидаги параметрлар хисобга олинди:

•    антибиотикларга бўлган чидамлилиги;
•    ўлим холатларини келтириб чиқарган миқдори;
•    шифохоналарда ташқарида зарарланиш частоталари;
•    уларни даволаш ССВ тизимига қанча қимматга тушиши.

Критик хавфли бактериялар
– бу кам учрайдиган лекин даволаниши жихатидан қимматга тушадиган ва кўпинча ўлим биан якунланадиган жиддий инфекциялар хисобланади.
Кучли хавфли бактериялар – уларга қарши курашишда янги антибиотиклар талаб қилиниб, улар соғлом одамларда инфекциялар чақириши мумкин.
Ўртача хавфли бактериялар – булар тобора тиббиётда мавжуд бўлган антибиотикларга сезувчанлиги камайиб бораётган антибиотиклар хисобланади. Масалан: пневмококк инфекцияси пенициллин билан даволашда эффект бермаяпти. У пневмония, қулоқ инфекциялари, гайморит, синусит ва менингит чақириши мумкин.

 
 
© https://t.me/gepamed_ultra