БОЛАЛАРНИНГ «РАСВО» ХАРАКТЕРИДА ОТА-ОНАЛАРНИНГ ТАНҚИДИ САБАБ ЭКАН.

БОЛАЛАРНИНГ «РАСВО» ХАРАКТЕРИДА ОТА-ОНАЛАРНИНГ ТАНҚИДИ САБАБ ЭКАН.

Айова Университети изланувчилари яқинда ота-оналарининг даромадлари юқори бўлган 500 тадан ортиқ 6-синф ўқувчиларида ўтказилган савол-жавоб натижаларини ўрганиб чиқишди. Текшириш давомида улар ўқувчилардан уларнинг ота-оналари учун қадрли бўлган 6 та буюмдан 3 тасини танлаш сўралди. Бу қадрли буюмлар орасида боланинг муваффақиятлари ва бошқа одамларга нисбатан бўлган хурмат-эътибор кабу муносабатлар ўрин олди деб ёзади The Daily Mail портали.

Шундан сўнг олимлар мактаб ўқувчиларини жавоблари билан уларнинг мактабдаги ўзлаштириш даражаси ва хулқини таққослаб чиқишди. Натижаларга қараганда ота-оналарнинг мехри ва уларнинг муваффақият ва ютуқларга бўлган муносабати болаларнинг ўзлаштириши ва мактабдаги хулқига тўғри пропорционал бўлди. Болаларнинг ота-оналари танқидига бўлган жавоб таъсири (реакцияси) хам эътибордан четда қолмади.

Хулоса қилиб айтганда, ўз фарзандида мехр ўрнига ютуқ ва муваффақиятларни устун қўйган болалар кўпроқ хавотирли,  жахлдор, тушкунликка берилувчан бўлиб ўсган. Уларнинг ўзига бўлган фикр-муносабатлари паст бўлиб, ота-оналарини кўпроқ танқид қилишган. Мутахассислар фикрича ота-оналари томонидан мақсадга эришиш учун болага ўтказиладиган ортиқча босим уларда ижтимоий кўникмаларни шаклланишида тўсқинлик қилар экан.

© https://t.me/gepamed_ultra 



Манба: http://www.dailymail.co.uk/sciencetech/article-3985520/Don-t-pressure-kids-Pushy-parents-cause-children-anxious-unsuccessful-loners.html