ЮРАК ХУРУЖИ ВА ВАХИМА ХУЖУМИ ҚАНДАЙ ФАРҚЛАНАДИ.

ЮРАК ХУРУЖИ ВА ВАХИМА ХУЖУМИ ҚАНДАЙ ФАРҚЛАНАДИ.

Юрак хуружлари ва вахима хужумлари бир-бирига ўхшаш клиник кўринишга эга: кўкрак қафасидаги кучли оғриқ бўлиши, санчиши, терлаш, чалкаш-чулкаш нафас олиш ва кўнгил айниши. Айнан юрак хуружлари вахимага сабаб бўлгани учун уларни ажратиш бирмунча қийинлашади. Қуйида уларнинг фарқлари хақида гапирамиз.

Юрак хуружларини қандай фарқлаш мумкин:

•    Юрак сохасидаги оғриқ босиб оғрийди
•    У кўкрак қафасини ўртасида пайдо бўлиб, чап қўлга ва белга пастга бериши мумкин
•    Оғриқ бўйинга, пастки жағ ва тишларга узатилиши мумкин
•    Оғриқ интенсивлиги ўзгариб туради
•    Бу холатлар 5 дақиқа давом этади ва нафасга таъсири бўлмайди
•    Санчиш чап қўл билан чегараланади
•    Бирданига совуқ, ёпишқоқ тер, кўнгил айниши ва хатто қайт қилиш қўшилиши мумкин
•    Юрак хуружи чўққисида беморларда қўрқув пайдо бўлиб, ўлиб қоладигандек хисқилишади
•    Нафас олишни тезлашиши кузатилмайди.
Санаб ўтилган белгилар 5 дақиқадан узоқ вақт давом этса – тез ёрдам чақиришингиз мумкин, ёки ўзингиз яқинроқ тез тиббий ёрдам бўлимига учрашингиз сўралади.


Вахима хужумлари қандай аниқланади:
•    Вахима хужумлари оддий холатларда хам пайдо бўлиши мумкин
•    Унинг белгилари 10 дақиқадан кейин чўққисига чиқади
•    Оғриқ кўкрак қафасида жойлашиб, тўлқинсимон бўлади, гох пайдо бўлиб, гох йўқолади.
•    Хуруж пайтидаги санчиш ва бармоқларни уюшиши хар иккала қўл ва оёқларда бўлади.
•    Оғриқ пайтида одамларда мислсиз қўрқув хисси (масалан бўғилиб қолиш ёки ақлдан озишга ўхшаган хис) пайдо бўлади.

Агар Сиз ўзингиздаги холатни юрак хуружими ёки вахима касаллигими фарқлай билмасангиз албатта докторларга мурожаат қилинг, чунки хар иккала холатда хам кутиш – яхши натижа бермайди. Ўз вақтида қўйилган ташхис ва олинган даво чоралари хаётингизни давомийлиги ва сифатига яхши таъсир этади.


© https://t.me/gepamed_ultra