ГРИПП ва ТУМОВ ФАРҚИ НИМАДА?

ГРИПП ва ТУМОВ ФАРҚИ НИМАДА?

Бу иккала касаллик туркуми ўртача иқлимдаги мамлакатларда кенг тарқалган инфекцион хасталиклар қаторига кириб, нафас йўлларини ўткир яллиғланиши билан кечади. Уларнинг авжи мавсумий ўзгаришлар, яъни Узбекистонда куз-бахор фаслларига тўғри келиб, айни шу пайтд ташқи мухит ўзгаришлари хисобига инсон стресс холатлари бошдан кечириб, бу турдаги касалликларга сезувчанлиги ортади.
Бу иккала касалликда кечишига кўра ўхшаш белгилар кузатилсада, даволаш нуқтаи назаридан қаралганда ва асоратларини олдини олиш мақсадида яхшилаб фарқлаб олиш тавсия этилади. Демак:

Қўзгатувчисига кўра.
ТУМОВ: рибовируслар, аденовируслар, парагрипп вируслари ва бошқа (хдамидий, стафилококк, стрептококклар) томонидан чақирилади.
ГРИПП: ортомиксовируслар томонидан чақирилиб, асосан учта тури фарқланади (серотип А, В, С).

Касаллик бошланиши
ТУМОВ: Аста-секин
ГРИПП: Бирданига, айрим пайтда бир соат ичида ривожланади

Температура
ТУМОВ: Бироз ортади, аста секинлик билан ортади ва энг юқориси 38,5 га тенг
ГРИПП: Бир неча соатлар ичида 39-40 градусгача ва ортиқ кўтарилиши мумкин. Баланд харорат 3-4 кун туради.

Интоксикация белгилари
ТУМОВ: Беморнинг умумий холати кониқарсиз.
ГРИПП: Бирданига жунжикиш, кўп терлаш, бош оғриши, ёруғдан қўрқиш, бош айланиши, мускул ва бўғимларда оғриқ кузатилади

Катарал белгилар
ТУМОВ: Бурун битиши бор ва кўп миқдорда, бошқа белгилардан устун туради. Овоз хиралашади.
ГРИПП: Касалликнинг иккинчи куни бурун енгил битиб ўтиб кетади.

Томоқ оғриши ва қизариши
ТУМОВ: Бурун халқум қисми шиллиқ қаватларини актив яллиғланиши хисобига доимий белги хисобланади.
ГРИПП: Кам учрайди, одатда халқумнинг орқа девори ва юмшоқ танглай бироз қизаради.

Йўтал ва кўкрак қафасидаги дискомфорт
ТУМОВ: Касалликнинг бошланишиданоқ, калта-калта, қуруқ йўтал, кўкракларда оғриқ йўк
ГРИПП: 2- суткадан бошлаб кучли йўтал, кўкрак қафаси кучли сиқиб оғрийди.

Акса уриш
ТУМОВ: Кўп учрайди
ГРИПП: Учрамайди

Кўзлар қизариши
ТУМОВ: Кам учраб, қўшимча бактериал инфекция қўшилса пайдо бўлади.
ГРИПП: Доимий белгилардан бири

Астеник синдром (бўшашиш)
ТУМОВ: Касаллик вақтида умумий холсизлик бор, касаллик ўтиши биланоқ йўқолиб кетади.
ГРИПП: Бўшашиш, қувватсизлик, бош оғриши, таъсирланувчанлик ва уйқусизлик касаллик тугаганидан сў касаллик тугаганидан сўнг 2-3 хафта хам давом этади.  

Лимфа тугунлари катталашуви
ТУМОВ: Учрайди, айниқса касаллик авж олаётган пайтда.
ГРИПП: Учрамайди.


© https://t.me/gepamed_ultra