ВЕНАЛАРНИ ВАРИКОЗ КЕНГАЙИШИ

ВЕНАЛАРНИ ВАРИКОЗ КЕНГАЙИШИ

Оёқ веналарини варикоз кенгайиши – бу веналарнинг эластиклигини камайиши, уларнинг чўзилиши, кенгайиши ва қийшайиши билан кечувчи касаллик хисобланиб, 25 ёшдан ортган хар бешта одамдан биттасида учрайди.

Варикозни келиб чиқиши:
Организмда қон катта ва кичик қон айланиш доиралари бўйлаб айланади. Бу харакат юрак томонидан амалга оширилади. Қон харакатининг тепадан пастга қараб йўналиши бўйлаб харакатланишига ернинг тортишиш кучи (гравитация коидалари) хам ёрдам берса, пастдан яна қайта юракка қараб харакатлариши вена қон томирлари ички қаватида жойлашган клапанлар хисобига амалга оширилади. Муаммо шундаки вена қон томирлари деворида мускул қавати бўлмайди ва бу уларнинг осонлик билан чўзилишига, кенгайишига ва клапан системасидаги носозликларга сабаб бўлиши мумкин. Натижада қон айланма харакатининг бузилиши ва оёқ юзаки веналаринг бўртиб чиқиши кузатилади. Бу ўзига хос оғриқ синдромлари ва косметик ноқулайликларга олиб келади.

Варикозни сабаблари:
1.    Ирсий мойиллик;
2.    Хомиладорлик;
3.    Ноқулай ва баланд пошнали оёқ кийимлари;
4.    Мехнат шароитлари ва зарарли одатлар;
5.    Жисмоний зўриқишлар;

Варикозни босқичлари:
0.    босқич – одамлар варикозга хос шикоятлар (шишлар, оёқлар оғриши, кечки пайт уюшиши) билдиришади, аммо кўрув орқали хам, текширишлар орқали хам бу исботланмайди.
1.    босқич – оёқларда қон томир юлдузчалари ва «тўрлари»  пайдо бўлади.
2.    босқич - веналар кенгайиши ва кўкиш тугунларнинг улар бирор жойда узокроқ ўтириш, ёки баланд пошнали оёқ кийимида юриш натижасида пайдо бўлиши кузатилади..
3.    босқич – юқоридаги шикоятлар кучайиши ва кечга бориб оёқларда шиш пайдо бўлиши кузатилади. Эътиборли жойи шундаки бу шишлар эрталаб турганда йуқолади.
4.    босқич - оёқларда трофик ўзгаришлар, пигментнинг ортиқча тўпланиши натижасида оёқ териси рангини жигаррангдан то қора ранггача ўзгариши кузатилади. Тери яллиғланиши қўшилиб, оддий қизаришдан то пуфакчали тошмалар хосил бўлади.
5.    босқич - тери атрофияланиб, трофик яралар хосил бўлади.
6.    босқич- узоқ турувчи битмайдиган трофик яралар кузатилади.



Варикозни даволаш:
1.    Махаллий суртма дорилар – оёқларни чарчаши ва оғирлигини олдини олиб, тинчлантиради. Улар тери орқали кичик дозаларда сўрилгани учун касалликнинг бошланишида тавсия этилади.
2.    Венотониклар – шишларни, оғриқларни йуқотиб, веналар деворини мустахкамлайди, қон харакатини яхшилайди. Чуқур веналарга хам бироз фойда беради.
3.    Эндовазал лазерли коагуляция – қон томир юлдузчалари ва тўрларини йўқотишда қўлланади. Муолажа махаллий оғриқсизлантириш орқали бажарилади.
4.    Склеротерапия – катта тугунлари бўлмаган зарарланган веналар ичига шприц ёрдамида склерозантлар юбориш орқали веналар ичидан елимланиб қўйилади. Бунда қон соғлом веналар орқали оқиши давом эттирилади.
5.    Озонотерапия – катта бўлмаган игна ёрдамида зарарланган кон томирларга озон юборилади, қон томир юлдузчалари бартараф килинади.
6.    Флебэктомия – хирургик йўл бўлиб, терида бир неча кесиклар қилинади ва улар орқали зарарланган веналар олиб ташланади. Эртасига беморлар уйига кетишлари мумкин. Аммо бир ойдавомида махсус колготкада юради.


Варикозни профилактикаси:

1.    Доимий харакатда бўлиш ва сув хавзаларида чўмилиш қон томирлар тонусини яхшилайди.
2.    Компрессион пайпоқлар кийиб юриш.
3.    Ортиқча вазнни ташлаш.
4.    Қон томирлар деворини мустахкамлаш: витаминотерапия (аскорбинка, рутин), шиповник, гречка, земляника.
5.    Пошнаси 4 смдан катта бўлмаган оёқ кийим кийиш.
6.    Оёқни муздай сувда чайқаш, сауна ва иссиқ хаммомлардан қочиш.
7.    Қуёш нурида камроқ юриш (ультрабинафша нурлар веналар эластиклигини йўқотади).
 

© https://t.me/gepamed_ultra